NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Президент фармони амалда: "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ўз фаолиятини бошлади 16:02 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
"Наманган" эркин иқтисодий зонасининг асосий вазифаси ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш.
Батафсил
МИБ намунали истеъмолчиларни рағбатлантирмоқда 18:34 15/02/2019
{$info.title|escape:'html'}

Саидметовлар хонадонига яқинда Мажбурий ижро бюроси Наманан вилояти бошқармаси бошлиғининг ташаккурномаси эълон қилинди.

Батафсил
Президент қарорини ўқиб: Қучоқ очиб, халқ ичига борайлик! 17:43 15/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимиз ижодкор зиёлилар билан учрашдию, ҳамма нарса яхшилик томон ўзгарди-қолди. Матбуот ва ахборот бошқармаси ҳам, журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳам муқим маошлик бўлдилар. Хизмат автомашиналари  туфайли “оёғимиз олтита” бўлиб қолди.
Батафсил
"Миллий тикланиш" партияси Наманганда нималарга эриша олди? 21:03 14/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлди.
Батафсил
Бузоқнинг югургани: ДХХ чегарада миллионлаб сўмлик "контрабанда"ни тўхтатиб қолди 17:53 14/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Юртимизга ноқонуний равишда кириб келаётган ёки олиб чиқиб кетилаётган ҳар қандай маҳсулотлар ҳуқуқий органларнинг доимий назоратида.
Батафсил

ИЛМУ ФАНГА БАХШИДА УМР: Ҳамидхон Аҳмадхўжаев 70 ёшда!

Февраль 07
18:59 2019

     

Илм-фан билан шуғулланиш, янги кашфиёт ва ихтиролар қилиш игна билан қудуқ қазишдек гап. Шундай экан, бу машаққатли соҳада фидокорона меҳнат қилаётган олимларимиз меҳнати таҳсин ва рағбатга муносиб.

Наманганлик олим, техника фанлари доктори, профессор Ҳамидхон Турсунович Аҳмадхўжаев ўз умрини илму фан ривожига бахшида қилган, инсоний фазилатларга эга бўлган бағрикенг, касбдошларига ва шогирдларига алоҳида мурруват кўрасатаётган заҳматкаш ва фидойилар қаторида эътироф этилади.

1973 йил эди. Ҳамидхон Аҳмадхўжаев олийгоҳни тамомлаб, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг “Пахтани дастлабки ишлаш” кафедраси аспиранти бўлди. Устози доцент Мухторжон Алиевнинг маслаҳатлари билан хом ашёни ҳаво ёрдамида ташиш жараёнини эринмай ўрганиб, бу ердаги муаммоларни тугатиш устида изланди. Дарҳақиқат, бу жараёнда пахтани ташишда металл қувурларнинг деворига чигит урилиб, шикастланади. Бунинг оқибатида тола таркибида турли нуқсонлар пайдо бўлади. Бу ҳолатга барҳам берилса, хом ашёнинг сифати анча яхшиланади. Ғоянинг назариядан амалиётга қўллаш ҳисоб-китоблари чиқарилди. Андижон вилоятининг Асака пахта тозалаш корхонасида ўтказилган синов тажрибасида металл ўрнига полимер қувурлар ўрнатилиб, ҳаво ёрдамида пахтани ташиш бўйича таклифнинг афзаллиги тажриба йўли билан исботланди.    

Ёш олим  мақсади рўёби йўлида  пахта тозалаш корхоналарига қатнашдан эринмади. Янгиликни тадбиқ қилиш устида ишчи, муҳандис, технологлар билан суҳбатлашди. Турли даражадаги тозаловчиларнинг мулоҳазаларини жамлаб, қоғозга туширди. Такрор ва такрор фикр лўндалигига эътиборни қаратди. Янгилик ҳақидаги ҳисоботни дастлаб устозларига топширди. 3-4 кун ўтгач уни йўқлашди.

- Ростини айтсам яхши натижага эришасиз, деб ўйламагандим, - дейди Мухторжон Алиев. – Аммо, қойил, сабр-тоқатли шогирдлигингизни исботладингиз. Энди бу ёғига белни маҳкам боғланг. Чунки ҳали қувонишга эрта, ҳамиша ҳам истеъдодли кишиларга қийин. У ёки бу янгилик ҳадеганда кўпчиликка маъқул тушавермайди. Металл ўрнига полимер қувурлар ўрнатиш тўғрисидаги таклифингизнинг ижобий натижаси бу. Изланишни асло бўшаштирманг.

1974-1975 йилларда Асакадаги изланишлар боис бу ерда Ҳамидхон Аҳмадхўжаев янги дўстлар орттирди. Бош механик Собиржон Содиқов ана шулардан бири. У ҳозирда Республика “Сифат” бирлашмаси раисининг ўринбосари.

Ҳамидхон Аҳмадхўжаевнинг ғояси асакалик пахта тозаловчи мутахассисларга маъқул келди. Пахтани ғарамдан ишлаб чиқаришга ташиш вақтида ишлатиладиган қўзғалувчи  қурилма қувур, тош тутгич, сепаратор, вентилятор ва циклондан ташкил топган бўлиб ҳаракатланувчи рамага ўрнатилган бўлади. Битта ғарамда пахта тугаса иккинчи ғарамга қувурларни ўрнатилса ҳаракатланувчи қурилмани жойини ўзгартириш керак бўлади. Тошкентда янгича технологияда тайёрланган полимер қувурлар ўрнатилиб, тажрибалар ўтказилди ва синов муваффақиятли ўтди.

1976 йили  Ҳамидхон Аҳмадхўжаев аспирантурани тугатиб, кафедрада ассистент бўлиб ишлай бошлади. Ўша даврда институт фирқа қўмитаси котиби, кейинчалик ректори бўлган Баҳром Қодиров ёш олимга ишониб масъулиятли ишларни топширарди. Ҳамидхон Аҳмадхўжаев ҳам тажрибали устозлар сафидан муносиб ўрин олишга интиларди. Тинимсиз изланишлар зое кетмади. 1981 йили институтнинг ихтисослик Кенгашида техника фанлари номзодлиги диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.

Ҳамидхон Аҳмадхўжаевни 1982 йили Тошкент тўкимачилик ва енгил саноат институтининг Наманган филиалига директорликка тайинлашди. Авваллари талабалар ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таҳсил олишарди. Кейинчалик ўқув-маслаҳат пунктидан факультетга, филиалга айлангач бу даргоҳ янги ўқув-маъмурий бинога кўчирилди. Ҳамидхон Солиев, Ҳамидулла Ҳусановларнинг яхши анъаналарини Ҳамидхон Аҳмадхўжаев давом эттириш пайида бўлди. Филиалга асосан тўқимачилик ва йигирувчилик мутахассисликлари бўйича ёшлар қабул қилинган. 1984 йилдан кечки ва сиртқи бўлимларда “Тўқувчилик, пахта ва кимё толаларини йигириш”, “Тўқимачилик машина ва аппаратлари” мутахассисликлари бўйича дастлабки диплом ишлари Наманганда ҳимоя қилинди.  У филиал директори сифатида ҳамкорларни йўлга қўйишга эътибор қаратди ва хўжалик ҳисобидан маблағ топила бошлади. Бу борада пахта тозаловчилар билан ўрнатилган алоқалар эътиборга сазовордир.

Таъкидлаш жоиз, 1982 йилдан 1995 йилгача Ҳамидхон Аҳмадхўжаев рахбарлигида иниститут олимлари бир қатор салмоқли натижаларга эришди. Хусусан, Намнган шахридаги 3-пахта тозалаш заводида илмий лабаратория ташкил қилинди. Институт олимлари томонидан пахта тозалаш корхоналари техник ва технологияларини такомиллаштириш борасида эътиборга лойиқ ихтиролар қилинди. Илмий-техникавий ишланмалар яратилди. Чунончи, пневмотранспорт қурилмаси учун яратилган янги конструкциядаги тоштутгичнинг самарадорлиги кўпчилик мутахассислар томонидан эътироф этилди.   Бу ихтиро пахтани ғарамлардан ҳаво ёрдамида қувурлардан ташиш вақтида тоштутгич камерасида ўрнатилган чўнтакларининг поғонали қилиб тайёрланганлиги натижасида пахта хом ашёси таркибидан майда ва оғир аралашмаларни тўла ажратиб олиш учун имкон беради.

Ҳамидхон Аҳмадхўжаев 1988-1993 йилларда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг “Пахтани дастлабки ишлаш” кафедраси мудирлигини бажарди. Мамлакатга зарур қайта ишлаш корхоналари учун етук муҳандис-кадрлар тайёрлашга ҳисса қўшди ҳамда жамоада илмий салоҳиятни кўтаришга интилди. Ўзи ва ҳамкасбларидан Азимжон Парпиев, Дамир Ёқубовлар докторлик диссертацияларини муваффақиятли ҳимоя қилишди.

1993 йили Ҳамидхон Аҳмадхўжаев Биринчи Президентимизнинг 1992 йил 28 февралдаги “Республиканинг янги  олий ўқув юртларини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармонига кўра ташкил этилган Наманган муҳандислик-иқтисодиёт институтига ўқув ишлари бўйича проректорликка тайинланди. Ушбу таълим даргоҳида янги факультет, кафедралар ташкил қилиш, кадрлар тайёрлашни йўлга қўйишда ғайрат кўрсатди. Айни пайтда аудитория, лаборатория, ўқув хоналарини таъмирлаш, замонавий асбоб-ускуналар билан тўлдириш, компьютер хоналарини, интернет кафесини ташкил этиш устида ҳам эринмай ишлади. Профессор-ўқитувчилар сафини янада кенгайтиришга эътибор қаратди. Қолаверса, Устоз бошчилигида институтда вилоятимиз, республикамиз, шу билан бирга Россия, Тожикистон ва бошқа МДҲ давлатларидаги олий таълим муассасалари билан яқиндан илмий ва ўқув ҳамкорликлари ўрнатилди.

Ҳиндистон, АҚШ, Германия, Австрия, Испания, Греция, Португалия, Россия каби мамлакатлар билан кадрлар алмашиш, малака ошириш, грантлар устида ишлаш каби масалаларда ҳам Ҳамидхон Аҳмадхўжаев касбдошларига ўрнак. Водийда тўқимачилик, енгил саноат, пахтани дастлабки ишлаш азалдан тараққий этган.  “Намангантекстиль”, “Нотўқимачи”, “Атлас” акциядорлик жамиятлари, “Косонсой-Текмен”, “Аснамтекстиль”, “Поп-Фен”, “Клайнатекстиль”, “Силк-Роад” каби қўшма корхоналар, пахта тозалаш заводларида институтни тугатган мутахассислар ишлашди. Тоғ ва тоғолди туманларида катта-катта майдонларда мевазор ва токзорлар бор. Мана шуларни ҳисобга олиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишловчи мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилди.

Устоз-олим ўз илмий фаолияти билан биргаликда сиёсий соҳаларда ҳам ўзининг олдинги қаторларда юрганлигини исботлади. Хусусан, сиёсий ҳаётга қизиқиш у кишини партияларнинг жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётида тутган ўрнини янада мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутди. У киши 2000 йили Президент сайлови ўтказувчи Наманган вилояти округи раислигини бажарганида ҳам, кейинчалик “Адолат” СДП Наманган вилояти кенгаши раҳбарлигида ҳам ўзига хос фаол ва жўшқинлик билан иш олиб борди. Ҳозирги кунда ҳам юртимизда кечаётган ислоҳотларни рўёбга чиқишида атрофдагиларга ўрнак бўлмоқда.

Мутахассисларга бўлган талаб бугун ҳар қачонгидан ҳам юқоридир. Ана шуни ҳисобга олган Ҳамидхон Аҳмадхўжаев “Кадрлар аукциони”ни ўтказишга асос солди. Шогирдликни оқлаб, устозлик мақомини олиш ҳаммага ҳам насиб этавермайди. Саксонинчи ва ундан кейинги йилларда домла раҳбарлигида ўнлаб ёш олимлар илмий изланишлар олиб боришди. Рустамжон Муродов, Ҳамидулла Исохонов, Абдусамад Азимов, Муҳаммаджон Тожибоев, Авазбек Обидовлар ана шулар жумласидан.

- Ҳамидхон Аҳмадхўжаев ва унинг атрофидаги ҳамкасблари, шогирдларининг тинимсиз изланишлари пахта тозаловчилар олдида турган муаммоларни босқичма-босқич бартараф этишга ҳисса бўлиб қўшилаётир, - дейди вилоят “Пахтасаноат” акциядорлик жамиятлари бирлашмаси раисининг биринчи ўринбосари Олимжон Ҳожиев. - Домланинг докторлик иши ҳам бу илмий йўналишнинг давомидир. Толани чигитдан ажратиб олиш жараёнидаги яхши жинланмаган чигитларни саралаш билан боғлиқ муаммо шу тариқа бартараф этилди. Ўша пайтда Намангандаги 3-пахта тозалаш заводида бош муҳандис бўлиб ишлардим. Ҳамидхон Аҳмадхўжаевнинг саъй-ҳаракати билан корхонамиз қошида илмий лаборатория ташкил этилди. Бу ерда вақти-вақти билан олимлар ишчи-муҳандислар йиғини ўтарди. Улар  ўртасидаги баҳс-мунозараларда қатнашганман. Янги яратилган қурилма ҳам шу тариқа дунёга келган.  Лаборатория боис икки нафар фан доктори, ўндан ортиқ фан номзоди етишиб чиқди. Бунда домланинг меҳнатлари беқиёсдир. Ҳозир ҳам жамоамиз институт профессор-ўқитувчилари билан хўжалик ҳисобидаги шартномалар асосида иш ташкил қиляпти. Натижада экспортга жўнатиладиган маҳсулотларимизнинг жаҳон миқёсидаги харидоргирлиги ортиб  боряпти.

Устоз учун ўтган ўқув йили самарали йил бўлди. Ҳамидхон Турсуновичнинг шогирди Шухрат Азизовнинг чигитни толадан ажратиб берадиган жин машинасининг самарадорлигини ошириш мақсадида икки камерали қилиб тайёрлангани Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан ихтиро сифатида эътироф этилди. Бу илмий тадқиқот иши бўйича дунёнинг ривожланган мамлакатлари, жумладан, АҚШда ўнга яқин мақола чоп қилинди. Бунинг натижасида Шухрат Азизов Фарғона водийсида биринчи бўлиб, диссертация ҳимоясиз фалсафа доктор (PhD) илмий даражасини олишга муваффақ бўлди. Пахтани таркибидан майда ифлосликларни самарали тозалаш бўйича илмий изланиш олиб борган шогирди Абдуғани Бобоматов эса фалсафа докторлигини (PhD) муваффақиятли ҳимоя қилди. Абдуғани Бобоматов қозиқли барабан тўрли юза ёрдамида пахтанинг таркибидаги майда ифлосликлардан тозалаш жараёнини такомиллаштирди. Уруғлик чигитларни экишдан олдин саралаш бўйича илмий изланишлар олиб борган яна бир шогирд Абдурасул Турсунов ўтказилган тадқиқотлар  асосида фалсафа доктори (РhD) унвонига эга бўлди.

- Муҳтарам Устозимизга 36 йилдан бери биргаликда иш олиб бораётган шогирд сифатида шуни айтишим керакки, Ҳамидхон Турсунович Аҳмадхўжаев яхшиликни кўнглига жо қилган, яхшиларга ёндашиб келган, инсонларга наф келтиришни ҳаёти мазмунига айлантирган олижаноб инсондир. У киши сўзи ва иши битта, ёлғон гапиришни билмайди, асло хушламайди, - дейди институт доценти, техника фанлари номзоди Ҳамидулло Исохонов. – Бу энг аввало, отаси – Иккинчи жаҳон уруши қаҳрамонларидан бири, полковник Турсунхўжа Аҳмадхўжаев ҳамда волидаи муҳтарамаси Мукаррамхон аядан олган яхши таълим-тарбиянинг ёрқин далили. Ростгўйликни ўзи учун саодат калити, ютуқлар омили деб қарайди. Бундан 34 йил аввал Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти аспирантурасини тугатиб, илмий ишимни, номзодлик диссертациямнинг муваффақиятли ҳимоя қилишимда, бугунги яхши рутбаларга эга бўлишимда Устознинг меҳнатлари беқиёс.

Бир қиз ва уч ўғил фарзандлари, ўнлаб набира-ю эвараларнинг бахту-камолини кўриб, умргузаронлик қилаётган Ҳамидхон Турсунович Аҳмадхўжаев умр довонининг 70-поғонасини забт этди. Шу муносабат билан домлага Мустақил Давлатлар Ҳамдўслиги  давлатларидаги, хориждаги қадрдонлари тўхтовсиз табриклар юборишяпти. Телефон орқали қутловлар давом этяпти. Биз ҳам муҳтарам домлага сиҳат-саломатлик, оилавий ҳотиржамлик, ижодий баркамоллик тилаймиз.

 

Равшанжон Исмоилов,

Наманган муҳандислик-технология институти доценти,

иқтисод фанлари номзоди.

Оқилхон Дадабоев,

институт матбуот котиби.

 

Мавзуга оид

  1. Йўл қоидаси – умр фойдаси: Қариянинг умрига ким зомин бўлди?
    Ўзи яшаб турган Наманган шаҳридан Поп тумани томон кетаётиб, фуқаро Маматовага тегишли «Нексия» автомашинасида тезликни оширгани боис рулни бошқара олмай қолди ва йўлдан ўтаётган 72 ёшли Абдуғаффор отани уриб юборди. Отахон дарҳол Хонобод қишлоғидаги қишлоқ врачлик пунктига олиб келинди. Бироқ...
    2018-12-26 19:14:03761
  1. "Маърифат китоб олами": илму зиё йўлидаги қадамлар бошланди

    Ногирон болаларнинг уйда таълим олишлари учун уларни доска, парта, стол, кўргазмали ўқув қуроллари билан таъминланади. Олий таълим муассасаларида аъло баҳоларга ўқиётган эҳтиёжманд оилалар фарзандларига контракт тўловларини амалга ошириш учун грантлар жорий этиш йўлга қўйилади.

    2018-08-08 12:30:322320
  1. Хитойлик аёл 64 ёшда фарзанд дунёга келтирди

    Хитойнинг  Цзилинь провинциясида яшовчи 64 ёшлик аёл ўғил фарзанд дунёга келтириб, мамлакат тарихида бу ёшда соғлом фарзанд кўрган энг катта ёшли  аёлга айланди

    2016-12-29 15:21:31837

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz