NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда «Avtotest» ўқув маркази иш бошлади 19:42 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

 2017 йил 4 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  “Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Мазкур ҳужжатда юридик шахслар, яъни корхона, ташкилот ва муассасаларга қарашли автомобиллар ҳайдовчиларнинг бундан буён мунтазам равишда  ўз малакаларини ошириб боришлари кўзда тутилган.

Батафсил
Халқ бюджети  – у шаффофликни таъминлайди   18:43 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугунги конференциядаги  тақдимотида “Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари Акмал Бурхонов бир қатор долзарб масалалар орасида Фуқаролар учун бюджет (Халқ бюджетини) тайёрлаш ва чоп этишнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Халқ бюджети ўз олдига тасдиқланган давлат бюджетини оддий, халқчил тилда, минимал равишда техник иборалар ишлатилган тарзда кенг оммага тақдим этиш мақсадини ўз олдига қўйган

Батафсил
Халқни давлатдан рози қилишга  инновацияни жорий этиш Халқаро конференциянинг асосий мазмуни бўлди! 13:13 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Тадбир доирасида давлат бошқарувида фуқаролар иштирокини таъминлаш бўйича илғор хорижий тажриба тақдим қилинди, шунингдек давлат сиёсатини муҳокама қилиш жараёнларида аҳолининг фаол иштирок этишини рағбатлантирувчи инновақион механизмларни жорий қилиш, кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини ошириш ҳамда жамият ҳаётининг долзарб масалаларини хал этишда давлат ва жамият ўртасида ижтимоий шериклик механизмини йўлга қўйиш масалаларига бағишланган муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.

Батафсил
Наманган: «Дўстлик бозори»да кутубхона очилди (фото) 12:41 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Аҳолини  китобхонликка бўлган эътиборидан келиб чиқиб ташкил этилган зиё маскани 700 номдаги адабиётлар билан бойитилган.

Батафсил
ПАРЛАМЕНТ ДЕПУТАТЛАРИ ва NAMNEWS.UZ – МИНГБУЛОҚДА. 3-CЕКТОР ТАЖРИБАСИ: РEАЛ ИШ, РEАЛ АМАЛИЙ ЕЧИМ! 16:14 17/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Сектор иши давомида ҳудуддади 7 та маҳалланинг барча хонадонлари кўмир билан арзон нархларда тўла таъминланди. Жомашуй шаҳарчасидаги Мустақиллик маҳалласидаги иккита кўпқаватли турар-жой томи қайтатдан ёпилди. Яккатол маҳалласи Дўстлик кўчасидаги 2 километрлик йўл тўла таъмирланиб, кўчага ёритиш мосламалари ўрнатилди.

Батафсил

Ҳиндистонлик миллиардер уйни электр қуввати билан 24 соат таъминлай оладиган жуда арзон ихтиро кашф қилди

Июль 29
11:54 2016

Одамлар аксари ҳолатларда энергиянинг қиммат туриши ва “машғулотларга вақт ажрата олишмаётганликларидан” нолиб туришади. Ушбу икки хил муаммони бир вақтнинг ўзида ҳал этиш йўли топилди.

Бугун эътиборингизга бир вақтнинг ўзида танадаги кераксиз ёғларни эритадиган ва чироқларни ёқадиган ихтиро ҳақида сўзлаб берамиз.

Ҳиндистонлик миллиардер Манож Бхаргава электр гибридли велосипед ўйлаб топди. Унинг ёрдамида уйни электр қуввати билан таъминласа бўлади.

Унга ўтирган киши велотренажёр педалини айлантиришни бошласа, генераторни ишлатувчи қурилма ишга тушади ва аккумулятор қувватланади. Бир соатли ана шундай машқ хўжалик хонадонни 24 соат электр қуввати билан таъминлайди.

Ихтирочининг ана шундай ажойиб кашфиёт қилишидан мақсади, бугунги кунда камбағаллик сабаб электр қувватидан баҳраманд бўла олмаётган 1,3 млрд кишини бахтиёр этишдир. Қурилма ёрдамида ҳатто интернетдан фойдаланиш ва таълим олиш мумкин. 

«Агар сен бойлик соҳиби бўлсанг, муҳтожларга ёрдам бериш бурчингдир», ― деди Манож.

У Ҳиндистонда ана шундай велосипедлардан ўз ҳисоби эвазига 10 минг дона чиқаришни мўлжаллаган, деб хабар беради kun.uz нашри.

Мавзуга оид

  1. ҲИНДИСТОНЛИК АЁЛ КУТИЛМАГАНДА 5 ФАРЗАНДНИ ДУНЁГА КЕЛТИРДИ

    25 ёшли ҳиндистонлик Манита Сингх исмли аёл кутилмаганда 5 фарзандни дунёга келтирди. Ҳомиладорликнинг 26 ҳафтасида уни тўлғоқ тутиб, касалхонасига олиб борилганда, ярим соат мобайнида 5 қизалоқни дунёга келтирган

    2016-06-15 13:18:27752
  1. ЎЗБЕКИСТОНДА ҚУВВАТИ 100 МЕГАВАТ БЎЛГАН ШАМОЛ ЭНЕРГИЯСИ ПАРКЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

    Тошкентда Ўзбекистоннинг шамол-энергетик салоҳиятига бағишланган иккинчи миллий конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси сайтида хабар берилди.
     

    2016-06-16 12:32:501038
  1. Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилди

    Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси Америка Кубоги финалида Чилига мағлуб бўлингач, миллий терма жамоа сафида бундан буён ўйнамаслиги ҳақида маълум қилди.

     

    2016-06-27 16:51:48854
  1. Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг виртуал қабулхонаси иш бошлади

    “Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ бош директорининг виртуал қабулхонаси иш бошлади. 

    2017-01-12 16:49:15486
  1. ЯНГИ «MILLIY» ТЕЛЕКАНАЛИ ИЛК ЭФИР ЮЗИНИ КЎРДИ

    4 август куни соат 16:00дан бошлаб янги "Milliy" (MTV) телеканали синов режимида ишга туширилди.

    2016-08-05 08:22:49764

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz