NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Статистика бўлимидан эслатма: Хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва бош ҳисобчилари диққатига! 13:58 17/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Батафсил
Наманганда Ал-Хоразмий ворислари етишиб чиқмоқда 11:28 17/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Нуфузли фан олимпиадасида Асадулло Ғаниев ғолиблар сафидан ўрин эгаллади.
Батафсил
Истеъмолчилар жамияти аралашгач Янгиқўрғондаги мактабда турникет ўрнатилди 22:39 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Тадбиркор шу вақтгача ҳеч қандай хизмат кўрсатмаган, бунинг натижасида мактаб жамоаси ва ўқувчиларнинг ҳуқуқлари бузилган.
Батафсил
"Перевал" вақтинчалик ёпилди 21:01 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Қамчиқ довонининг А-373 Тошкент—Ўш автомобиль йўлининг 228-253-километрлар оралиғида қор кўчиши эҳтимоли бор.
Батафсил
Ватанига жон берган мардлар асло унутилмагай 20:11 15/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
2000 йили Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида террорчи гуруҳларга қарши жангда ҳалок бўлган Камолиддин Тошпўлатовнинг жасорати ҳеч қачон унутилмайди.
Батафсил

Хуршид МУХТОРОВ: «Мағлубият тарихга, ғалаба келажакка айланади»

Октябрь 05
13:54 2016

«Олмалиқ» жамоаси кўп йиллардан буён Олий Лигада мунтазам равишда қатнашиб келади. Жамоа таркиби асосан ёш футболчилардан ташкил топганини инобатга олган ҳолда, клубга 2-даврада «Локомотив»дан ижара асосида фаолият олиб бораётган Хуршид Мухторовга ўзининг собиқ жамоаси «темирйўлчилар»га қарши учрашув олдидан ва якунлангандан (2:5) сўнг ўзимизни қизиқтирган саволлар билан мурожаат этдик. Хуршид Мухторовнинг «Навбаҳор» билан ўйиндаги ҳаракатларини бевосита майдондан кузатган спорт журналисти Акмал Эшонхонов интервью аввалида футболчидан айнан шу ўйиндаги ҳаракатлари, ўзи бошлаган ҳужумни ўзи қандай гол билан якунлагани ҳақида сўради. Кетма-кет саволлар билан кўмиб ташланган Хуршид кейинчалик, Чарос Дўстматованинг қисқа лекин инсонни ўйлантириб жавоб беришга мажбур қиладиган саволларига жавоб берди.

Акмал Эшонхонов - «Темирйулчилар»га карши учрашув олдидан сизда кандай таасуротлар руй берябди?

- Ушбу мавсум Олий Лигада шубҳасиз «Локомотив» чемпионлик учун асосий даъвогар жамоалардан бири.  Бугунги ўйинга келадиган бўлсак «Локомотив»нинг таркибида кучли футболчилар жамланган, буни турнир жадвали ҳам кўрсатиб турибди. Лекин футболда ҳар нарса бўлиши мумкин. Ҳеч қайси жамоа майдонга ютқазамиз деган ҳаёл билан қадам босмайди. Кимнинг омади бўлса  ким ғалабага ҳақлироқ бўлса, шу жамоа ғалаба қозонади. Ўзимга келадиган бўлсак, собиқ жамоамга қарши майдонда тўп суриш ёқимли эканини ҳис этяпман.

Акмал Эшонхонов - «Навбаҳор» билан ўйиндаги ҳаракатларингизни шаҳсан ўзим стадиондан кузатдим. Илк дақиқаларда сафарда жамоангизни олдинга бошлаб чиқа олдингиз. Дарвоза ёнидан бошлаган хужумингиз натижада тўп киритишингиз билан  якунланди. Қизиқ, сиз ҳимоячисиз, лекин ҳаракатларингиз кўрган мухлис сизни ҳужумчи ёки дриблинг устасига қиёслаши мумкин. Ҳимоя чизиғида ўйнайдиган футболчида қаердан шунча маҳорат ва тезлик пайдо бўлди?

- Аввало, шу даражага етиб келишимга узтозим Рустам ака Ориповнинг ҳизматлари жуда катта. Шу инсон ўзлари билган барчасини ўргатишга ҳаракат қилдилар, ҳар доим битта гапни айтардилар: Ўрганганларингни ўйинда қилиш қийин эмас фақат бунга ўзларинг ишонишларинг керак. Ҳимоячи бўлсамда ҳужумкор футбол кўрсатишни ёқтираман, гол урган вазиятда омадим келди.

Чарос Дўстматова - Футболга қай тарзда кириб келгансиз?

- Ёшлигимдан тенгдошларим билан маҳалламизда копток тепиб юрардим, бу қизиқишларимдан хабар топган онажоним мени Гулистон шаҳар болалар ва ўсмирлар қошидаги футбол тўгарагига олиб боргандилар.

Чарос Дўстматова - Биринчи мураббийингиз ҳақида ҳам батафсил тўхталиб ўтсангиз.

- Футбол сирларини илк устозим Маҳмуд ака Абдураимовдан ўрганганман. Айнан шу инсон қўл остиларида 11 ёшимгача шуғулландим. Кейинчалик, «Пахтакор» академиясига йўл олганман.

 

Хуршид Мухторов (94-рақам) "Насаф"га қарши учрашувда

 

Чарос Дўстматова - «Олмалиқ»даги мураббийингиз Игор Шквиринни қаттиқ қўл ва инжиқ инсон дейишади.  У билан тил топишишда қийналмадингизми?

- Игорь Шквирин ҳаётда ва машғулот пайтида ҳаммага бир хил мунособатда бўла олади. Мураббийнинг қаттиққўл бўлгани шаҳсан мен учун фойдали.

Чарос Дўстматова - Агар Хуршид Мухторов футболчи бўлмаганида уни қайси соҳада кўрган бўлардик?

- Ёшлигимда кўплаб касблар эгаси бўлишга қизиқардим, лекин футболга бўлган қизиқиш ҳаммасидан кучли бўлиб чиқди. Футболчи касбини танлаганимдан афсусланмайман. Очиғини айтганда, футболчи бўлмаганимда бошқа касб эгаси бўлишимни ўйлаб кўрмаган ҳам эканман.

Акмал Эшонхонов - Хуршид «Олмалиқ» клуби аъзосига айланишингиз қандай юз берганди?

- Иккинчи давра аввалида «Локомотив»дан ижара асосида «Олмалиқ» жамоасига келиб қўшилдим. «Локомотив»да ўйин амалиётим камайиб кетишини истамадим, шу боис «Олмалиқ»га ўтишни ўзимга энг маъқул йўл деб билдим.

Хуршид Мухторов (94-рақам) юқорида чапдан учинчи

 

Чарос Дўстматова - Клубингиз мағлубиятга учради, дейлик очко йўқотди. Ушбу ҳолатдан чиқиб кетиш учун сиздан қанча вақт талаб этилади. Ёки аксинча ғалабадан сўнгги руҳий ҳолатингиз ҳақида айтиб ўтсангиз?

- Имкониятни бой берган ўйинларимиздан кейин кўп ўйланмасликка ҳаракат қиламан. Чунки у пайтда мағлубият мен учун тарихга ғалаба эса келажакка айланиб улгурган бўлади. Фақат кейинги ўйинлар ҳақида ўйлайман, яна хатога йўл қўймаслик учун жиддий тайёргарлик кўраман. Ўйин якунлангандан сўнг асосан хатоларимни таҳлил қиламан. Ғалабадан кейин албатта хар қайси спортчида руҳий ҳолати яхши бўлади. Ғалабадан сўнг ўзимга бўлган ишонч янада ортади.

Акмал Эшонхонов - Сизнинг хатоингиз билан урилган голда ўзингизни айбдор ҳис қиласизми?

- Албатта, футболчининг айби билан жамоаси ноқулай аҳволга тушиб қолишини ҳеч ким истамайди.

Чарос Дўстматова - Хуршид, ўз дарвозангизга автогол киритганмисиз?

- Ҳа, ёшлар лигасидаги фаолиятимда бундай ҳолат кузатилган. Ўз дарвозамизга чиройли тарзда гол уриб қўйганман. Ҳеч ёдимдан кўтарилмайди, ўйиндан кейин ўша вазиятни эслаб жамоадошларим билан мириқиб кулгандик.

Акмал Эшонхонов - Қайси Чемпионат ўйинларини мунтазам равишда кузатасиз ва қайси клубнинг ашаддий  ишқибозисиз?

- Испанияда «Реал», Англия Премьер – Лигасида эса «Арсенал»га мухлислик қиламан.

Чарос Дўстматова - Севимли футболчингиз?

- «Реал» Мадрид ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳаракатларини мунтазам кузатиб бораман.

Акмал Эшонхонов – 2015-2016 йил мавсумида Олий Лиганинг қайси жамоаси сизни ҳайратга солди?

- «Металлург»нинг мавсумдаги ижобий натижалари ўзбекистонлик футбол мухлисларини хайратга солиши табиий.

Чарос Дўстматова - Сирдарё вилоятидан маҳоратли футболчилар жуда кўп етишиб чиқишган. Афсуски, Гулистон шарафини Олий Лига ёки Биринчи Лигада ҳимоя қиладиган жамоаниг ўзи ҳозирда йўқ. Гулистонда футбол клуби ташкил этилса, ушбу клуб шарафини ҳимоя қилармидингиз?

- Биласиз, Гулистон ПФК жамоаси 2013-йил Ўзбекистон Биринчилигидан Олий Лига йўлланмасини қўлга киритганди. Ўша йиллар «Гулистон» ёшлар лигасида ўйнай бошладим, ҳаракатларим мураббийларга ёқган кўринади, шундан сўнг асосий таркибга жалб қилишди. Мураббийимиз Бахтиёр Ашурматов кўпинча ёшларга эътибор қаратардилар. Бизга керакли ишончни билдирардилар, асосий таркибдан жой бериб келардилар. Фурсатдан фойдаланиб, Бахтиёр акага чуқур миннатдорчилик билдириб ўтаман.

Акмал Эшонхонов - Олий Лигадаги илк дебютингизни ёдга оласизми?

- Юқори табақадаги дебютимни «Гулистон» сафида «Пахтакор»га қарши ўтказганман. «Пахтакор» бизнинг дарвозага 3та гол урганди, биз эса 1 гол билан чеклангандик.

Чарос Дўстматова - Спортни яна қайси турларига қизиқасиз?

- Сузиш билан бирга стол тенниси ўйнаб тураман.

Акмал Эшонхонов - Хуршид «Локомотив» билан учрашув сиз учун нафақат жамоа аъзолари учун оғир ўтди. Хўш, «Локомотив» нимаси билан кучлилик қилди, таркибда маҳоратли футболчиларга эга бўлган «темирйўлчилар» «Олмалиқ» дарвозасига қандай йўл билан 5та гол ура олишди.

- «Локомотив»да Ўзбекистоннинг энг кучли ўйинчилари тўпланишган,  улар Олий Лига турнир жадвалини мавсумнинг илк дақиқаларидан бери ҳеч ким билан бўлишгилари йўқ. «Темирйўлчилар» билан бўлиб ўтган ўйинга келадиган бўлсак, «Олмалиқ» жамоасида жорий мавсумда мен каби жуда кўп ёш ўйинчилар фаолият олиб боришмоқда. Очиғи, ўйинда бизга омад етишмади, рақибга нисбатан бизнинг футболчиларда ўйин амалиёти камлиги сезилиб қолди. Устига – устак кўплаб вазиятлардан фойдалана олмадик.

Чарос Дўстматова - Ўзбекистон миллий терма жамоасини олдинда икки жиддий ўйин кутиб турибди. МТЖнинг ЖЧ-2018га чиқиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Насиб қилса, миллий терма жамоамиз рақибларини кетма-кет мағлуб этиб, Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон Чемпионатига йўлланма олади.

Хуршид Мухторов (94-рақам) "Насаф"га қарши учрашувда рақиб футболчисини тўхтатмоқда.

 

Акмал Эшонхонов - Хуршид, қизиқарли суҳбат учун сизга миннатдорчилик билдирамиз. Ўзбекистонлик футбол мухлисларига тилакларингиз.

- Футбол мухлислари доимо соғ бўлишсин. Миллионлар ўйини фақат мухлислар учун ўйналади. «Олмалиқ»нинг мухлисларига ҳам ҳудди шу тилакларимни йўллайман.

 

БИЗНИНГ МАЪЛУМОТ:

Хуршид Мухторов

1994 йилда Гулистон шахрида туғилган

Оилада: 3та фарзанд

Маълумоти: Ўрта маҳсус,

Бўйи: 1,89

Оғирлиги: 79 кг

2008-йил «Пахтакор» академиясида, 2010 – йил «Оқ-Тепа» (1-лига) Расмий учрашувлардаги фаолиятини 2013-йилда «Гулистон»да бошлаган. 2014 – йилдан «Локомотив» клуби аъзоси, ҳозирда «Олмалиқ»да ижара асосида фаолият олиб боради

Акмал ЭШОНХОНОВ, Чарос ДЎСТМАТОВА суҳбатлашди.

Мавзуга оид

  1. Ғиёсов Олимпиададаги иштирокини ғалаба билан бошлади

    Олимпиадада тўлиқ таркибда иштирок этаётган чарм қўлқоп усталаримизнинг иккинчиси ҳам ўзининг илк жангида ғалабага эришди. 

    2016-08-08 08:59:07971
  1. 40 йиллик тарихга эга бўлган "Навбаҳор" ҳақида нималарни биласиз?

    1992 йилдан эътиборан Ўзбекистон миллий чемпионати мусобақалари ўтказиб келинмоқда. «Навбаҳор» ўшандан буён олий лига баҳсларида мунтазам равишда қатнашиб келмоқда. Таъкидлаш жоиз, “Лочинлар” чемпионатда мунтазам иштирокчиси саналган кам сонли учта жамоасидан бири ҳисобланади.

    2018-04-29 13:20:05669

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz