NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистонда илк бор болалар паради ўтказилди! 19:06 22/05/2018
{$info.title|escape:'html'}
Батафсил
Учқўрғонда аҳоли чуқур тиббий кўрикдан ўтмоқда 19:36 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Айни кунларда Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги тиббиёт муассасалари томонидан Учқўрғон туманидаги маҳаллаларда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилмоқда.

Батафсил
Пора билан қўлга тушган ўқитувчига жазо тайинланди 18:53 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди томонидан “Атангангузар” маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайёр суд мажлиси ўтказилди. Унда фирибгарлик йўли орқали 2 минг АҚШ долларини олаётган пайтда ушланган Наманган санъат коллежи ўқитувчиси Оқил Маҳкамовнинг жиноят иши кўриб чиқилди.

Батафсил
Янгиқўрғонда тадбиркор спорт мажмуаси қурди 18:07 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги 30 мингдан зиёд аҳоли яшайдиган “Бирлашган” қишлоғида тадбиркор Юсуфжон Назаров ўз маблағи ҳисобидан спорт мажмуасини барпо этди.

Батафсил
Наманган-Челябинск: ҳамкорлик давом этади! 17:46 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Икки томон ўртасида инвестиция, экспорт, туризм, фан ва таълим соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғрисида шартномалари имзоланган мазкур ташриф Наманган ва Челябинск вилоятлари ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик алоқаларини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқади.

Батафсил

"Ҳидоя" илм толибларига китоблар ҳадя қилинди

Май 15
19:50 2018

Мамлакатимизда матбуот, ахборот, кутубхоналар фаолияти ривожланиб бормоқда. Бунда Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатлар дастуриламал бўлмоқда. Бу борада Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ва унинг тизимидаги бошқарма ва муассасалар китоб мутолаасини тарғиб қилиш ҳамда китобхонликни юксак поғонага кўтариш борасида бир қатор изчил ишлар олиб бормоқда. Шу асосда Наманган вилоятининг шаҳар ва туманларида кенг қамровли тадбирлар амалга оширилмоқда. “Энг ёш китобхон” ва “Энг намунали китоб дўкони” танловлари ўтказилгани фикримиздан ёрқин далолат.

Айтиш лоимзки, ҳозирга қадар ҳар бир туманда бармоқ билан санарли китоб дўконлари ишлаб келганди. Ҳозирги кунда эса вилоят бўйича уларнинг сони 54 тага етди.  Тажриба тариқасида, мавжуд 770 та маҳалла фуқаролар йиғинининг 335 тасида мўъжазгина китоб дўконлари ташкил этилди. Шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотлари, буюмлар савдоси билан шуғулланадиган супермаркет ва дўконларда 301 та китоб растаси очилди. Агентлик саъй-ҳаракати натижасида Норин тумани Ҳақулобод шаҳрида, Тошлоқ ва Қозоқовул маҳалларда ҳам китоб дўконлари иш бошлади. Агентлик томонидан ушбу маърифат ўчоқларига 2286 дона янги китоб бепул тарқатилди.

Шу жумладан, навбатдаги ташаббус сифатида Наманган шаҳридаги “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юртига туркум китоблар топширилди. Наманган вилоятида ўтказилаётган "Китобхонлик кунлари" доирасида Устоз муаллимлар ва талаба ёшлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.

Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Лазиз Тангриев, агентликнинг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Зиёвиддин Мансуров сўзга чиқиб, китоб инсонларни яхшиликка, эзгу амалларга, маънавият ва маърифатли бўлишга чорлаши билан алоҳида аҳамият касб этишини таъкидлашди.

“- Китоб ва китобхонликни аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш уларнинг дунёқариши ва маънавиятининг янада юксалишига олиб келади. Намангандан етишиб чиққан ижодкорлар ҳаёти ва ижодини ўрганиш жуда муҳим бўлиб, бу ёшларни аждодларга нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилади”, - деди Лазиз Тангриев.

Дарҳақиқат, халқимизни, хусусан ёш авлодни китоб ўқишга қизиқтириш, китоб мутолаасини тарғибот қилишга давлат сиёсати даражасида кўрсатилаётган эътибордан ҳам айни шу мақсад ўз ифодасини топган.

Қайд этиш жоиз, мазкур йўналишда давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши ҳамда 2017 йилнинг 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори муҳим ўрин тутади.

Маълумот ўрнида, “Ҳидоя” билим юртида бугунги кунда касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва умумтаълим мактабларини тамомлаган 133 нафар талаба диншунослик таълим йўналишида таҳсил олади. Ўқув масканини тамомлаган битирувчилар имом-хатиб, араб тили ўқитувчиси, диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчи ихтисосликларига эга бўладилар. Билим даргоҳидаги ахборот-ресурс марказида барча шарт-шароитлар муҳайё этилган. 12 минг китоб фондига эга бўлган зиёхонада умумтаълим фанларидан ташқари бадиий китоблар, диний-маърифий адабиётларни ҳам мутолаа қилиш мумкин.

Бугунги кунда аҳолининг китобга қизиқиши қандай, муштарийларнинг китоб мутолаа қилишлари учун яратилган мавжуд шарт-шароитлар талаб даражасидами, китобхонлик маданиятини ошириш борасида қандай ишларни қилмоқ керак? Айни шу долзарб масала ва саволлар юзасидан фикр-мулоҳазалари ва таклифлар ўртага ташланди. Хусусан, Президентимизнинг яқинда Наманган вилоятига қилган ташрифи чоғида зиёлилар билан ўтказган суҳбатида билдирган тавсияларидан келиб чиққан ҳолда мазкур таълим масканида Исҳоқхон тўра Ибратнинг илмий ва маънавий меросини ўрганишга қаратилган иншолар танловини ўтказиш ҳақидаги таклиф бир овоздан маъқулланди. Бу ўз навбатида тарихимизни ўрганиш, алломаларимиз ҳақида очилмаган қирраларни ўрганишда туртки беради.

Мулоқот якунида билим юртига агентлик тасарруфидаги нашриётларда чоп этилган юздан зиёд бадиий китоблар, диний ва маърифий адабиёт ва қўлланмалар совға қилинди. “Ҳидоя” билим юрти мудири Абдулазизхон Бобомирзаев, 1-курс талабаси Муҳаммадсодиқ Абдуолимов кўрсатилган бундай эътибор ва маънавий рағбат учун ташкилотчиларга самимий миннатдорлик изҳор қилдилар.

Бугун шунингдек, Норин тумани 28-умумтаълим мактабида ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилишга бағишланган байрам тадбирида Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан мактаб кутубхонасига 200 га яқин бадиий адабиётлар тақдим этилди. Натижада мактаб умумий китоб фондидаги бадиий адабиётлар сони ҳар бир ўқувчига 4 тага етди. 

Оқилхон Дадабоев,

журналист.

Мавзуга оид

  1. Наманганнинг «Ҳидоя»  ўрта махсус ислом билим юрти талабалари тарғиботчи сифатида уюшмаган ёшлар билан ишлайдилар

    Ҳисоб китобларга кўра, вилоятда 114 минг нафар уюшмаган ёшлар, яъни, аниқ машғулотга эга бўлмаган йигит-қизлар бор.  «Камолот» ЁИҲ,  маҳалла, хотин-қизлар қўмиталари ва таълим муассасалари томонидан улар назоратга олинган бўлсада айнан ёзги  таътил мавсумида эътиборни янада кенгайтиришимиз зарур.

    2017-06-17 15:49:04964
  1. Ҳиндистонлик наркоман битта доза учун хотинини ҳадя қилиб юборди…

    Айтишларича, бу мамлакатда ҳануз 10 ёшли қизлар ё турмушга узатиб юборилади, ё қул сифатида сотилади.

    2017-09-18 02:29:08847
  1. ГАЗ-БАЛЛОН УСКУНАСИ ЎРНАТИЛГАН АВТОМОБИЛЛАРГА МАХСУС БЕЛГИ ҚЎЙИШ ТАКЛИФ ҚИЛИНДИ

    Ягона интерактив давлат хизматлари порталида сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефть гази ёки дизель ва газсимон ёнилғи аралашмасида юрадиган автотранспорт воситаларининг техник хавфсизлиги ва ёнғинга қарши ҳимояси бўйича кўрсатмаларни тасдиқлаш бўйича лойиҳа муҳокама қилинмоқда, деб ёзади “Uz24.uz”

    2016-05-29 18:39:45874
  1. «Наманган китоб олами» уруш фахрийларига китоблар тақдим этмоқда

    Марказ ва «Нуроний» жамғармаси вакиллари, депутатлар, уламолардан иборат гуруҳ Наманган шаҳридаги Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари хонадонларини йўқламоқда.

    2017-04-20 16:34:401369
  1. Илм чўққиси – интилганники

    Бу инсон билан роппа-роса ўн йил бурун учрашгандик. Ўшанда  унинг  урология соҳасида амалга оширган ноёб жарроҳлик операцияси ҳақида мақола чоп этгандик.

    2016-08-10 09:29:33792

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz