NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси танлов эълон қилади. 19:25 09/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси Наманган шаҳар давлат ҳизматлари марказининг (аввалда “Карбонам” МЧЖга қарашли бўлган) янги биносини жиҳозлаш учун мебел ва жиҳозлар харид қилиш бўйича ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар ўртасида танлов эълон қилади.

Батафсил
Наманганлик Гулмирадан антиқа тўқилган оёқ кийимлар 11:30 19/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Гулмиранинг қўл меҳнати маҳсулотлари жуда бежирим, пишиқ ва мустаҳкам бўлиб, оёқ кийим таглигини олиб, пойафзалнинг устки қисмини турли безаклар билан безатган. Энг муҳими, кийиш учун жуда қулай.

Батафсил
Учқўрғон туманида картинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди 09:11 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган мусобақада мезбонлар билан бирга, Андижон, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва пойтахтдан келган спортчилар беллашди.

Батафсил
Миллий қадриятларимизнинг мусиқий ифодаси 09:07 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган санъат коллежида Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мақомчилар ансамблининг тақдимот концерти бўлиб ўтди. 

Батафсил
Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 09:03 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Батафсил

Икки йилга воз кечилган уйқу. Таклиф ва ташаббуслар халқни уйғотди

Июль 12
05:56 2017

Маълумки, Наманган шаҳри тўрт секторга бўлинган ҳолда “Йўл харитаси” бўйича ўрганиб чиқилмоқда. 10 июль куни бошланган ишлар бугун ҳам давом этди. Наманган шаҳар прокурори Мирзоҳид Тўйчиев раҳбарлигидаги сектор ҳудудига кирувчи “Зарафшон” маҳалласида эрта тонгдан иш қизғин бошланди. Режа аниқ, ҳар бир хонадонга ташриф, аҳоли билан суҳбат, ёшларни иш билан таъминлаш, камхарж оилаларга моддий кўмаклар, кредит ажратиш, ногиронлар ҳолидан хабар олиш  бўйича тезкор иш ташкил этиш.

Соҳавий ташкилотларда мутахассисларидан иборат гуруҳларнинг бўлинган ҳолда кўчаларга чиқиб кетишларидан аввал қисқа ва конструктив руҳда йиғин бўлиб ўтди. Ундан сўз олган прокурор Мирзоҳид Тўйчиев Президент томонидан масъул мутасаддилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари олдига қўйилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда иш ташкиллаш лозимлигини таъкидлади. “Халқ билан мулоқот, аҳоли муаммоларини ўрганиш, уларни турмуш фаровонлигини таъминлаш учун туну кун ишлашимиз лозим. Президент таъкидлаганларидек, кейинги икки йилликда зарбдор  иш ташкил этган ҳолда уйма-уй юриб, эл турмуш фаровонлигини ошириб, фуқароларни иш билан таъминлаймиз, тадбиркорликни янада ривожлантирамиз. Бунинг учун керак бўлса уйқудан ҳам кечиб ишлашимиз лозим”, - деди М.Тўйчиев.

Барча кўчалардаги аҳоли хонадонларига кириб ўтказилган ўрганишлар натижасида ечилмай ётган муаммоларга дуч келинди.  Хатто бу ўрганишлар айнан шу маҳаллада давом этаётганини билган фуқаролар шаҳарнинг бошқа ҳудудларидан келиб муаммоларига ечим топишди.

Жумладан, Дамбоғ маҳалласида яшовчи Мамлакат Турсунова анча йўл босиб келгани, айни пайтда маҳалладаги мавжуд масжид ногирон ўғли билан яшаб туришга берилгани, унинг кадастр ҳужжатларини тайёрлашда, ИИБ томонидан рўйхатга қўйишда амалий ёрдам сўради.  Унинг бу мурожаати шу жойнинг ўзида хал этилди. Шунингдек, унга моддий ёрдам тариқасида 20  бош товуқ, бир ойлик озуқаси билан берилди.

“Камри” савдо бренди остида ишлаб чиқарилаётган костюм-шимларнинг Наманганда ишлаб чиқарилишини билардим. Лекин унинг шу маҳалла ёнида ишлаб чиқариш цехлари мавжудлиги ҳаёлимга ҳам келмаганди.

Эрта тонгдаги йиғилишда иштирок этган ушбу бренд эгаси – “Даврон текстиль саноат” МЧЖ раҳбари Даврон Бойхонбоев то ярим соатлик йиғин якунига қадар ўз корхонасида 5 ишчи ўрин ташкил этди.

Ишчи гуруҳ ҳудудларга тарқаши арафасида маҳалладаги ёшларнинг беш нафарини ҳозирнинг ўзида ишга олиш ташаббуси билан чиқди.

2009 йилдан бери ижара асосида бинодан фойдаланиб келган тадбиркорнинг июнь ойида ўз маҳалласидаги бинони хусусий мулк қилиб сотиб олгани, бунинг натижасида 105 минг АҚШ доллари миқдоридаги янги технологияларни ишлаб чиқаришга жорий этгани, ўтган ойнинг ўзида 20 киши янги иш билан таъминланганини эътироф этиш жоиз. Шу тариқа йиллик экспорт салоҳияти 1 миллион доллар бўлган корхонада ходимлар сони 60 тага етди.

Хонадонлардаги ўрганишлар чоғида уй ишлари билан шуғулланаётган Ойшахон Икромовага дуч келдик. Коллежнинг иккинчи курсида таҳсил олаётган қиз уй ишлари билан банд эди. У билан сектор раҳбари суҳбат ўтказиб, коллеждаги ўқиши ва ундан кейинги фаолияти давомида албатта ёрдам кўрсатилишини таъмидлади. Унинг ўзига 20 та товуқ ҳомийлик ёрдами сифатида тақдим этилди.

Маҳалладаги Ахси кўчаси 197-уйда яшовчи Хулкар Муҳиддиновага сектор раҳбари Мирзоҳид Тўйчиев ташаббуси, Наманган шаҳар тиббиёт бўлими ёрдами билан ногиронлик аравачасининг топширилгани унинг учун улкан ижтимоий ёрдам бўлди.

Маҳалла фаҳрийси марҳум Қутпиддин ота хонадонига ташриф давомида уларнинг истакларидан келиб чиққан ҳолда “Алоқабанк” томонидан қорамол кредити расмийлаштирилиб, уларга боқиш учун қўй олиб берилди.

“Бу ташрифлар кўнгилларимизни тоғдек кўтарди. Марҳум турмуш ўртоғим, маҳалла учун жон фидо қилган инсон эдилар. Ҳайвон бор уйда барака бўлади. Бизга қилинаётган бу ёрдам, бизларни жуда хурсанд қилди. Илгари кўп даҳмаза талаб этадиган масалани тез ҳал бўлганидан хурсандмиз. Президентимизга, сизларга раҳмат”, - деди 70 ёшли онахон Санобар Дадабоева.

Бу каби хайрли ишларни санаб адоғига етиш қийин. Кун давомида аҳолининг юзлаб муаммолари ечилди. Ўнлаб инсонлар ишли, кредитли бўлди. Бу ишлар том маънода халқни уйғотди. Таклиф ва ташаббуслар халқни уйғотди. Яна бир эътиборли жиҳати, шаҳар тозалиги учун жон чекадиган "Тоза ҳудуд" ДУК ташкил этилиб, унинг биринчи бўлиб маҳалладан иш бошлаши, аҳолини хашарга ҳам ундаб юборди.  

Анвар ИКРАМОВ,

Ҳусниддин ҲАМИДОВ (фото).

Мавзуга оид

  1. Халқни ўйлаган раҳбар ойдаги одамларни ерга туширди

    Шуни айтиш керакки, аввало бу ҳудудга пули борлар кўчиб келмаган. Бу ҳудуддан пули борлар ҳовли сотиб олишмайди. Азбаройи уй-етишмаслиги, бир ҳовлида 4-5 хўжаликнинг истиқомат қилиши, 15-20 нафар фуқаронинг бир эшикдан кириб чиқишининг инсончиликка номуносиблидан кўчиб келишган улар. Ҳовлиларда биттагина ёки уй-даҳлизи билан мўъжаз яшаш жой қуриб олишга кучлари етган холос. Бир ҳовлидан иккинчисига ёғочга илиб олиб кетилган электр симлари...

    2017-08-04 02:07:002405
  1. Поплик раҳбарлар ҳамон "уйқу"да! Парламент спикери-ю, фракция раҳбари, депутатлар огоҳлантириши вазиятни ўнглармикан

    Халқ депутатлари Поп тумани Кенгаши сессиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари томонидан шу йилнинг 2-7 июнь кунлари мазкур туманда ҳудудни ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларини ҳал этишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга доир ўтказилган ўрганиш натижалари таҳлилий-танқидий муҳокама қилинди.

    2017-06-09 09:30:111603
  1. ГАЗ-БАЛЛОН УСКУНАСИ ЎРНАТИЛГАН АВТОМОБИЛЛАРГА МАХСУС БЕЛГИ ҚЎЙИШ ТАКЛИФ ҚИЛИНДИ

    Ягона интерактив давлат хизматлари порталида сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефть гази ёки дизель ва газсимон ёнилғи аралашмасида юрадиган автотранспорт воситаларининг техник хавфсизлиги ва ёнғинга қарши ҳимояси бўйича кўрсатмаларни тасдиқлаш бўйича лойиҳа муҳокама қилинмоқда, деб ёзади “Uz24.uz”

    2016-05-29 18:39:45834
  1. Наманган вилоятида 2019 йилга бориб саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2,1 баробар ортади
    Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш борасида амалга оширилган изчил ишлар ички бозорни экспортбоп маҳсулотлар билан таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.
    2016-09-22 15:45:20606
  1. ШҲТнинг Тошкент саммитини ёритишда икки юзга яқин чет эллик журналист қатнашади

    Тошкент шаҳрида 23–24 июнь кунлари бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси олдидан ташкилотга Ўзбекистон Республикасининг раислиги доирасида кенг кўламли тайёргарлик ишлари амалга оширилди, деб хабар беради ЎзА.

    2016-06-21 10:26:32688

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz