NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика ишчи гуруҳи ўрганаётган Янгиқўрғонда юз берган жанжал ўлим билан тугади 19:56 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Республика ишчи гуруҳи муаммоларни ўрганиш ва уни бартараф этиш бўйича қизғин фаолият олиб бораётган бир кезда Янгиқўрғон туманида икки маҳалладош иштирокида юз берган кўнгилсиз ҳодиса ўлим билан якун топди. 

Батафсил
Наманганда порахўр ички ишлар ходими қўлга тушди 18:37 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ички ишлар мулозими Ғолибжон Ўринбоев М. ни жиноий жавобгарликка тортмаслик ва “Cobalt” автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига унинг укаси Б. дан 1 минг АҚШ долларини пора сифатида беришини талаб қилган. Бу далилий факт ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз тасдиғини топган.
Батафсил
Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга нодир китоб совға қилди 17:46 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Чашмаи Хирад” китобида ўзбек адабиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоийнинг тожик тилига таржима қилинган асарлари тўпланган.
Батафсил
Ўзбекистон ва Тожикистон: стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди 17:09 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда мудҳиш оилавий жанжал: Ота ўз ўғлини ўлдириб қўйди 16:25 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14 август куни соат 19:00ларда Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Ж. маиший жанжал давомида ўғли А. Ж. нинг чап оёғига ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида тан жароҳатини олган А.Ж. шифохонада вафот этган.

Батафсил

"Хизмат – беминнат": лойиҳага 200га яқин ёшлар жалб этилди

Июнь 01
17:41 2018

Ҳудудларда турли қатламдаги ёшларни бўш вақтларини самарали ва мазмунли ташкил этиш, уларга  фанлар ва касб-ҳунар бўйича беминнат билимларни бериш мақсадида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси томонидан  ташкил этилган “Хизмат - беминнат” лойиҳаси кундан-кунга чекка ҳудудлардаги ёшларни узоғини-яқин, оғирини-енгил қилаётган самарали лойиҳага айланиб улгурди десак, асло муболаға бўлмайди.

ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши “Ёшлар қаноти” томонидан ҳам вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида турли фанлар ва касб-ҳунарга йўналтирилган бепул тўгараклар жадаллик билан ўз фаолиятини олиб бормоқда. Қувонарлиси, мазкур йўналишдаги хайрли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш истагидаги кўнгилли устозларнинг саъй-ҳаракатлари ва лойиҳани амалга оширишдаги самарали меҳнатлари ўз натижасини бермоқда.

2018 йилнинг I чораги давомида вилоятда “Ёшлар қаноти” томонидан жами 27 та ана шундай тўгараклар ўз фаолиятини бошлаган бўлса, II чорак мобайнида уларнинг сони яна 11 тага кўпайди ва 200га яқин,  кам таминланган оилалар фарзандлари, фанларни ўзлаштириш паст бўлган ўқувчилар ва уюшмаган ёшлар тўгарак машғулотларида ўзлари танлаган йўналиш бўйича сабоқларга эга бўлишмоқда.

“- “Хизмат-беминнат” ёшларга маънавий ибрат бўлиб хизмат қила оладиган, ёш авлодни миллий ғоя, жасорат ва матонат руҳида тарбиялашга ўз ҳиссасини қўшаётган ва уларни турли ёт мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш мақсадида ишлаб чиқилган партиянинг йирик лойиҳаларидан биридир”, - дейди ЎзМТДП Учқўрғон тумани кенгаши раиси Илҳомжон Абутжонов. - Бугунги кунда мазкур лойиҳа доирасида туманимизда 13 та тўгарак фаолият юритмоқда. Тумандаги бир гуруҳ кўнгилли устоз ва мураббийлар томонидан тарих, она тили ва адабиёт, экология, биология, инглиз тили, физика, математика каби фан тўгаракларидан ташқари тикувчилик, пазандачилик, тўқувчилик, рақс санъатининг сир-асрорларини шогирдларига ўргатаётган фидойиларнинг меҳнатларига таҳсинлар айтамиз. Айниқса, “Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари” республика кўрик-танлови ғолибаси Ўғилой Абдураззоқованинг ташаббуси билан ташкил этилган “Ёш сайёҳ” тўгараги ёшларининг туризм соҳасидаги билимларини ошириш асносида уларнинг бу соҳада янги инновацион ғоялар яратишига ҳам кўмак бериб келмоқда.

Ёш авлодни ҳар томонлама интеллектуал салоҳиятга эга бўлиши, уларни миллий қадриятларимизга ёт бўлган зарарли ғоялардан асраш, халқимизнинг эзгу урф-одатларининг муносиб давомчилари этиб тарбиялашда “Хизмат-беминнат” каби партиянинг амалий лойиҳалари муҳим аҳамият касб этмоқда.

ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши ахборот хизмати

Мавзуга оид

  1. ШҲТнинг Тошкент саммитини ёритишда икки юзга яқин чет эллик журналист қатнашади

    Тошкент шаҳрида 23–24 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси олдидан ташкилотга Ўзбекистон Республикасининг раислиги доирасида кенг кўламли тайёргарлик ишлари амалга оширилди, деб хабар беради ЎзА.

    2016-06-21 10:26:32798
  1. Францияда Авиценна халқаро мукофоти таъсис этилди

    Франция Миллий тиббиёт академиясида мукофотларни илк совриндорларига топшириш маросими бўлиб ўтди.

    2016-06-14 10:04:331100
  1. Муроджон Аҳмадалиев “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” унвони билан тақдирланди

    Олимпиаданинг бронза медали соҳиби, бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси  Муроджон Аҳмадалиев Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан Президентимизнинг фармонига кўра “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” унвони билан тақдирланди.

    2016-08-26 09:56:40911
  1. Уюшмаган ёшлар ҳам жалб этилди
    Ана шундай яхши ниятлар билан ўз бизнесини йўлга қўйиш истагида бўлган ёшлар Наманаганда талайгина.
    2017-04-03 10:27:041067
  1. Ёшлар иллатларга қарши

    Наманган педагогика коллежида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Наманган вилояти кенгаши томонидан “Одам савдоси – аср муаммоси” мавзусида тадбир ўтказилди. 

    2016-06-11 08:30:27862

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz