NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"НАВБАҲОР": ЮКСАК МАРРАЛАР САРИ! 19:48 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” жамоасининг янги мавсумга бағишланган тақдимот маросими бўлди.
Батафсил
"Тараққиёт стратегияси" марказида ишлашни хоҳлайсизми? 18:19 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбар лавозимларига доимий асосда ишлаш учун танлов эълон қилади!
Батафсил
Ёзги биатлон: кубок Наманганда қолди 17:27 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан ёзги биатлон бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Батафсил
Наманганда минтақавий Ёшлар форуми: "Кўмак" тарғибот гуруҳи қандай ишламоқда? 14:30 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши Фарғона водийсидаги “Ёшлар қаноти” қошидаги “Кўмак” тарғибот гуруҳлари фаолиятини такомиллаштириш ва ёшлар ўртасида ички туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган минтақавий форум ўтказди.
Батафсил
Наманганда Наврўз насими ёхуд туристлар ҳайрати 18:40 23/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Бу галги фасллар келинчаги баҳорни Наманган аҳли Юртбошимиз билан қарши олди, давлат раҳбарининг ғамхўрлиги туфайли яқин икки йил ичида кенг кўламдаги ислоҳий ўзгаришлар амалга ошади. 2019 йил чинакамига Наманган йили бўлади!
Батафсил

Ибратнинг муносиб издоши

Май 30
13:47 2018

Генетика – ирсиятнинг бир қонунияти бор: ер юзидаги барча мавжудотнинг туғма хусусиятлари – фазилат ёки қусурлари ДНК молекуляр занжири орқали кейинги авлодларнинг қай бирида бўлсин, албатта, такроран яна юзага чиқади, асло йўқ бўлиб кетмайди.

Бугун ўзбек ёшлари дунёнинг турли давлатлари, жумладан, энг тараққий топган мамлакатларда нафақат ўқиётгани, балки, нуфузли университетларда дарс бераётгани, йирик компаниялар бошқарув тизимида ишлаётгани ана шу қонуният аксиомаси, десак муболаға бўлмайди. Зеро, биз кўплаб табиий ва аниқ фанлар пойдеворига тамал тошини қўйган ва дунё тамаддунига беқиёс ҳисса қўшган алломаларнинг авлодларимиз.

Алишер Дадахонов ғурур ва ифтихорга муносиб шундай ёшлардан биридир. Унинг бир неча тилларни мукаммал билиши, иқтисодиёт ва инновация йўналишларида илмий изланаётгани, ўз соҳасида муваффақиятларга эришаётганини назарда тутиб уни улуғ маърифатпарвар Исҳоқхон тўра Ибратнинг муносиб издоши дейиш мумкин.

Наманган шаҳрида зиёли оилада туғилиб ўсган Алишер Дадахонов эндигина ўттиз тўрт баҳорни қаршилаётган бўлсада илм-фанда ёшига нисбатан салмоқли йўлни босиб ўтди.

Алишер Тошкент давлат шарқшунослик институтини битиргач, Жанубий Кореянинг Ёнгнам университетида бизнес бошқаруви йўналишида таҳсил олди ҳамда магистр даражасига эга бўлди. Магистратурадан кейин докторлик диссертациясини муваффақиятли ёқлаб 30 ёшида PhD (Фалсафа доктори) даражасига сазовор бўлди.

Алишер ёшлигиданоқ хорижий тилларни тиришқоқлик билан ўрганди. Ҳозир у инглиз, корейс, рус, турк тилларини ўз она тилидан кам даражада билмайди. Ёш олим Ёнгнам университетида АҚШ, Хитой, Япония, Франция, Польша, Голландия, Африка, Ҳиндистон, Покистон, Тожикистон, Австралия, Сингапур каби ўндан ортиқ давлатлардан келиб таҳсил олаётган турли миллат вакилларига бизнес бошқаруви йўналишидан таълим бермокда.

Алишер Дадахоновнинг АҚШ, Англия, Янги Зеландия, Канада, Жанубий Корея ва Норвегиядаги “Social Sciences Citation index” (SSCI) рўйхатида юритиладиган “Personnel Review”, “Manаgemant Decision”, “Managerial Psychology”, “Career Development International”, “European Planning Studies” каби нуфузли журналларда бизнес корхоналарини бошқарув услуби ва ходимларнинг креативлиги, бизнес корхоналарнинг инновацион фаолиятига таъсир қилувчи омиллар каби бир қатор долзарб мавзуларда чоп этилган ўндан ортиқ илмий мақоласи муҳим аҳамияти ва мазмун-моҳияти билан халқаро илм-фан жамоатчилиги эътиборини ўзига тортди. Айникса, Японияда бўлиб ўтган халқаро илмий анжуманда Алишер Дедахонов ўз мутахассислиги бўйича дунё олимлари эътирофини қозонди.

Ёнгнам университети профессори, изланувчан ёш олим Алишер Дадахонов якинда “Marquis Whos Who in the World” (Маркуис Ким аслида Ким) нуфузли мукофотига сазовор бўлди.

Marquis Whos Who – қисқача таржимаи ҳолларни ўзида мужассам қилган АҚШнинг қатор каталогларининг нуфузли нашри ҳисобланади. Мазкур каталогдан дунёдаги бизнес, юриспруденция, фан, тиббиёт, санъат, бошқарув ва шу каби бошқа соҳаларнинг юқори малакали етакчи мутахассислари ўрин олган.

Бундан ташқари, Алишер Ёнгнам университети бўйича ҳар семестр охирида талабалар томонидан професссор-ўқитувчиларнинг дарс бериш маҳоратини баҳолаш рейтинги кўрсаткичида 885 нафар профессор- ўқитувчилар орасида таълим бериш бўйича энг кучли 5 фоизлик профессорлар қаторидан ўрин олди.

Алишер ўзи ёш бўлишига қарамасдан ҳозирда уч нафар докторант, 4 нафар магистрга илмий раҳбарлик қилмоқда. У шогирдларига ўзининг илмий тажрибаси орқали бизнес бошқарувида илмий мақола ва диссертация ёзиш сирларини ўргатмоқда.

- Президентимизнинг Наманган вилоятига ташрифларини Жанубий Кореядан туриб ижтимоий тармоқлар орқали зўр қизиқиш билан кузатиб бордим, – дейди Алишер Дадахонов биз билан телефон орқали суҳбатда. - Давлатимиз раҳбарининг вилоятимизда саноат, бизнес ва хусусий тадбиркорлик, қишлоқ хўжалигида инновацион технология қўллаган ёш олимнинг фаолиятига алоҳида эътибор қаратгани, айниқса, мени қувонтирди. Жанубий Кореянинг “Hyundai” автомобилларини Наманганда ишлаб чиқариш, туризмни ривожлантириш борасидаги ишлар, Наманган шаҳридаги давлат хизматлари маркази ҳамда Тўрақўрғонда хорижий тилларни ўргатишга ихтисослашган Ибрат мактаби ташкил қилингани ҳақидаги хушхабарлар она юртимизда таъбир жоиз бўлса, янги бир уйғониш даври бошланганидан далолат беради. Мен ҳам келажакда Ўзбекистонимиз тараққиётини янада жадаллаштиришга хизмат қиладиган лойиҳалар билан ўзимнинг муносиб ҳиссамни қўшишни мақсад қилганман.

Акрамжон Сатторов, ЎзА

Мавзуга оид

  1. Наманган шаҳридаги “Истиқлол дизайн маркази” ички ва ташқи бозорда муносиб ўрин эгаллаган

    Наманган шаҳридаги “Истиқлол дизайн маркази” масъулияти чекланган жамиятининг юқори сифатли тикувчилик маҳсулотлари ички ва ташқи бозорда муносиб ўрин эгаллаган. 

    2016-08-03 08:26:001336
  1. Исҳоқхон Ибратнинг ибрати

    Айни пайтда Ибрат музейида буюк аждодимизнинг қўлёзмалари, рисолалари, фойдаланган буюмлари, суратлари, либослари, ўқув қуроллари ва уй-рўзғор жиҳозлари ҳамда бир қатор қимматли ва нодир манбалар ўрин олган.

    2018-05-13 11:14:104486

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz