Икки йилдан бери ваъда қилинган Captiva'ни ололмаётган чустлик фуқаро Наманган ИИБга мурожаат қилди
Чуст туманининг Олмос қишлоғида яшовчи Адҳамбек Турдиев (исм-шарифлар шартли) ички ишлар идорасига ўз танишидан катта суммадаги пулини қайтариб ололмаётгани юзасидан мурожаат қилди. Бу ҳақда «Дарё»га Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда, деб ёзилади хабарда.
Фото: Trend
Маълум бўлишича, 2015 йил декабрида А. Турдиевнинг таниши Тўлқин Мўйдинов Наманган шаҳрида жойлашган автомобиль бозоридан Captiva русумли машина олиб беришни ваъда қилиб, 75 миллион сўм пулини олган.
Бироқ ҳозирга қадар на автомобиль олиб берилган, на пул қайтарилган. Тўлқин Мўйдинов ўзига ишонган танишининг қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб келган.
Ушбу ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИБ томонидан жиноий иш қўзғалди. Т. Мўйдинов тилхат билан очиқда қолдирилди.
Мавзуга оид
Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси Америка Кубоги финалида Чилига мағлуб бўлингач, миллий терма жамоа сафида бундан буён ўйнамаслиги ҳақида маълум қилди.
Чуст шаҳридаги маданият ва аҳоли дам олиш марказида туман ҳокимлиги, прокуратура, ИИБ, Камолот ЁИҲ ва Бандликка кўмаклашиш маркази туман бўлимлари ҳамкорлигида бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди.
Президент тўрт фуқарога «Ўзбекистон қаҳрамони» унвонини бериш тўғрисидаги фармонга имзо чекди.
Беллашувнинг иккинчи ярми эса тенг устунликда ўтди. “Навбаҳорчилар” асосан қарши ҳужумни пойлаб, рақиб дарвозаси олдида хавф яратишди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти в.б. Шавкат Мирзиёев мамлакат суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида Президент фармонини имзолади.