NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз бешта давлати қаторида 21:21 22/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мазкур рейтинги фуқароларнинг куч тизимларига ишончи, содир этилган жиноятлар сони ва салмоғи каби омилларга таянган ҳолда тузилади.
Батафсил
"Ёшлар қаноти" фаолларидан Тошкент шаҳар ҳокимига очиқ мурожаат! 22:24 21/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси “Ёшлар қаноти” фаоллари Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Обидович Ортиқхўжаевга азим пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойида Давлат байроғи майдонини яратиш ва унга катта ҳажмдаги флагштокни ўрнатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган 18 ноябрь кунини кенг миқёсда тантанали ватанпарварлик маросими сифатида ана шу майдонда нишонлаш таклифини билдирди.
Батафсил
Наманганда сув полоси бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди 21:24 21/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти сузиш федерацияси раиси, вилоят прокурори Улуғбек Тошев, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокиржон Қорабоев сўзга чиқиб, чемпионат қатнашчиларига омад тиладилар.
Батафсил
Шавкат Мирзиёев: "Ўқитувчини ҳурмат қилмаган раҳбарни мен ҳурмат қилмайман" 20:46 21/06/2018
{$info.title|escape:'html'}

Таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишимиз керак. Кеча шундай топшириқ бўлди. Халқ таълими тизими кейинги 27 йил давомида барбод бўлиб борди. Ўқув дарсликлари умуман талабга жавоб бермайди. Мактаб болаларининг ўзи хатоларни топиб келяпти. Президентимиз жамиятда ўқитувчиларнинг обрўсини ошириш зарурлигини гапирди

Батафсил
Эълоннома 20:25 21/06/2018
Батафсил

Имтиҳон арафасидаги аччиқ гап: "Овора бўлиб бориб юрманг!"

Июнь 04
05:58 2018
Қаерга дейсизми? Ишга? Йўқ. Ўқишга ҳам эмас. Фан олимпиадаларига бориб юрманг! “Танкингиз”  бўлмаса, ота-онангиз бой бўлмаса, боришнинг фойдаси йўқ. Сабабини сўрайсиз-а?! Бу ҳаммага маълум-ку. Сиз минг чиранманг, минг ҳаракат қилманг, “танка”си борлар ютиб кетаверади. Сиз эса ҳужжат ва кўзбўямачилик учун иштирок этиб берасиз холос.
Тўғри-да, бошқа қатнашчи “шпаргалка” билан қўлга тушиб, аудиториядан чиқариб юборилса ҳам, озгина вақт ўтмай олимпиадада қатнашишни давом эттираверади. Чунки олимпиада ўтказилаётган олий ўқув юртининг ректорига “Вазирлик”дан қўнғироқ қилишган-да. Қириқ олтита иштирокчининг фикри ва ҳуқуқлари “Вазирлик”дагиларнинг гапи олдида бир тийин.
Бундай ҳолатларни гувоҳи бўлганингиздан кейин яна шу каби танловларда иштирок этиш хоҳиши бўлармиди? Асло!!! Бу каби воқеалардан сўнг талабанинг руҳан ҳам маънан синиши билан ҳеч кимнинг иши йўқ.
Гапларим кимларгадур тегиб кетмасин. Кимнидур камситиш ёки халқ орасида шарманда қилиш ниятим ҳам йўқ. Бўлганида исм-шарифларни аниқ-аниқ ёзган бўлар эдим. Шунчаки, ёш авлодни баркамол этиб тарбиялаш асосий мақсадлардан бири бўлиб турган бир пайтда, уларни синдириш, коррупциянинг “илдизи” ҳали ҳануз томир отиб ётганини кўз-кўз қилиш яхши эмаслигини эслатиб ўтмоқчиман.
Қадрли, ота-оналар, “танка” вазифасидаги амалдорлар! Дунёда сизнинг фарзандингиз ёки яқинларингиздан ҳам бошқа билимга чанқоқ ва иқтидорли қоракўзлар борлигини унутманг! Зеро, юрт келажаги ёш авлод қўлида бўлгани билан, ёшларнинг келажаги сиз – катталарнинг қўлида!
Сарвиноз Адашалиева,
ёш ижодкор талаба, Наманган шаҳри.

Мавзуга оид

  1. Имтиҳон натижалари эълон қилинмоқда, жавоблар тахтаси 20 август тонгида ОТМ ҳудудларида осиғлиқ бўлади

    Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун 1-август куни ўтказилган имтиҳонлар натижалари эълон қилинди.

    2016-08-19 21:00:52675
  1. Қалбдан чиққан гап қалбларга кўчди

    Ҳар бир ватандошимиз  Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Конституциямиз  кунига бағишланган тантанадаги   маърузаси руҳи билан яшамоқда.

    2016-12-15 10:38:33347
  1. “Ниҳол” мукофоти танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун “Ниҳол” мукофоти танловининг Наманган шаҳар босқичи бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 17:20:19986
  1. Наманган вилоятида 2019 йилга бориб саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2,1 баробар ортади
    Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш борасида амалга оширилган изчил ишлар ички бозорни экспортбоп маҳсулотлар билан таъминлашда муҳим омил бўлмоқда.
    2016-09-22 15:45:20682
  1. Аччиқ қалампир саратонга қарши кучли восита деб топилди

    Америкалик олимлар саратон билан курашишда ёрдам берувчи воситани аниқлашди. Бу - аччиқ қалампир. The Telegraph шу ҳақда маълум қилди. 

    2016-10-13 14:05:34837

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz