NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика ишчи гуруҳи ўрганаётган Янгиқўрғонда юз берган жанжал ўлим билан тугади 19:56 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Республика ишчи гуруҳи муаммоларни ўрганиш ва уни бартараф этиш бўйича қизғин фаолият олиб бораётган бир кезда Янгиқўрғон туманида икки маҳалладош иштирокида юз берган кўнгилсиз ҳодиса ўлим билан якун топди. 

Батафсил
Наманганда порахўр ички ишлар ходими қўлга тушди 18:37 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ички ишлар мулозими Ғолибжон Ўринбоев М. ни жиноий жавобгарликка тортмаслик ва “Cobalt” автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига унинг укаси Б. дан 1 минг АҚШ долларини пора сифатида беришини талаб қилган. Бу далилий факт ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз тасдиғини топган.
Батафсил
Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга нодир китоб совға қилди 17:46 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Чашмаи Хирад” китобида ўзбек адабиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоийнинг тожик тилига таржима қилинган асарлари тўпланган.
Батафсил
Ўзбекистон ва Тожикистон: стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди 17:09 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда мудҳиш оилавий жанжал: Ота ўз ўғлини ўлдириб қўйди 16:25 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14 август куни соат 19:00ларда Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Ж. маиший жанжал давомида ўғли А. Ж. нинг чап оёғига ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида тан жароҳатини олган А.Ж. шифохонада вафот этган.

Батафсил

Ихтиро - Дунёни забт этаётган Ўзбек кураши ёнига Ўзбек шашкаси қўшилади - оқ ва қора катакларда бирдек ўйин

Январь 16
12:18 2018

Наманганнинг Норин тумани, Дўмар қишлоғида яшовчи тадбиркор Улуғбек Ирисбоев янги шашка ўйинини ихтиро қилди.  46 ёшли  Улуғбек болалигидан шахмат-шашка меҳр қўйган.  Ўқувчилик йилларида бўйича мактаб, туман, вилоят миқёсидаги мусобақаларда ғолибликни ҳеч кимга бермасди. Азалдан, у ўзи ўйнаганда ҳам ёки бошқалар иштирокидаги  ақл жангини мухлис сифатида кузатганда ҳам рақибларнинг ўзига хос комбинацияларини дафтарга қайд қилиб боришдан эринмас, уйига бориб уларни такрорлар, турли вариантларни қўллаб, такомиллаштириб борар эди.

Кейинчалик ҳам шахмат-шашка ҳаётининг ажралмас қисми сифатида тафаккурини чархлаб боришга кўмаклашди, бу эса уни нафақат шашка ўйинининг устаси, балки бу борадаги янги ихтиро муаллифи бўлишига туртки берди. Дарҳақиқат, Улуғбек ёшлигидан шашка тахтаси олдига ўтирар экан, ўзига ўзи “нега фақат қора катакларда ўйналади? Оқ катакларда ёки бошқача услубда ўйнаб бўлмайдими?”, деган савол бераверар эди. Бу савол йиллар мобайнида ғояга, ғоя эса мақсадга айланди.

Улуғбек Ирисбоев ниҳоят 2012 йилда оқ ва қора катакларда бирдек ўйналадиган шашка яратиш устида изланишни бошлади. Орадан уч йил ўтиб, шашка тошларининг юриш қоидаларини, бешинчи йилга келиб эса ўйин қоидаларини такомилига етказди ва шашка тарихида янгилик яратди.

– Ғояни амалга оширишда вилоят ҳудудий инновация фаолияти ва технологиялар трансфери маркази раҳбари, техника фанлари доктори, профессор Рустам Муродов(суратда ўртада)нинг маслаҳат ва тавсиялари муҳим ўрин тутди, – дейди Улуғбек Ирисбоев. – Қолаверса, шашканинг яратилиши ҳам унда ўйнаш каби бир кишининг иши эмаслигига амин бўлдим. Ўқувчи қизим ва жиянларимнинг кўмагисиз балки ихтирони охиригача етказа олмаган бўлар эдим. Улар мен билан теппа-тенг ўйнаб, янги қоидалар яратишга ёрдам берди. Янги шашка турини “Ўзбек шашкаси” деб номлашга қарор қилдик.

Ўзбек шашкаси ўйини 14 дан юқори ёшдагиларга мўлжалланган бўлиб, тўрт хил ўйналади. Оқ тош оқ катакда, қора тош қора катакда ёки аксинча ўйналиши мумкин. Ўйинлар асло бир-бирига тўғри келмайди. 100 партия ўйин 100 хил усулда ўйналади. Биз яратган шашканинг анъанавийсидан фарқи шундаки, ғолибни бир партияда аниқлаб бўлмайди, ғолиблик ёки мағлублик масаласи иккинчи партиядагина ҳал бўлади. Ўйинлар махсус тахта ва тошларда амалга оширилади.

Улуғбек Ирисбоев ва унинг ассистентлари яқинда янги ихтиролари учун муаллифлик ҳуқуқи гувоҳномасини қўлга киритди. Бугун спорт оламида баланд жаранглаётган “Ўзбек кураши” деган атаманинг ёнига келгусида “Ўзбек шашкаси” ҳам қўшилса ажаб эмас. Ахир, биз илм ва тафаккурда дунёни лол қолдирган буюк алломалар ворисларимиз!

Акрамжон Сатторов

Мавзуга оид

  1. Ўзбекистонда тиббиёт ходимлари маошига махсус ойлик устама қўшилади

    Шу йилнинг ноябрь ойидан бошлаб соғлиқни сақлаш тизимида фаолият кўрсатувчи айрим ходимларнинг тариф ставкаларига махсус ойлик устама тўлов тизими жорий этилади. UzbekistanToday нашри бундай устамалар кимларга берилишига аниқлик киритиб ўтган.

    2016-10-14 08:50:471604
  1. Сочидан учган Ту-154 Қора денгиз устида қулаб тушган, омон қолганлар йўқ

    Россия Мудофаа вазирлигининг ҳарбий-транспорт самолёти Сочи аэропортидан чиқиб, 20 дақиқадан кейин радарлардан йўқолган.

    2016-12-25 12:12:48431
  1. Ёмонликни зикр этаётган адабиёт ва санъатга чек қўйиш, уни поклаш даври келди!

    Баъзи янги чиққан "ақллилар" шўро сиёсатига амал қилган ҳолда халиям уни алқаб ётишибди. Чунки унинг асарлари ва рисолалари билан тўлиқ танишиб олишмаган. Буларга ўрганиш эмас, ўргатиш ёқимлироқ. Наҳотки дахо Достоевский ўз уйида тинч ўтирган обид ва зоҳид осиёликларга ачинмаган? Ахир ғариб инсонлар сиймосини яратувчи адиб, унинг уволи, аянчли қисмати ҳақида ўйлаши керак, шундай эмасми?

    2017-06-18 18:43:513846
  1. «Навбаҳор»: Қўқондаги ўйин 16.00да бошланади

    1 октябрь куни “Навбаҳор” 24-тур доирасида Қўқонда “Қўқон-1912” жамоаси меҳмони бўлади.

    2016-09-29 17:30:29721

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz