NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Она Туркистон фарзандлари Самарқандда жам бўлди (фото-лавҳа) 12:50 21/11/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14-16 ноябрь кунлари рўйи замин сайқали – Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги республика ижодкор ёшлар уюшмаси ташаббуси билан "Самарқанд шеър оқшомлари" туркий тилли ёшлар анжумани ўтиказилди.

Батафсил
Отамдан қолган тошойна қани: Жанубий Корея – Ўзбекистон 4:0 18:08 20/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўйланиб қоласиз: наҳотки миллат футболининг юзи саналган терма жамоа шундай мазмунсиз тўп тепса... сабаби, яқин орада йигитларнинг бу даражада “саёз” ўйнаганига гувоҳ бўлмаган эдик.
Батафсил
"E-IJRO AUKSION": қулай, шаффоф, адолатли савдо майдони 12:38 20/11/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 1976 та бўш ер участкалари 19 млрд. 110 млн. сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди. Жумладан, электрон онлайн-аукцион савдоларига бугунги кунда Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 154 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 850 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди.

Батафсил
Наманганда ҳам автомобиллар ишлаб чиқарилади: "Хёндэ" автозаводига тамал тоши қўйилди! 22:31 19/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 17 ноябрь. Бу кун Наманган ва наманганликлар ҳаётида зарҳал ҳарфлар билан битиладиган унутилмас кун сифатида сақланиб қолди. Боиси, Наманган вилояти ҳокимлигида “Hyundai” тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестицион шартномани имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Батафсил
Билдиргилар тахтаси 17:25 19/11/2018
Батафсил

Интернетда танишиб... (долзарб мавзудаги ҳажвия)

Ноябрь 16
21:01 2017

Маматқул ҳам кўпчиликка ҳавас қилиб нақд бир ярим миллион сўмга телефон олди. Дўстларидан сўраб-ўрганиб интернетга ҳам уланиб олган Маматқул телефондан бўшамай қолди. Юрса ҳам, турса ҳам ҳатто ётса ҳам қўлидан телефон тушмайди. - Сиз телефон эмас менга кундош олдингиз, жавраб қолади баъзида хотини. Маматқул эса парво қилмайди, икки кундан кейин интернетда танишган Гули исмли аёл билан учрашувга чиқиши керак, ҳозир фикру ҳаёли шунда... Учрашув куни Маматқул йигитлардай ясаниб кўчага чиқди, дўсти боқивойни машинасини бир кунга ижарага олди. Учрашув жойига келгач Гулига қўнғироқ қилиб машинада уни кутиб турганини айтди. Машинани ойнасига қараб сочини тўғирлаган бўлди, шу пайт машина эшиги очилиб бир аёл ўтирди машинага. Маматқул бу аёлни танимади. - Салом мен Гулиман, сиз Сардормисиз? (ҳа айтганча Маматқул интернетда ўзини Сардор деб таништирган эди). - Ҳа, Сардорман. Зўрға жавоб берди Маматқул. Нахотки шу Гули бўлса, ёшини йигирма бешда деган эди камида қирқга кирганку бу аёл. Жўнатган расми бировники эканда, ўйларди Маматқул. Ҳақиқатан ҳам Гули бировларни расмидан фойдаланар эди интернетда. Бир нималар ҳақида гапириб зўрға ўн дақиқани ўтказган Маматқул иши борлигини бахона қилиб Гули билан хайрлашди. Гулини - яна қачон учрашамиз, деб қолишидан қўрққан Маматқул Гули машинадан тушиши билан машинани газини босди. Беш юз метрча юрган ҳам эдики “йўл патрул хизмати” ходими машинани тўхтатди. Бу ерда тез юриш мумкин эмаслигини айтиб, хужжатларни сўради. Аксига олиб ҳайдовчилик гувохномаси ҳам уйида қолган экан, боз устига машина бировни номида, масъул ходим жарима ёзди... - Оббо яхши иш бўлмадида Боқивойга қўнғироқ қилайчи нима деркин. Шу ҳаёл билан телефонини қидирган Маматқул машинадан телефонини топа олмади. Боя Гулига мақтанаман деган ҳаёл билан олд ойнани остига қўйган эди, машинага ўзи ва гулидан бошқа ҳеч ким чиқмади... Машинани жарима майдонига олиб кетишди, Маматқул эса Гулини қидириб кирмаган кўчаси қолмади, лекин бефойда... Кечқурун бир аҳволда уйига қайтган Маматқулни хотини қарши олди, Маматқул пичирлаганича бир гапни такрорлар эди, - Ўзингдан қўймасин хотин, ўзингдан...

Темурмалик Воҳидов

Мавзуга оид

  1. Интернетда Истамбул аэропортидаги портлаш видеотасвирлари: 10 киши нобуд бўлган, 60 киши яраланган

    Тарқалаётган видеолардан маълумки, воқеа жойида турк милий хавфсизлик хизмати ходимлари навбатчилик қилмоқда. Отатурк халқаро аэропортидан одамларни кўчирилаётгани ҳам кўриниб турибди. 

     

    2016-06-29 08:09:041063
  1. Долзарб масалага бағишланди

    Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти  Наманган вилояти ҳудудий бўлинмасида «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлаш ва хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишнинг долзарб масалалари» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

     

    2016-10-12 14:21:02735

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz