Хиёбон, музей ва хорижий тиллар мактабини ўз ичига олган Ибрат мажмуасида қизғин бунёдкорлик

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 апрелдаги «Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида атоқли маъриватпарвар Исоқхон Ибрат номидаги ёдгорликлар мажмуасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш борасида кенг кўламдаги қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Х1Х асрнинг охирларида бунёд этилган ва ўзига хос меъморий кўринишга эга бўлган Ғойибназар Қози мадрасаси тарихий обида сифатида сақлаб қолиниб, реконструкция ишлари олиб борилмоқда ва бу ерда Ибрат музейи ташкиллаштириш мақсадида қўшимча бинолар қурилмоқда.
Шунингдек, аввалги боғ ўрнида ёдгорлик хиёбони ташкил этилиб, унга Ибрат ҳайкалини ўрнатиш режалаштирилган, хорижий тилларни ўрганишга ихтисослаштирилган икки қаватли махсус мактабнинг иккинчи қаватида бунёдкорлик ишлари қизғин давом этмоқда.
Бундай кенг кўламдаги бунёдкорлик ишларига 12 миллиард сўм маблағ сарфлаш кўзда тутилган бўлиб, ҳозиргача 5 миллиард сўмдан зиёд маблағ ўзлаштирилди. Бу борада Отабек Ҳақназаров раҳбарлигидаги «Турон Мега строй» масъулияти чекланган жамияти қурувчилари алоҳида намуна кўрсатиб ишлашяпти.
Мавзуга оид
Хабар берганимиздек, Португалия терма жамоаси Евро-2016 финалида Францияни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, қитъанинг тенгсиз жамоасига айланган эди.
Қашқадарё вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ходимлари томонидан ўтказилган текширув-тарғибот тадбирлари давомида камёб жониворлар муҳофазаси билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатига дуч келинди.
Президентимизнинг Наманганда академик Маҳмуд Салоҳиддинов математика мактабини ташкил этиш борасидаги ғоясига мувофиқ вилоят ҳокимининг чора-тадбирлар қабул қилинди. Мазкур режада устоз билан боғлиқ қатор ишлар кўзда тутилган бўлиб, шу ўринда вилоятдаги олий таълим муассасаларида домла томонидан йиллар давомида илмий изланишлар олиб борилган хусусий ҳосилали дифференциал тенгламалар йўналишида илмий семинарлар ташкил этиш вазифаси белгиланди.
Мамлакатимиз, бутун халқимиз оғир жудоликка учради. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни вафот этди. Шу муносабат билан 2016 йил 3 сентябрдан мамлакатимизда уч кунлик мотам эълон қилинди. Мамлакатимизда ва хорижий давлатлардаги Ўзбекистон Республикаси элчихоналарида Ўзбекистоннинг давлат байроқлари туширилди.