NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз бешта давлати қаторида 21:21 22/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мазкур рейтинги фуқароларнинг куч тизимларига ишончи, содир этилган жиноятлар сони ва салмоғи каби омилларга таянган ҳолда тузилади.
Батафсил
"Ёшлар қаноти" фаолларидан Тошкент шаҳар ҳокимига очиқ мурожаат! 22:24 21/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси “Ёшлар қаноти” фаоллари Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Обидович Ортиқхўжаевга азим пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойида Давлат байроғи майдонини яратиш ва унга катта ҳажмдаги флагштокни ўрнатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган 18 ноябрь кунини кенг миқёсда тантанали ватанпарварлик маросими сифатида ана шу майдонда нишонлаш таклифини билдирди.
Батафсил
Наманганда сув полоси бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди 21:24 21/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти сузиш федерацияси раиси, вилоят прокурори Улуғбек Тошев, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокиржон Қорабоев сўзга чиқиб, чемпионат қатнашчиларига омад тиладилар.
Батафсил
Шавкат Мирзиёев: "Ўқитувчини ҳурмат қилмаган раҳбарни мен ҳурмат қилмайман" 20:46 21/06/2018
{$info.title|escape:'html'}

Таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишимиз керак. Кеча шундай топшириқ бўлди. Халқ таълими тизими кейинги 27 йил давомида барбод бўлиб борди. Ўқув дарсликлари умуман талабга жавоб бермайди. Мактаб болаларининг ўзи хатоларни топиб келяпти. Президентимиз жамиятда ўқитувчиларнинг обрўсини ошириш зарурлигини гапирди

Батафсил
Эълоннома 20:25 21/06/2018
Батафсил

Ибрат мактабида ўқиганлар олийгоҳга имтиҳонсиз кирадилар

Май 03
19:33 2018

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифининг иккинчи куни Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Тўра Ибрат мемориал мажмуасига борди.

Мамлакатимиз раҳбари 2016 йил 2 ноябрь куни Наманган вилояти сайловчилари билан учрашувда буюк тараққийпарвар ва маърифатпарвар Исҳоқхон тўра Ибратнинг халқимиз маънавий-маърифий юксалиши йўлидаги беқиёс хизматларига эҳтиром рамзи сифатида унинг номини абадийлаштириш, у кишига атаб замонавий боғ яратиш, ёдгорлик мажмуаси ва “Ибрат мактаби”ни ташкил қилиш ташаббусини илгари сурган эди.

Эслатиб ўтамиз, мазкур мажмуа Шавкат Мирзёев ташаббуси билан ташкил этилган, 2017 йил июль ойидаги ташриф чоғида ҳам бу ердаги қурилиш ишлари кўздан кечирилган эди. Икки гектардан зиёд майдонни эгаллаган ушбу мажмуа сўлим боғ, музей ва мактаб-интернатни ўз ичига олган.

Шавкат Мирзиёев Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослашган мактаб-интернатни кириб кўрди. Президентимиз бу мактабга алоҳида эътибор қаратаётгани бежиз эмас. Қайд этиш жоизки, ХIX асрда Тўрақўрғон заминида туғилиб ўсган Ибрат бобомиз дунёвий билимларни чуқур ўрганган зиёли бўлган, еттита тилни билган. “Олти тилли луғат”, “Хатлар мажмуи”, “Тарихи Фарғона”, “Тарихи маданият”, “Замон тарозуси" каби ўндан ортиқ илмий-тарихий ҳамда маърифий асарлар яратган. 1886 йилда замонавий мактаб очган. 1907 йилда эса  янги “усули савтия” мактабини ташкил этиб, қишлоқ болаларини ўқитган. 

Исҳоқхон Ибрат ўлкамиздаги илк матбаачилардан бири сифатида, 1908 йил Оренбург шаҳридан литографик машина сотиб олиб, уни Оренбургдан Қўқонгача поездда, Қўқондан Тўрақўрғонга туяларга ортиб, катта машаққатлар билан олиб келган ва ўз ҳовлисида “Исҳоқия босмахонаси”ни ташкил қилган. Бу босмахона ўтган асрнинг 60-йилларигача фаолият кўрсатиб келган ва у ерда ўтган давр мобайнида бир қатор илмий-маърифий китоб ва рисолалар, миллий газеталар чоп этилган, уларни тарқатиш учун Фарғона водийси бўйлаб ўнлаб китоб дўконлари ташкил этилган. 

Шавкат Мирзиёев шундай маърифатпарвар аллома номи билан аталувчи мактаб ҳар томонлама намунали бўлиши, бир нечта хорижий тилларни билган замонавий кадрларни тарбиялаши зарурлигини таъкидлади.

«- Тил билиш бу - бойлик. Тил билган инсон дунёни билади, ҳеч қачон кам бўлмайди. Ота-боболаримиз шундай бўлган, бу бизнинг қонимизда бор. Ёшларимизда шундай интилишни уйғотишимиз керак», - деди Шавкат Мирзиёев.

Хорижий тиллар бўйича илмий ишлар қилиш, тил ўргатиш методологиясини такомиллаштириш, мактаб-интернатда дарсларни шу асосда олиб бориш кераклиги қайд этилди.

Мактабда инглиз, немис, француз, рус, араб, хитой, корейс тиллари филологияси ўқитилади. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Тошкент давлат шарқшунослик институти, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети билан ҳамкорлик йўлга қўйилади. Дарс жараёнига чет эллик кўнгиллилар ҳам жалб этилади.

Мамлакатимиз етакчиси Ибрат мактабини аъло баҳоларга битирган ўғил-қизларни олий ўқув юртларига имтиҳонсиз қабул қилиш ва грант асосида ўқитиш бўйича топшириқ берди. 

«- Ибрат мактаби нафақат Наманган вилояти, балки бутун мамлакатимизга хизмат қилиши керак. Бу ердаги шароитларни, ўқувчиларнинг билимини кўриб, ҳамма ота-оналар ҳавас қилсин. Хоҳласа, ёшлар бошқа вилоятлардан келиб ўқисин», - деди давлатимиз раҳбари.

Шавкат Мирзиёев мажмуага уйғун тарзда Косонсой сойининг икки қирғоғида бунёд этилган хиёбонни кўздан кечирди. Бу ерда қурилаётган уй-жойлар, савдо шохобчалари, кўнгил очар масканлар, аҳоли сайр қиладиган йўлаклар ва бошқа инфратузилма объектлари қурилишини янада такомиллаштириш бўйича кўрсатмалар берди. 

Президентимиз Исҳоқхон Ибрат музейи билан танишди. Мажмуадан ўрин олган айвонда вилоят зиёлилари, нуронийлар билан мулоқотда бўлди.

 

Мавзуга оид

  1. Барча мактаблар битирувчилари 10-синфни ўз мактабида давом эттиради

    Жорий ўқув йилида 9-синфни битирган ўқувчилар ота-оналари ва ўзларининг хоҳишларига кўра онгли равишда касб-ҳунар коллежи, академик лицей ёки ўзлари таълим олган мактабларда мажбурий таълимни давом эттирадилар.

     

    2017-07-05 22:27:282270
  1. Абдусалом отанинг ҳаёт йўллари ёшлар учун ибрат мактабидир

    Умрининг энг гуллаган даврини — ёшлик чоғларини оловли жанггоҳларда ўтказган Абдусалом ота Раҳмонов ҳам бугун элу юртимиз ардоғида.

    2017-04-20 18:15:41597

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz