NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Биринчи ўзбекча "Алифбе" муаллифини биласизми? 08:29 23/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Оқилхон Шарафиддинов томонидан яратилган “Алифбе” китоби ўзбек мактабларининг 1 синфи учун 40 йил давомида асосий дарслик бўлиб келди.
Батафсил
Наманганда фоҳишаларга қарши курашнинг инновацион усули топилди 23:10 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Кузатув камералари ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ва тун-у кун назоратга олинади.
Батафсил
"GM Uzbekistan" халқ билан сўровнома ўтказмоқчи 21:31 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан аҳоли ўртасида махсус сўровнома ўтказилмоқда.
Батафсил
Президентимиз Германия канцлери билан учрашди: 8 миллиард евродан зиёд келишувларга эришилди 20:39 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида ўтказилган бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Батафсил
Эълонлар устуни 20:35 21/01/2019
Батафсил

Институтда меҳнат ярмаркаси: БИТИРУВЧИЛАР ИШЛИ БЎЛИШАДИМИ?

Апрель 27
21:12 2018

Наманган муҳандислик-технология институтида битирувчи талабалар учун мўлжалланган “Карера кунлари – 2018” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ҳамда 2018 йил 3 февралдаги “2018 йилга мўлжалланган аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Унда битирувчи ёшларга вилоятда ҳозирда мавжуд ва истиқболда мўлжалланган мақсадли дастурлар, шу жумладан, саноат, хизмат кўрсатиш, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги йўналишларидаги лойиҳалар доирасида яратиладиган янги иш ўринлари ҳақида маълумот берилди.

Меҳнат ярмаркасида саноат, хизмат кўрсатиш, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги йўналишларида фаолият юритаётган корхона, ташкилот ва муассасаларнинг етакчи мутахассислари, тижорат банклари кредит бўлимлари масъул ходимлари, кадрлар бўлими бошлиқлари, шаҳар ва туман бандликка кўмаклашиш марказлари ходимлари ҳозир бўлишди.

Хусусан, Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси мутахассиси Музаффар Тўрахонов республика Давлат солиқ қўмитасининг ички идоравий ҳужжатларида “Кадрларни давлат грантлари асосида мақсадли тайёрлаш тартиби тўғрисида”ги Низом асосида давлат солиқ хизмати органларига ишга йўлланма берилган олий таълим муассасалари битирувчиларини ишга қабул қилиш бўйича белгиланган имтиёзлар тўғрисида гапирди. Институт профессори, иқтисод фанлари доктори Аҳмаджон Солиев эса вилоят меҳнат бозорида маркетинг тадқиқотларини ўтказиш зарурияти ҳақида тушунчалар берди.

Маълумот ўрнида, жорий ўқув йилида Наманган муҳандислик-технология институтини бакалавриат таълим йўналиши бўйича 659 нафар талаба тамомлайди. Битирувчиларнинг 225 нафари давлат гранти, 434 нафари тўлов-шартнома бўйича тўғри келади. Магистратура мутахассисликлари бўйича эса 16 нафар бўлиб, улардан 7 нафари давлат гранти, 9 нафари тўлов-шартнома асосидадир.

Ярмарка натижасида корхона, битирувчилар ва институт ўртасида бандликка кўмаклашишга қаратилган 350 та шартнома имзоланди.

Оқилхон ДАДАБОЕВ,

namnews.uz ахборот-таҳлилий портали Бош муҳаррири.

 

Мавзуга оид

  1. “Ўзэкспомарказ”да I Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси очилди

    Президентимиз Ислом Каримовнинг 2016 йил 1 июндаги Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ташкил этиш ва уни ҳар йили ўтказиб туриш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарорига асосан ташкил этилган мазкур ярмарка Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирликлари, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” холдинг компанияси, “Ўзбекозиқовқатзахира” уюшмаси, “Ўзагроэкспорт” ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси ҳамкорлигида ташкил этилди. 

    2016-07-13 07:44:501962
  1. Меҳнат вазирлиги ходими ишдан олинади

    Меҳнат вазири (Абдухакимов)га Андижон вилояти Шаҳрихон туманида яшовчи У.Маированинг мурожаати

    2016-10-29 18:49:07795
  1. «Uztex Uchkurgan» : 300 дан ортиқ йигит-қиз ишли, иккинчи навбат ҳам яна шунча бандликни таъминлайди!

    «Uztex Uchkurgan» қўшма корхонаси ишга туширилди. Энг сўнгги русумдаги замонавий ускуналар билан жиҳозланган корхонада айни кунларда 300 дан ортиқ йигит-қиз ишлаяпти. Уларнинг асосий қисми касб-ҳунар коллежларини битирган ёшлардир. Корхонада йилига 7 минг тоннадан зиёд пахта хом ашёси қайта ишланади.

    2017-06-17 15:03:532598
  1. Битирувчилар бандлиги таъминланмоқда

    Наманганда касб-ҳунар коллежларини битирувчи қизлар бандлигини таъминлаш масаласига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. 

    2016-08-04 10:32:28874

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz