NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Самарқанд: Каттақўрғон ҳокими ва прокурори нима қилишмоқда? 00:57 22/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Каттақўрғон шаҳар прокурорининг қатор фармойишлари замирида шу ислоҳотлар билан боғлиқ муаммоларни кун ичида ҳал этиш одамларни эртанги кунга порлоқ келажагимизга ишонтириб, ислоҳотларни аввал ўзимиздан бошлашимиз лозимлигини тарғиб этиб келинмоқда.

Батафсил
Тадбиркорлар тажрибаси бойитилмоқда 13:28 21/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳридаги «Замонавий келажак таълим» НТМда лойиҳа доирасида Европа Иттифоқи давлатларида малака оширишда иштирок этувчи тадбиркорлар учун тайёрлов тренинги ташкил этилди.

Батафсил
Наманганда профилактика инспекторларига хизмат уйи ва автомашина калити топширилди 09:42 21/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторлари ўзларига ишониб топширилган ҳудудда фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоялашга тантанали қасамёд қилди. 
 

Батафсил
ТЕРМИЗ – МАРДЛАР ВАТАНИ 09:50 20/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Археологик топилмалар, араб ва юнон манбаларида қайд этилган маълумотлар Термизнинг қадимий эканлигини тасдиқлайди.

Батафсил
Хуршидлик ёшлар қачон замонавий спорт комплексига эга бўлишади ёҳуд Сўфиёндаги хуфёна гуруҳ 17:33 18/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Шу пайтгача 60-70 миллион сўмлик маблағимни сарфладим. Ҳамма ҳужжатлар қонуний, тегишли инстанцияларнинг баридан руҳсат олганман. Лекин билмайман, негадир шу ишга тўсиқ бўлгувчилар кўпми дейман гўё. Баъзида ўйлаб қоламан, Суфиёнда хуфиёна гуруҳ бору улар бу қишлоқнинг ривожланиши, замонавийлашишига тўсиқ қўйиб келади. Билмайман, ҳеч иш юрмаяпти.

Батафсил

Ибратга муносиб издош бўлган Насиба Султон

Октябрь 15
17:48 2017

11-давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернати Поп туманидагина эмас, балки Наманган вилоятида ғам илғор билим масканларидан ҳисобланади. Бу ерда айни пайтда 464 нафар ўғил-қиз таълим-тарбия олмоқда. Педагогик жамоа аъзолари эса 77 кишини ташкил этади.

Ёш авлодга таълим-тарбия бераётган устозлар орасида ўз касбининг фидоийси бўлган, тажрибалим ва изланувчан муаллимлар кўпчиликни ташкил этади. Улардан бири – она тили ва адабиёти ўқитувчиси Насибахон Султоновадир. У ушбу даргоҳда чорак асрдан зиёд вақт мобайнида меҳнат қилиб келади. У ҳеч қачон ўз устида ишлашдан толмайди. Ташкил этган очиқ дарслари, бошқа қизиқарли тадбирларини кўриб, педагоглик маҳоратига тан берасиз. Мактаб-интернатдаги “Ижтимоий фанлар” услубий бирлашмасига ҳам етакчилик қилади. Касбдошларига методик ёрдам беришдан ҳеч қачон бош тортмайди, уларнинг дарс ишланмаларини синчиклаб кўздан кечиради, тегишли маслаҳатларини аямайди.

Насибахон Султоновани  ҳамкасблари ижодкор ўқитувчи, дейишади. У педагогларнинг анъанавий кенгашларида, малака ошириш курсларида, илмий-амалий анжуманларда мунтазам равишда турли мавзуларда маърузалар билан чиқиб туради. Синфлар бўйича тестлар банкини яратди.  Қатор услубий қўлланма ва тавсияларни ишлаб чиққан.

 Ҳамкасблар Насибахоннинг жамоатчилик ишларидаги фаоллигига чиндан-да ҳавас  қилишади. У йигирмадан ортиқ аълочи ўқувчилар қатнашадиган “Тилшунос” тўгарагини ҳам бошқаради. Мазкур тўгарак аъзоларидан таркиб топган “Баркамол авлод” гуруҳи аввалги ўқув йилида “Тил билимдонлари” кўрик-танловининг вилоят босқичида фахрли учинчи ўринни эгаллади. Унинг таълимини олган ўқувчилар “Билимлар беллашуви” ҳамда фан олимпиадаларининг туман, вилоят ва республика босқичларида мунтазам равишда юқори ўринларни эгаллаб келадилар.     

Муаллима ўқитганшогирдларидан ўттиздан зиёди мактабдан сўнг олий ўқув юртларига ўқишга кириб, она тили ва адабиёти ўқитувчиси ихтисосини эгаллаганликлари ҳам диққатга сазовордир. Улар орасида Мадина Мухторова, Шоҳруза Нишонбоева, Гулбаҳор Абдуллаева, Моҳидил Мирзааҳмедова каби ёш педагоглар бор.

 Бу йилги Ўқитувчилар ва мураббийлар куни партиядошимиз Насибахон Султонова учун қўшалоқ байрам бўлди. Чунки шодиёна арафасида у Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига биноан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган бир гуруҳ ватандошларимиз қатори “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланди.  Ташаббускорлиги, касбига садоқати, фидойилиги билан ҳамкасблари ва жамоатчиликка яхши танилган  муаллимани жамоа аъзолари чин дилдан самимий табрикладилар.

  • Насибахон  муаллимликни ғоят шарафли ва олижаноб касб деб ҳисоблайди.. Болага билим бериш, илм ўргатиш, уни тарбиялашни чўлда бўстон яратиш билан тенглаштиради. Ўқитувчи ҳар бир болага ўз фарзандидек муносабатда бўлиб, билим берар экан, ўзи ҳам тинмай ўқийди, изланади. Унинг таълим-тарбия жараёнидаги ташаббускорлиги, эришган муваффақиятлари муносиб тақдирланиб, 2006 йилда “Шуҳрат” медали билан мукофотланди. Мана энди эса “Меҳнат шуҳрати” орденига муносиб кўрилди, - дейди мактаб-интернат директорининг ўринбосари Ғафуржон Алижонов.

         Дарвоқе, Насибахоннинг турмуш ўртоғи Мансуржон Ҳайдаров ҳам педагог. У Поп маиший хизмат касб-ҳунар коллежида дарс беради. Оилада уч нафар фарзанд вояга етди – икки қиз ва бир ўғил. Нозила ва Ноила бугунги кунда ота-она изидан боришмоқда. Иккови ҳам олий маълумотли она тили ва адабиёти ўқитувчиси дипломига эга бўлиб, ёш авлодга таълим-тарбия бермоқдалар.

Нурбек АБДУЛЛАЕВ,

Рахмонжон  МАМАДАЛИЕВ.

Мавзуга оид

  1. Балиқликўл номи билан машҳур бўлган Султон Увайс Қароний зиёратгоҳ мажмуасида улкан бунёдкорлик қизғин давом этмоқда

    Айни пайтда Наманган вилояти Чортоқ туманидаги халқ орасида Балиқликўл номи билан машҳур бўлган Султон Увайс Қароний зиёратгоҳ мажмуасида улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда. Зиёратгоҳ ҳудудидаги кенг кўламли қурилиши ишлари қизғин давом этаётир. Бу ерда Султон Увайс Қароний мақбараси миллий меъморчилигимиз анъаналарига мос тарзда қайта қурилмоқда. Шунингдек 1000 ўринли жомеъ масжиди барпо этилиб, зиёратгоҳ тубдан янгича қиёфа касб этмоқда.

    2017-07-05 03:22:453026
  1. Таниқли сахандон Насиба Мақсудова вафот этди

    Миллионларнинг севимли сухандони, сермаҳсул журналист, бағри кенг устоз Мақсудова Насиба Муродовна кучли юрак хуружи оқибатида 8 февраль куни вафот этди.

    2017-02-09 08:52:081036
  1. Наманган шаҳридаги “Истиқлол дизайн маркази” ички ва ташқи бозорда муносиб ўрин эгаллаган

    Наманган шаҳридаги “Истиқлол дизайн маркази” масъулияти чекланган жамиятининг юқори сифатли тикувчилик маҳсулотлари ички ва ташқи бозорда муносиб ўрин эгаллаган. 

    2016-08-03 08:26:00828
  1. ЎЗБЕКИСТОНДА ҚУВВАТИ 100 МЕГАВАТ БЎЛГАН ШАМОЛ ЭНЕРГИЯСИ ПАРКЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

    Тошкентда Ўзбекистоннинг шамол-энергетик салоҳиятига бағишланган иккинчи миллий конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси сайтида хабар берилди.
     

    2016-06-16 12:32:50905

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 219 46 17;

                              +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz