NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси танлов эълон қилади. 19:25 09/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси Наманган шаҳар давлат ҳизматлари марказининг (аввалда “Карбонам” МЧЖга қарашли бўлган) янги биносини жиҳозлаш учун мебел ва жиҳозлар харид қилиш бўйича ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар ўртасида танлов эълон қилади.

Батафсил
Наманганлик Гулмирадан антиқа тўқилган оёқ кийимлар 11:30 19/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Гулмиранинг қўл меҳнати маҳсулотлари жуда бежирим, пишиқ ва мустаҳкам бўлиб, оёқ кийим таглигини олиб, пойафзалнинг устки қисмини турли безаклар билан безатган. Энг муҳими, кийиш учун жуда қулай.

Батафсил
Учқўрғон туманида картинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди 09:11 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган мусобақада мезбонлар билан бирга, Андижон, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва пойтахтдан келган спортчилар беллашди.

Батафсил
Миллий қадриятларимизнинг мусиқий ифодаси 09:07 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган санъат коллежида Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мақомчилар ансамблининг тақдимот концерти бўлиб ўтди. 

Батафсил
Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 09:03 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Батафсил

Хорижда ишлаётган 10–15 нафар тажрибали шифокор Ўзбекистонга қайтишга розилик билдирди

Февраль 09
15:51 2017

«Халқ саломатлиги: муаммо ва долзарб вазифалар» мавзусида бўлиб ўтган очиқ мулоқот доирасида хориждаги шифокорларни мамлакатга қайтариш масаласига Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромов тўхталиб ўтди. Бу  daryo.uz  ҳақда хабар беради.

2017 йил 5 январда соғлиқни сақлаш соҳаси етакчи мутахассислари билан бўлиб ўтган учрашувда Республика Президенти Шавкат Мирзиёев берган топшириққа асосан, бугунги кунгача Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан бир нечта хориждаги тажрибали шифокорлар билан уларни мамлакатга қайтариш юзасидан музокаралар олиб борилди.

Соғлиқни сақлаш вазирининг таъкидашича, Норвегия, Дания, Кувайт ва Россияда фаолият олиб борувчи кардиожарроҳлик, нейрожарроҳлик, ортопедия, травматология ва жигар жарроҳлиги бўйича мутахассислар билан мулоқот олиб борилган. Улардан 10–15 нафари тажрибали шифокорлар жорий йилда мамлакатга қайтишга розилик билдирди.

Хориждан қайтиб келадиган шифокорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларни уй-жой ва муносиб маош билан таъминлаш масалалари кўзда тутилган.

Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги билан биргаликда тиббиёт соҳасидаги хорижий олий таълим муассасаларининг дипломларини тан олиш (нострификация) масалаларини кўриб чиқилишини таъкидлади.

Мавзуга оид

  1. ОТА ГЎРИ ҚОЗИХОНАМИ, МУҲТАРАМ "ОЗОДЛИК"ЧИЛАР? Бозорчи хотин бир думалаб бош шифокор, чевар аёл мактабга директор бўлса, ақлга сиғадиган гапми, бу?!

    "Озодлик"нинг исми-шарифи нотайин “манба”сининг хабар беришича, бош шифокорнинг тиббиёт соҳасига умуман алоқаси йўқ, у бозорда сотувчилик қилиб юрган савдогар эмиш. Беихтиёр кулгинг қистайди. Бозорчи хотин бир думалаб бош шифокорга айланиб қолса, тикувчи аёл мактабга директор бўлса, деҳқон аёл яна катта бир муассасага раҳбар бўлса, ақлга сиғадиган гапми, бу?! Эҳтимол, Лондон томонларда шунақадир, лекин Ўзбекистонда олиб борилаётган кадрлар сиёсати бундай бемазагарчиликка асло йўл қўймаслиги бор гап.

    2017-07-16 06:46:214988
  1. Наманган костюмлари хорижда

    Наманган вилоятидаги “Истиқлол”, “Ифтихор кийим саноат”, “Замин люкс текстиль”, “Текстиль либос”, “Фахр текстиль савдо”, “Рауф Азиз”, “Моҳинур либослари”, “Наманган кийим саноати”, “Сўғдиёна файз текстиль” сингари 40 га яқин корхонада юқори сифатли, хушбичим, импорт ўрнини босувчи, экспортбоп костюмлар ишлаб чиқарилмоқда. 

    2016-06-09 09:23:13969
  1. ХХР раҳбари Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади

    ХХР раиси Си Цзиньпин 17-22 июнь кунлари Сербия, Польша ва Ўзбекистонга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги хабар тарқатган.

    2016-06-14 10:00:59871
  1. 100 ёшдан ошган 14 нафар фуқаро «Шуҳрат» медали билан тақдирланди

    Президент 100 ёшдан ошган 14 нафар фуқарони «Шуҳрат» медали билан тақдирлади.

    2016-08-25 16:36:12679
  1. Туркия парламенти мамлакатнинг янги ҳукуматига ишонч билдирди

    Туркия парламенти 29 май, якшанба куни бош вазир Биноли Йилдирим томонидан шакллантирилган янги ҳукуматга ишонч билдирди. 550 депутатдан 315 нафари буни ёқлаб овоз берди, деб маълум қилди «Ведомости».

    2016-05-29 18:42:23695

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz