NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика Ишчи гуруҳи Наманган туманида: Муҳайё туғма юрак нуқсонидан ҳоли бўлди 17:54 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Қизимни соғайтириш учун узоқ вақт ҳаракат қилдик. Олиб бормаган шифохонамиз қолмади. Ҳайрият, ниятимизга етадиган кун ҳам бор экан. Таниқли мутахассислар, олим шифокорлар туманимизга келиб, фарзандимни дарддан халос этишди. Халқ бахту саодати йўлидаги хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга минг раҳмат”, - дейди Асқарали Қурбонов.
Батафсил
Сенатор чилим ва электрон сигареталар чеклови ҳақида нима дейди? 17:25 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим масканлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишининг белгилаб қўйилгани бунда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил

Инсонпарварликнинг яна бир намунаси

Ноябрь 09
10:24 2016

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш.Мирзиёев тақдимномасига мувофиқ, шу йил 12 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги қарорни шак-шубҳасиз инсонпарварлик тамойиллари замирида олиб борилаётган давлатимиз сиёсатининг мантиқий давоми дейиш мумкин.

Сенатнинг мазкур ҳужжатида жумладан, жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод этилиши лозим бўлган шахсларга нисбатан ишлар ҳамда материалларни судда кўриб чиқиш тартиб-таомиллари ҳам белгилаб берилди, сенаторлар, депутатлар, фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари иштирокида таъсирчан парламент ва жамоатчилик назоратини ташкил этиш вазифалари юклатилган.

7 ноябрь куни сенаторлар, халқ депутатлари вилоят кенгаши депутатлари ҳамда жамоат ташкилотлари вакилларидан иборат вилоят жамоатчилик назорати ва очиқ-ошкораликни таъминловчи ишчи гуруҳи аъзолари Поп туманидаги жазони ижро этиш муассасаси ҳамда Уйчи туманидаги тергов ҳибсхонасида бўлишиб, маҳкумларнинг йиғма жилдлари билан танишишди, Амнистия акти асосида жазодан озод этилаётган маҳкумлар билан суҳбатлашишди.

Вилоят ҳокимининг шу йил 17 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида»ги қарорнинг ижросини таъминлаш бўйича қабул қилинган 375-сонли қарорига мувофиқ ташкил этилган мазкур тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, ишчи гуруҳи раҳбари П.Маткаримов, Сенатор С.Мўминов, вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи, адлия маслаҳатчиси Б.Шодмонов, вилоят Адвокатлар палатаси раҳбари Б.Каримов, Поп туманидаги жазони ижро этиш муассасаси ҳамда Уйчи туманидаги тергов ҳибсхонаси раҳбарлари М.Ашурметов, Ш.Мирзаев  ва бошқалар Амнистия акти моҳиятида жиноят ҳуқуқида мустаҳкамланган инсонпарварлик принциплари мужассамлиги, жиноят содир этган шахсларни жазолашгина эмас, балки жиноятга жазонинг муқаррарлигини тушунтириш орқали уларни бу йўлдан қайтариш эканлигини таъкидладилар. Билиб-билмай жиноят кўчасига кириб қолганларга, қилмишлари оқибатларини тушуниб етиб, пушаймон бўлганларга нисбатан Амнистия актини қўллаш орқали келгуси ҳаётларини тўғри йўлга солиш учун яна бир имкон яратилаётганини айтдилар. Инсонпарварликнинг ёрқин намунаси бўлган мазкур қарор нафақат маҳкум ёки жиноят содир этган шахсни жазодан озод этишни назарда тутувчи ҳужжат, балки, уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топиб кетишида ҳам муҳим аҳамият касб этишини, амнистияга биноан жазодан озод этилган шахсларнинг ижтимоий кўникмаси ва ҳимоясига оид комплекс чора-тадбирларга давлатимиз томонидан алоҳида катта аҳамият берилишини қайд этишди.

Шу куннинг ўзида вилоят ИИБ жазони ижро этиш муассасаси ҳамда тергов ҳибсхонасида жазони ўтаётган жами 21 нафар қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган, қолган умрини Ватан равнақи, халқига муносиб фарзанд бўлишга сарфлашга ваъда берган шахсларга нисбатан амнистия акти тадбиқ этилди ва улар шу куннинг ўзида оилалари, яқинлари бағрига қайтдилар.

Амнистия акти қўлланиб, жазодан озод этилаётган маҳкумлардан Э.Алиев, С.Аҳмедов, С.Ибрагимов, Ф.Қодиров, Ш.Қурбонов, Ю.Мавлонов, С.Мўминов, С.Хидиров, Ш.Юлдашев ва бошқалар ўз сўзларида қилган ишларидан пушаймон эканликларини, келажакда юрт равнақи, келажаги учун ҳалол меҳнат қилишга, қайта жиноятга қўл урмасликка ваъда бердилар.

- 2016 йилнинг 28 сентябрида бўлиб ўтган жиноят ишлари бўйича туман судининг қарорига асосан, 5 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилингандим, - дейди янгиқўрғонлик Ғ.Усмонов. –Амнистия тўғрисидаги қарорга асосан, муддатим ниҳоясига етишига 1 ой-у 11 кун қолганида озодликка чиқяпман. Менга ишонч билдирган мамлакатимиз раҳбарлари ва халқимга минг раҳмат айтган ҳолда келгуси ҳаётимни фақат яхшиликка бағишлашга ваъда бераман.

- Озодликка чиққан куним қиладиган биринчи ишим оиламдан, фарзандларимдан хабар олишдир, - дейди учқўрғонлик А.Жамолдинов. – Алиментни вақтида тўламаслик шу қадар оғир оқибатларга олиб келишини тўғриси билмагандим. Бу ерда ўтган 4 ойга яқин умримдан оилам даврасида ўтган бир лаҳзалик ҳаётим нақадар азизлигини бугун англаб етмоқдаман. Қилган хатойимдан тегишли хулоса чиқарган ҳолда, келгусида уни такрорламасликка ваъда бераман.

Озодликка чиқарилганларнинг ота-оналари ва яқинлари билан қилган суҳбатимиз давомида ҳам улар Амнистия тўғрисидаги акт сўзсиз билиб-билмай жиноят содир этган ва қилмиши оқибатини тушуниб етиб, пушаймон бўлганларга нисбатан келгуси ҳаётларини тўғри йўлга солиш учун имкон эканлигини таъкидладилар. Келгусида яқинларининг юриш-туришидан  доимо бохабар бўлиб боришларини, уларни жамиятимизнинг фаол аъзосига айлантириш учун бор куч-ғайратларини ишга солишларини  айтиб, бундайин имконни яратган давлатимиз раҳбарларидан бир умр миннатдор эканликларини айтдилар.

Илҳомжон ЖУМАНАЗАРОВ.

Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Мавзуга оид

  1. Халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг яна бир ёрқин намойиши

    – Мустақиллик Ватанимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Фарғона водийсига ҳам ободлик, файз, тароват бахш этди. Буни ҳар қадамда ҳис этиш мумкин. 

    2016-06-28 14:47:16975
  1. Қадимий ҳунармандлик намунаси – мискарликнинг бизга ноъмалум қирралари
    Ўзбекистон ҳудудида Мис қадимдан ривожланган, замнимиздан топилган таркибида мис кўп бўлган жез идишлар бунга мисол бўла олади. Жез даврига оид муҳрларда ўсимлик , ҳайвонлар, (илон, бургут ва ҳоказо) суратлари ишлатилган. Масалан, Фарғона водийсидаги Чуст маданиятига оид пичоқ, ўроқ ва зираклар қолипларга қуйиб ишланган.
    2018-06-29 19:51:091483

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz