NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Арзон уй-жойлар учун дастлабки бадал суммаси камайтирилди 17:16 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йилда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар ва шаҳарларда арзон кўп квартирали уйлар қуриш дастурларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди.
Батафсил
Бургут чемпион бўла оладими? 16:32 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Финал жуфтликларида 61 килограмм вазн тоифасида Бургут Ҳожибоев самарқандлик Меҳрож Мавлоновга, энг оғир вазн тоифасида (+90) эса Ғайбулло Қўчқоров Қорақалпоғистон Республикаси вакили Ренат Раҳимовга қарши чемпионлик унвони учун рингга чиқадилар.
Батафсил
"Тараққиёт стратегияси" маркази қорайтирилган ойнак учун тўловлар ўта қимматлигини билдирди 20:12 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Пуллик рухсат бериш тизими мавжуд бўлган мамлакатлардан қўшни Қирғизистонда транспорт воситаси орқа ва ён орқа ойналарини тусини ўзгартиришга рухсат олиш учун тўлов бир йилга 200 АҚШ долларига тенг миқдорда ҳамда Тожикистонда бир йилга 310 АҚШ долларига тенг миқдорда ундирилиши белгиланган. Бу эса Ўзбекистонда таклиф этилаётган тўлов миқдори билан таққослаганда Қирғизистондан деярли 20 бараварга, Тожикистондан қарийб 7 бараварга қиммат дегани.
Батафсил
Наманганда техник-амалий спорт турлари ривожланмоқда 19:47 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Учқўрғон тумани картадромида Ўзбекистон мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан ўтказилган картинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги ғолиб-совриндорлари аниқланди.
Батафсил
"Yoshlar-kelajagimiz" давлат дастури ижросига киришилди 19:25 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, ёшлар тадбиркорлиги ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича барча қулайликларни яратиб бериш лозим. Бунга кўра, 5 кунлик амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тингланди ва йўл қўйилган хато-камчиликлар кўриб чиқилиб, жойларда ҳал этилмаган масалалар юзасидан манзилли режалар ишлаб чиқилди.
 
Батафсил

Икки ойда Поп туманида оилавий ажримлар сони 40 тадан ортган

Март 26
17:14 2018

Ўтган йилда Поп туманида суд қарори билан 231 та никоҳ бекор қилинган. Ваҳоланки, бу мазмундаги ишлар 2016 йилда 201 тани ташкил этган эди. Бу ноҳуш ҳолат бир йил ичида 30 тага кўпайди.

2018 йилнинг ўтган 2 ойи мобайнида барбод бўлган оилалар туманда 42 тани ташкил қилади ва ўтган йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 11 тадан ошмаган эди. Ташвишланарли жиҳати шундаки, кўрсаткичлар тобора ўсиб бормоқда.

Наманган вилояти Поп туманидаги маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш бўйича ташкил этилган Республика ишчи гуруҳи “Чинор” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказган сайёр ҳуқуқий тарғибот тадбирида шу ҳақида сўз юритилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суди судяси Иқбол Кўчкинованинг таъкидлашича, оилавий ажримларни юзага келтирувчи омиллар фақатгина эр-хотин ўртасидаги тушунмовчилик эмас, қайнона-келин муносабатларига ҳам бориб тақалмоқда.

Шунингдек, судянинг сўзларига кўра, ёшларимизда мажбуриятни ҳис қилмаслик, оилавий муносабатларга совуққонлик билан қараш, қизларнинг эрта никоҳга узатилиши, яшрин шаърий никоҳларга йўл қўйилаётгани, тўй-ҳашамларни дабдабали ва серхаж тарзда ўтказилаётгани, қимматбаҳо сарпо-суруққа ружу қўйиш, телефон орқали мулоқот маданиятининг етишмаслиги, ижтимоий тармоқларга муккасидан кетиш ва вертуал хиёнатларга йўл қўйилаётгани каби ҳолатлар ажримларнинг асосий сабаблари сифатида кўрсатилди.

Мулоқот чоғида бундай нохуш ҳолатларнинг олдини олишда маҳалла фуқаролар йиғинларидаги жамоатчилик комиссиялари фаолиятини янада кучайтириш лозимлиги айтилди.

Судя ҳар қандай ҳуқуқий муаммо бўйича аҳолига тушунтириш беришга доимо тайёрлигини билдирди. Бу мақсадда туманлараро судда ҳафтанинг иш кунларида эрталабки 9:00 дан кечки 18:00 гача қабуллар ишлаётганини маълум қилди.

 ЎзА

Мавзуга оид

  1. Арнасой туманида яшовчи Адҳам Эрдошовлар оиласида бирйўла уч чақалоқ дунёга келди

    Жиззах вилоятининг Арнасой тумани “Бахтли” маҳалласида яшовчи Адҳам Эрдошовлар оиласида бирйўла уч чақалоқ – икки ўғил, бир қиз дунёга келди. Бахтиёр ота-она фарзандларига Ҳасан, Ҳусан ва Зулайҳо исмларини қўйишди. 

    2016-06-17 09:32:07823
  1. Паралимпия ўйинлари. Сузувчиларимиздан 2тадан кумуш ва бронза!

    Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри мезбонлик қилаётган Паралимпия ўйинлари ўзбекистонлик спортчилар учун муваффақиятли давом этмоқда.

    2016-09-09 08:46:46574
  1. БМТ: Жаҳонда гуманитар ёрдамга муҳтож инсонлар сони 130 миллионга етди

    Сайёрада яшовчи гуманитар ёрдамга муҳтож аҳоли сони рекорд даржага – 130 млн нафарга етди. БМТ жорий йилда дунё мамлакатларига уларнинг 95,4 млн нафарини қўллаб-қувватлаш мақсадида 16 млрд доллар маблағ ажратишни сўради. Бу ҳақда гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси маълум қилган.

    2016-06-28 14:24:14793
  1. Ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатлари учун жарима чоралари ортган

    Наманган шаҳрида ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари ўтказилаётган ёнғинлар профилактикаси тадбирлари ўзининг ижобий самарасини бераётир. 
     

    2017-12-25 11:37:01463

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz