NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманган тиббиёти ютуқлари: 3 ёшли бола юрак туғма нуқсонидан халос бўлди 18:38 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ирвадон” болалар шифохонаси номи билан халқимиз орасида кенг оммалашган мазкур тиббиёт марказида амалга оширилган илк кардиожарроҳлик амалиёти туфайли чустлик 3 ёшли Аброржон Умаровни безовта қилаётган оғир дардга нуқта қўйилди. У юрак туғма нуқсонининг қоринчалараро тўсиғи, яъни аорта ости жойлашуви – юқори ўпка гипертензиясидан азоб чекаётган эди.
Батафсил
Давлат хизматлари маркази: Биз бир ёшдамиз! 18:09 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тадбирда бошқарма бошлиғи Дилмурод Исмоилов ҳукуматнинг “Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга нисбатан мулкий ҳуқуқини эътироф этиш“ бўйича бир марталик акция доирасида мулк ҳуқуқи берилган фуқаролар, “энг фаол мурожаатчи” ҳамда “2018 - мурожаатчи”ларга бошқарманинг эсдалик совғаларини топширди.
Батафсил
"E-IJRO AUKSION": Тадбиркор ва инвесторлар учун янги имконият демак! 09:28 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Айни вақтда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида жами 161 та бўш турган давлат мулки объектлари 1875 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 122 млрд. 952 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд. Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 176 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 5 млрд. 930 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд.
Батафсил
Нодира номидаги вилоят кутубхонаси - 100 ёшда! 08:56 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
1918 йилдаёқ ушбу зиё масканига асос солинган экан. Кейинроқ таниқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов кутубхона биносининг янги қурилишга доимо ғамхўрлик қилган. Унинг очилиш маросимида қатнашиб, кутубхонага атоқли ўзбек классик шоираси Нодирабегим номини берилишини таклиф этган.
Батафсил
Билдиришнома бурчаги 11:46 10/12/2018
Батафсил

Хуршидлик ёшлар қачон замонавий спорт комплексига эга бўлишади ёҳуд Сўфиёндаги хуфёна гуруҳ

Ноябрь 18
17:33 2017

Хуршидга сув келди. Йиллар давомидаги аҳолининг орзуси ушалди. Туман ҳокими маҳалла фаоли Жўрахон Сарибоевдан тушган мурожаатни 6 соат ичида ҳал этди. 17 ноябрь куни тонгги соат 3 ларда ҳам Асқарали Жўраев, туман милицияси бошлиғи Фарруҳ Тоиров ва бир қатор фидойи мутасадди раҳбарлару ҳомийлар Хуршид маҳалласи учун қарийб 70 метрли қудуқдан тоза ичимлик сувини чиқариш билан банд эдилар.

Тонгда сув узатилди. Аҳоли шоду хуррам, пешиндан сўнг туман бош имом хатиби Мансурхон ҳожи Бадалбоев ва бир қатор нуроний оқсоқоллар билан сув чиққан Суфиён қишлоғидан, Хуршид маҳалласидан хабар олгани бордик.

Барча жам, бир томонда Сурхондарё вилоят телевидениеси мухбирлари репортаж тайёрлаш билан банд. Шу ўринда тезкорлик борасида ТВдан ўтиб кетганимизга яна бир бор исбот топдик. Биз хабарни бу масканга келишдан олдин эълон қилгандик. ТВда эса бугун берилди.

Шундоқ сув чиққан қудуқнинг қаршисида бўш  майдон ястаниб ётгани эътиборимни тортди. У ерга қум, шағал, тош тўкиб қўйилган. Футбол майдонига дарвоза учун труба устунлар ўрнатилган. Баскетбол майдончаси учун мўлжалланган ашёлар ўрнатилмаган ҳолда ётгани дилимизни хира қилди. Чунки янги анжомлар занг босиб улгурибди. Волейбол майдони эса ҳали тўр тортилиши учун анча иш лозим бўлган ҳолда ётибди.

 

 

Шу ерда ҳозир бўлган маҳалла фуқаролар йиғини котиби Жамол Қодировдан бу майдончани ким қурмоқда, қайси тадбиркор хайрли ишга қўл урган деб сўрамоқчи бўлиб турганимда, Жўрахон ота сўз олиб: “Абдураҳмон ташландиқ ерни икки йилдан бери обод қилиш учун катта куч сарфлаб келмоқда. Билмадим, нима муаммо, шу ишга бир бош қўшиб ёрдам берсангиз”, деб гап қотди.

Тадбиркор Абдураҳмонни қидиришга тушдим ва топдим. Биз билан сув қудуғи олдида гурунглашиб турган йигит Абдураҳмон Эршаев экан.

  • Бу ташландиқ майдонда қишлоқ ёшлари учун замонавий спорт комплекси қуришга бел боғлаганимга икки йил бўлди. Шу пайтгача 60-70 миллион сўмлик маблағимни сарфладим. Ҳамма ҳужжатлар қонуний, тегишли инстанцияларнинг баридан руҳсат олганман. Лекин билмайман, негадир шу ишга тўсиқ бўлгувчилар кўпми дейман гўё. Баъзида ўйлаб қоламан, Суфиёнда хуфиёна гуруҳ бору улар бу қишлоқнинг ривожланиши, замонавийлашишига тўсиқ қўйиб келади. Билмайман, ҳеч иш юрмаяпти. Лекин сизларнинг келишингиз ва сўзларингиз менга далда бўлди. Мен шу қишда бу комплексни битираман, - дейди тадбиркор Абдураҳмон Эргашев.

Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Хуршид маҳалла фуқаролар йиғинига бордик. У ерда бизни маҳалланинг диний-маърифат, маънавият аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Қурбонгул Хидиров очиқ чеҳра билан кутиб олди.

Раисни сўраганимизда тана ҳарорати ошиб, ҳозиргина уйига кетганини айтди. “Нега қишлоқ ва маҳалла ёшлари учун ўта зарур бўлган спорт комплекси қурилиш тўхтаб ётибди. Қандай тўсиқ бор?” деган саволимизга маслаҳатчи опамиз қисқа қилиб “Ҳеч қандай тўсиқ йўқ! Шу йил қишда битади-я хожи ака”, - деб тадбиркорга юзланди.

Шу ҳудуддан туман кенгаши ноиблигига сайланган халқ вакили кимлиги билан қизиқдик. Ҳар ҳолда депутат ишлаган шекилли маслаҳатчи опа: “Туман касалхонаси жонлантириш бўлими бошлиғи, Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси Тўлқинжон Мирзаев”, дея жавоб берди.  “Сайланган вакил 3 йилдан бери нима иш қилди маҳалла учун?” деган саволимизга, “Ариқ-зовур қазиб берди. 6-7 кишига кредит олишга ёрдам берди”, деган жавобни олдик.

 Вилоят кенгашида ушбу  ҳудуд фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қила оладиган депутатни ҳеч ким эслай олмади. Аниқроғи, фамилияси ҳеч кимнинг эсига келмади. Водариғ...

Умид қиламиз, шу қишда Суфиёнда, Хуршид маҳалласида ёшлар учун, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун (Суфиён қишлоғида яшовчи коллеж талабаси Шерзод Шокиров агар бу мажмуа битса ёшлар учун ажойиб маскан ва энг яхши совға бўлишини таъкидлади), соғлом турмуш тарзини тарғиб воситаси бўлиб умрбоқий хизмат қилиши учун замонавий спорт комплекси битади! 

Бунинг учун тадбиркорга 200 млн. сўм кредит керак, у ҳозирнинг ўзида яна  шахсий маблағлари ҳисобидан 17 500 сўм сарфлашга тайёр. Натижада 25 та янги иш ўрни яралади! Баҳорда эса комплексга қўшимча спорт анжомлари олиб келиш ниятида.

 Мутасадди ташкилотлардан тадбиркорга амалий ёрдам беришди! Зеро, муҳтарам  Президентимиз таъкидлаганларидек: “Халқ давлатдан рози бўлсин!”

Анвар Икрамов,

namnews.uz ахборот-таҳлилий портали бош муҳаррири

Мавзуга оид

  1. ТОШКЕНТДАН ФАРҒОНА ВОДИЙСИГА ИЛК ЙЎЛОВЧИ ПОЕЗДИ ҚАЧОН ИШГА ТУШИРИЛИШИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

    Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишидаги биринчи йўловчи поезди 27 августдан бошлаб қатнай бошлайди. Поезд пойтахтдан соат 08:30 да йўлга чиқади. Бу ҳақдаги “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раиси Очилбой Раматовнинг буйруғи ижтимоий тармоқларда тарқалди. Компания мазкур маълумот ҳақида расмий хабар берганича йўқ. 

     
    2016-08-20 15:02:34954
  1. Тўрақўрғонда ҳар бири 450 мегаваттга эга бўлган иккита буғ-газ қурилмаси қурилмоқда

    Миллий матбуот марказида “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти томонидан аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар беради  ЎзА. 
     

    2016-08-10 11:06:081132
  1. Apple компанияси хуфёна тил бириктиргани учун 400 млн доллар жарима тўлайди

    Apple компанияси, унинг Hachette, Harpercollins, Macmillan, Penguin ва Simon&Schuster компаниялари билан электрон китоблари борасида келишиб олганидан жабрланганларга жарима тўлашни бошлади

    2016-06-22 12:32:27953
  1. Наманганда шахмат ва шашка бўйича “Биз ақл-идрокли оилалармиз” спорт мусобақасининг ҳудудий финал босқичи бўлиб ўтди

    Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрамига бағишлаб “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ва бошқа қатор ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган турнирда Президентимиз раҳнамолигида баркамол авлодни тарбиялаш, оилаларда маънавий-ижтимоий муҳитни янада яхшилаш, соғлом турмуш тарзи тамойилларини мустаҳкамлаш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-07-12 08:35:051091
  1. Наманганулгуржисавдоинвест” замонавий совутгичли омборхонаси 3 минг тоннагача қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сақлаш қувватига эга

    Наманган вилоятидаги “Наманганулгуржисавдоинвест” масъулияти чекланган жамиятининг замонавий совутгичли омборхонаси 3 минг тоннагача қишлоқ хўжалиги маҳсулотини сақлаш қувватига эга. 

    2016-10-18 08:54:25882

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz