NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Мирзиёев ва Путин Ўзбекистондаги илк атом электр станцияси қурилишига старт берди 19:21 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
«Бугун биз Россия Федерацияси билан ҳамкорликнинг янги стратегик йўналиши – атом энергетикасини ривожлантиришга қўл урмоқдамиз. Ушбу лойиҳа мамлакатимиз иқтисодиётида янги тармоқни вужудга келтиради. Бу саноат салоҳиятини янада ривожлантириш ва иқтисодиётимизнинг турли тармоқларида янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади», деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда "марказий туғруқхона"нинг масъулиятсиз 27 ходимига қандай чора кўрилди? 18:18 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят перинатал марказида Президент ва ҳукуматнинг соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга қаратилган фармон ва қарорлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруқлари ижроси тўлиқ таъминланмаяпти. Тиббий-клиник ҳужжатларни юритиш талабларига риоя этилмаётир. Санитария қоида ва меъёрлари талаблари ҳам етарли даражада бажарилаётгани йўқ. Ижро интизоми ниҳоятда суст.  Давлат томонидан дори-дармон таъминоти яхшиланганлигига  қарамай,  асоссиз равишда беморларни сарсон қилиш, яъни  дорихоналарга йўллаш каби ҳолатлар давом этмоқда.
Батафсил
Ишончли музокаралар самараси: Ўзбекистон ва Россия ўртасида 20 та муҳим ҳужжат имзоланди 16:23 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ташриф асносида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 20 та ҳужжат имзоланди. Президентлар тор ва кенг доирадаги музокаралар ҳар доимгидек ўзаро ишонч ва очиқлик муҳитида, конструктив руҳда ўтганини таъкидлади. 
Батафсил
Хайрулло Бозоров Россия Федерацияси ҳудудлари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди 15:44 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Форумда иштирок этган Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Россия Федерациясининг Оренбург области губернатори Юрий Берг, Самара области губернаторининг ўринбосари Виктор Кудряшов, Челябинск области губернатори Борис Дубровский бошчилигидаги делегациялар билан учрашувлар ўтказди.
Батафсил
Ўзбекистон – Россия: товар айирбошлаш ҳажми 10 миллиард долларга етказилади 15:36 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳисоб-китобларимизга кўра, жорий йилда товар айирбошлаш ҳажми 6 миллиард долларга етади. Бу рақам режалаштирганимиздан ҳам ортиқ. Яқин йиллардаги вазифа савдо айланмасини 10 миллиард долларга етказиш», деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил

Хитойда Диснейленднинг рақиби пайдо бўлди

Май 29
19:08 2016

Хитойнинг энг бой кишиси Ванг Жанлин Наньчан шаҳрида истироҳат боғи очди. Боғнинг қурилиши учун 3 млрд доллар маблағ сарфланди.

Мазкур Wanda City истироҳат боғи ҳудудида Хитой миллий анъаналарини ифодаловчи махсус боғ жойлашган. Унда бамбукли ўрмон ва чинни пиёла шаклидаги аттракционлар, шунингдек, савдо марказлари, кинотеатр, меҳмонхоналар ўрин олган.

Wanda City қурувчилари уларнинг боғи Диснейленд (АҚШ, Калифорниядаги машҳур истироҳат боғи)га рақобатбардош эканлигини очиқ тан олишмоқда. Улар ўз навбатида ушбу бренд бутун дунёга танилишига умид қилишмоқда, дея хабар беради Interfaxга асосланиб uz24.uz.

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz