NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
АДОЛАТЧИЛАР ТАНҚИД ВА ЎЗ-ЎЗИНИ ТАНҚИД АСОСИДА ПЛЕНУМ ЎТКАЗДИЛАР 11:39 16/12/2017
{$info.title|escape:'html'}

Мазкур масала ўрганилганда партия вилоят Кенгашида тузилган ишчи гуруҳи деярли барча туманларда бўлди. Унинг ишида жойлардаги фаоллар ва депутатлар ҳам иштирок этдилар. Мақсад – юқоридаги масалани шаҳар ва туман кенгашларининг сессиялари кун тартибига киритиш эди. Аммо афсуски, мутасаддиларнинг сусткашлиги туфайли бу режа қоғозда қолиб кетди.

Батафсил
Чорак аср давомида Ўзбекистондаги туб ислоҳотларнинг нима асосида амалга оширилмоқда? 11:20 16/12/2017
{$info.title|escape:'html'}

Собиқ тузум мафкураси кишанларидан озод бўлганимизга чорак асрдан кўп вақт бўлди, Аммо бизнинг қайси мавзуни қачон ва қандай ёзишимиз асосан эскича сақланиб қолмоқда: аёллар, оналар, Наврўз тўғрисида март ойида, ватанпарварлик хусусида январда, болалар ҳақида июнда, Конституция мавзусида декабрда, ўқитувчи ва мураббийлар хусусида октябрда ёзамиз.

Батафсил
Солиқчилар сиёсий-иқтисодий ривожланишга путур, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келувчи иллатга қарши! 11:04 16/12/2017
{$info.title|escape:'html'}

Солиқчилар сиёсий-иқтисодий ривожланишга путур, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келувчи иллатга қарши!

Батафсил
Тозалик йўлида бирлашайлик! 10:51 16/12/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳридаги “Шодибек” масжиди имом-хатиби Муҳаммадхон Нуриддинов ва бошқалар ҳам мавзугша доир қизиқарли таклиф ва мулоҳазаларни билдирдилар. Хусусан, аҳоли истиқомат жойларидаги экологик ҳолатни яхшилаш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, маиший чиқиндиларни ўз вақтида йиғиштириш, қайта ишлаш ва кўмиш тизимини пухта йўлга қўйиш ҳақида сўз борди.

Батафсил
6 та тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилди 15:09 13/12/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилоят давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган солиқ назорати натижаларига кўра, ўтган ҳафта давомида солиқ қонунчилигини бузган 103 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди.

Батафсил

Хўжа Пирях оҳанглари ёҳуд Дaвлат валий Сирожиддин саййид ўрнини оладими?

Ноябрь 17
13:46 2017

Ҳоким ва сектор раҳбарлари билан суҳбатлашиб бўлиб Сарисоиё маънавияти дарғалари билан кўришиш иштиёқти туғилди, даставвал китоб ва китоб маҳсулотларига бўлган қизиқишларини билиш учун бошладик ҳамда илк ташрифни туман газетаси бош муҳаррири ташаббуси билан ташкил этилган “Турон китоб савдо” МЧЖдан бошладик. Ростини айтсам, ҳақиқат шундаки Сариосиёликлар китобни севадиган ёшлар, улар билан бугун бутун замон-у, дунё фахрланса арзийди.

 

Китобхонага кирганимизда, Ўзбекистоннинг энг ажойиб дурдоналари саф олган экан. Китобхона ҳам одамларга тўла, ҳамда ҳар бир киши ўзлари севадиган ва ёқтирган китобни мутолаа қилиш ва харид қилиш билан овора эди. Кутубхонада бугун бутун Ўзбекистон севиб мутолаа қилувчи китоблар жой олган бўлиб, менинг ҳам қизиқишимдан четда қолмади.

Ҳа, Сурхон ва асл ўзбек тарихини, маданияти, урф-одатини яқол намоён эта оладиган асарларнинг бир қанчасини мен ҳам харид қилдим. Кутубхонанинг фаолияти ҳақида устоз билан суҳбатлашдик.

 Газетанинг муҳаррири Абдураҳим Раҳмонов – “Келинглар мана, Сариосиё туман газетаси ҳам шу жойда жойлашган” деб, бизни таҳририят томон бошладилар.

 

Таҳририятда жуда улкан ишлар қилинган ва энг муҳими таҳририят бугунги замон талабларига жавоб бера оладиган даражада модернизациялаштирилган. Грант асосида таҳририят 2016 йил 25 миллион сўм ютиб олган ва бу маблағларнинг бари таҳририятнинг вилоят ва республика миқёсидаги даражасини оширишда сарфланмоқда экан.

Таҳририятнинг бугунги қиёфаси ўзгача моҳият касб этади. Ундаги дизайн ва қурилиш ишлари аъло даражада бажарилган ва бугун бу ҳақиқатни яширишнинг ҳожати йўқ. Таҳририят марказидаги боғ, ундаги ландшафт жуда тўғри танланган. Бино ичкарисига кирганимизда бир қатор ёшларни кўриб хурсанд бўлдик ва энг қувонарлиси таҳририят қошида ижодкор ёшлар тўгараги, яъни “Хўжа Пирях оҳанглари” фаолият юритар экан. Ёш ижодкорларимиз бизга ўз шеърларидан ва бугунги ёшларга қаратилаётган юксак эътибордан миннатдор эканликларини таъкидладилар.

  • “Анваржон ука, биласизми? Бугун бу таҳририят қошида ижод қилган ва илк шеър, ҳикоя, мақолалари чиққан инсонлар нақадар юксак ўринда баҳоланиб, бугун бутун дунё эътирофидалар” - деб гап бошладилар ҳамда Сирожиддин Саййид, Ахтамқул Карим ва бир қатор ўзбекнинг асл ижодкорлари номларини санаб ўтдилар.

Бугун ёшларга эътибор бошқача, улар асосий ҳал қилувчи куч ҳисобланадилар. Ёшларга қаратилаётган эътибор ва сармоя бу келажакка эътибор ва сармоядан далолат. Шу ўринда ёш ижодкорлар ҳақида сўрадик. Ёш ижодкорлардан, Султонмурод Пўлатов, Давлат Валий (шу йигитнинг ижоди том маънода бизни лол қолдирди. Ўзбекистонга Сирожиддин Саййиддек буюк ижодкорни берган Сариосиёда янги иқтидор уйғонмоқда. Биз устозлар изидан бораётган улкан иктидорга омад тиладик. Унинг ижод намунасини видео кўринишда эътиборингизга кейинроқ ҳақола этамиз), Фарахзода Саидова, Саида Одилжонзода ва бир қатор ёшларни санаб ўтдилар. Уларнинг китоблари шу таҳририят қошида шаклланиб, чоп этилаётгани ҳақида фикр юритдилар. Шундан сўнг Ёшлар иттифоқининг туман кенгаши раиси Зафар Жалоловга юзландик.

- “Бу тўгарак билан  Иттифоқ доимий ҳамкорлик қилиб келади. Ҳа, албатта Ижодкор ёшлар билан доимий алоқадамиз ва тўгарак фаолияти билан беназир шуғулланамиз” дедилар.

 

Шу сабаб бўлди-ю, бизни Ёшлар Иттифоқи томон чорладир, биз Иттифоқнинг янги биносига кирар эканмиз, ҳақиқатдан ҳам ёшларнинг келажаги ишончли қўллар остида эканлигига яна бир карра ишондик. Ёшлар Иттифоқи Ёшлар етакчилари билан ҳамкорликда қилинадиган ишлар ва тадбирлар ҳақида суҳбатлашиб турган экан. Биз ҳам, улар билан учрашиб, ўз фикр ва мулоҳазаларимизни баён этдик. Ёшлар маркази ёшлар билан тўла, ҳамма ёшлар эътиборда эканлигидан жуда хурсанд бўлдик.

Хулоса ўрнида шуни айтишимз шартки, айни пайтда Республикамизнинг энг узоқ ва тоғли ҳудуд тумани бўлмиш Сариосиёда маънавият, китобхонлик ва маданият тобора ривожланиб келмоқда. Ниятимиз, Сариосиё бундан буён ҳам  иқтисодий томонидан ривожланиб, ёшлари эса ҳар доим билимдон ва энг намунавий фарзандлар бўлиб этишига тилакдошмиз.

Сариосиё бренди асосида текстиль маҳсулотлари, Сариосиё фареллари ва Сарисосиё брикети.... Биздан узоқлашманг

 

Солиҳ Муҳаммаджон,

журналист, “Сариосиё” газетаси масъул котиби

Султонмурод Пўлат,

ёш ижодкор, Ёшлар иттифоқи фаоли

Анвар Икрамов,

namnews.uz ахборот-таҳлилий портали бош муҳаррири

Мавзуга оид

  1. Япония императори Акихито ўрнини шаҳзода Нарухито эгаллайди

    Япония императори Акихито яқин бир неча йил ичида тахтни вориси шаҳзода Нарухитога топшириши ҳақида NHK телеканали хабар бермоқда, деб ёзади sahrh.uz.

    2016-07-14 10:53:34696
  1. «Манчестер Юнайтед» - «Манчестер Сити» - 1:2. Ёҳуд, Гвардиола Моуриньони қандай мағлуб этди?

    Англия премьер – лигасининг 4 – туридадан жой олган, мухлислар томонидан узоқ кутилган, Манчестер дербиси ниҳоясига етди. Навбатдаги, Гвардиола ва Жозе Моуриньонинг «буюк тўқнашув»ида испаниялик мутахассиснинг португалиялик ҳамкасбидан  бироз устун эканлиги гувоҳига айландик. Мақолада учрашувнинг асосий қаҳрамонларидан бошлаб, «қизил иблислар»нинг мағлубиятидаги  3та сабабни келтириб ўтишга ҳарақат қиламиз.

    2016-09-17 13:58:45417

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz