NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Самарқанд: Каттақўрғон ҳокими ва прокурори нима қилишмоқда? 00:57 22/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Каттақўрғон шаҳар прокурорининг қатор фармойишлари замирида шу ислоҳотлар билан боғлиқ муаммоларни кун ичида ҳал этиш одамларни эртанги кунга порлоқ келажагимизга ишонтириб, ислоҳотларни аввал ўзимиздан бошлашимиз лозимлигини тарғиб этиб келинмоқда.

Батафсил
Тадбиркорлар тажрибаси бойитилмоқда 13:28 21/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳридаги «Замонавий келажак таълим» НТМда лойиҳа доирасида Европа Иттифоқи давлатларида малака оширишда иштирок этувчи тадбиркорлар учун тайёрлов тренинги ташкил этилди.

Батафсил
Наманганда профилактика инспекторларига хизмат уйи ва автомашина калити топширилди 09:42 21/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторлари ўзларига ишониб топширилган ҳудудда фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоялашга тантанали қасамёд қилди. 
 

Батафсил
ТЕРМИЗ – МАРДЛАР ВАТАНИ 09:50 20/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Археологик топилмалар, араб ва юнон манбаларида қайд этилган маълумотлар Термизнинг қадимий эканлигини тасдиқлайди.

Батафсил
Хуршидлик ёшлар қачон замонавий спорт комплексига эга бўлишади ёҳуд Сўфиёндаги хуфёна гуруҳ 17:33 18/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Шу пайтгача 60-70 миллион сўмлик маблағимни сарфладим. Ҳамма ҳужжатлар қонуний, тегишли инстанцияларнинг баридан руҳсат олганман. Лекин билмайман, негадир шу ишга тўсиқ бўлгувчилар кўпми дейман гўё. Баъзида ўйлаб қоламан, Суфиёнда хуфиёна гуруҳ бору улар бу қишлоқнинг ривожланиши, замонавийлашишига тўсиқ қўйиб келади. Билмайман, ҳеч иш юрмаяпти.

Батафсил

Ибратли инсон: Тузалишига умиди йўқ болаларни қарамоғига олаётган Муҳаммад!

Июль 06
19:45 2017

Лос Анжелеслик 62 ёшли Муҳаммад Бзиканинг ҳикояси ижтимоий тармоқларда жуда катта таассурот уйғотди. Гап шундаки, у тузалишига умид йўқ бўлган болаларни улар ҳаётининг сўнгги кунларини меҳр, илиқлик ва ғамхўрлик билан тўлдириш мақсадида ўз қарамоғига олмоқда. Бу ҳақда fitrat.uz сайти ўз саҳифалари ёзмоқда.

Муҳаммад ўзининг олийҳиммат фаолиятини ногирон – болалар билан ишлаш бўйича мутахассис сифатида 1980 – йилларнинг охирида бошлаганди. Бу давр мобайнида у турмуш ўртоғи билан 10 нафар болани сўнгги манзилга кузатди, уларга ҳаётларининг сўнгги дамларигача ғамхўрлик қилди.

Муҳаммад ўз уйига ота – онаси томонидан воз кечилган болаларни олиб келади. Агарда у бўлмаганда, ҳамма томонидан тарк этилган бу гўдаклар касалхонада бутунлай ёлғизликда ҳаётдан кўз юмган бўлардилар. У сабаб кўпчилик болалар оила, ота – она меҳри ва ғамхўрлиги нима эканлигини ҳис эта олаяптилар.

Муҳаммаднинг турмуш ўртоғи бу дунёни тарк этганига ўн йилдан ошиқроқ муддат ўтган бўлсада, у фаолиятини тўхтатагани йўқ. Бугунги кунда ёлғиз ўзи ҳам боқиб олган болалари – уларни у ўзининг фарзандларидай кўради, ҳам ўзининг 19 ёшли болаликдан ногирон ўғли – Одамга ғамхўрлик қилиб келмоқда.

Ҳозирда Муҳаммаднинг қарамоғида 16 ёшли туғма фалаж ва кар – соқов қиз бўлиб, у доимий қаровга муҳтож ва унинг “ота”си буни тўлалигича таъминлай оляпти, дейди қизчанинг шифокори.

Муҳаммадни таниганлар уни буюк қалб эгаси, дея таърифлашлари бежиз эмас. Ўлимга мубтало бўлган болаларга ўз умрини нега бағшида қилганлиги ҳақидаги саволга, Муҳаммад, ҳар бир боланинг оиласи бўлиши даркор, дея жавоб беради.

Ҳотам Мамадалиев олган суратдан фойдаланилди.

Мавзуга оид

  1. Муҳаммад Али ўзи туғилиб ўсган Луисвилл шаҳрида ерга қўйилади

    АҚШда оламдан ўтган афсонавий боксчи Муҳаммад Алининг жасади ўзи туғилиб ўсган жой – Кентукки штатининг Луисвилл шаҳрига олиб келинган.

    2016-06-06 11:38:19841
  1. Ўзбекистонда 1,4 тонна гиёҳванд воситалари ёқиб йўқ қилинди

    26 июнь «Халқаро гиёҳвандликка ва гиёҳванд воситаларининг ноқонуний айланишига қарши кураш» куни муносабати ҳамда Наркотик моддаларини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган жорий гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги доирасида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) ходимлари 1,44 тонна гиёҳванд моддасини ёқиб юборишди. Бу ҳақида идоранинг матбуот хизмати маълум қилди.

    2016-06-27 16:32:18751
  1. Инсон манфаати улуғ

    Акциядорлик жамиятимизда 2577 нафар ходим ишлайди. Уларнинг 230 нафари келажагимиз эгалари бўлган ёшлардир.

    2016-12-05 17:27:34414

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 219 46 17;

                              +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz