NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Билдирги ва эълоннома! 16:00 20/07/2018
Батафсил
"Навбаҳор" ўз майдонида "Сўғдиёна"дан устун келди 23:08 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мазкур учрашувда “Навбаҳор” жамоаси “Сўғдиёна” футболчиларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа жадвалида кучли учликдаги ўрнини сақлаб қолди.
Батафсил
ЖАЗИРАМА КУНЛАРИДА НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК? 22:46 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жазирама иссиқ –  бир неча кунда ўртача ҳаво ҳароратининг 10 ва ундан юқори градусга кўтарилишини англатади. Хавфи шундан иборатки, инсон тана ҳарорати 37.1 оС дан кўтарилиши, ёки тана ҳароратининг 38.8 оС га кўтарилиб инсон cаломатлигига салбий таъсир этиши мумкин. Инсон тана ҳароратининг кўтарилиши тананинг қизаришига ва кучли чанқоқга олиб келади.  Кейинчалик, хушдан кетиш, нафас қисиши ва юрак тўхташига олиб келиши мумкин.     
Батафсил
Наманганда "Дамас"ни олиб қочган ўғри топилди 21:51 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Олиб борилган қидирув ишларидан кейин автомашина Давлатобод даҳасидаги “Яшил” деҳқон бозори олдидан техник соз ҳолатда топилган.
Батафсил
Болалар боғчасида шахмат майдончаси 20:32 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тумандаги 140 ўринга мўлжалланган 2-мактабгача таълим муассасасида партия ташаббуси билан Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган “Шахмат майдончаси” болажонларга ўзгача қувонч берди. Ўрнатилган “шахмат майдончаси” ўзининг (5х5) ҳажми жиҳатидан ҳам жуда қулай. Болажонларнинг шахмат доначаларини суришда яхшигина имкониятдир.
Батафсил

Қирғизистон ҳукумати вакиллари, жамоат фаоллари ва бир гуруҳ ёшлари Андижонга ташриф буюрди

Октябрь 02
17:03 2016

Маълумки, азал-азалдан ўзбек ва қирғиз халқлари вакиллари яқин дўст, иноқ қўшни бўлиб, ҳамжиҳатликда яшаб келмоқда. Бу ҳақда kun.uz хабар беради.

Кеча Андижонга Қирғизистон Республикаси Бош Вазирининг биринчи ўринбосари Муҳамметкалий Абдулгазиев бошчилигида Ўш вилояти ҳокимият органлари вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди. Меҳмонларни Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Адҳам Икромов, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновлар кутиб олдилар.  

Меҳмонлар билан “Боғи Бобур” мажмуаси, Андижон Давлат Университети, темир йўл вокзали, “Дўстлик уйи”да учрашувлар ўтказилди.  Янги бунёд этилган қиличбозлик мажмуасидаги  Рио -2016 совриндорлари билан бўлган учрашув қўшниларимизда катта таассурот қолдиргани аниқ.  Улар вилоятда олиб борилаётган кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари билан танишдилар. Қардошларимиз Олтинкўл тумани Далварзин маҳалласидаги замонавий русумда қурилган аҳоли тураржойларини кўздан кечириб, Асакадаги “GM Uzbekistan” автомобиль заводига ташриф буюришди.

Жойлардаги дўстона, самимий руҳда кечган учрашувлар давомида мана шундай тадбирларни ташкил этилиши ўзбек ва қирғиз халқи ўртасида ўзаро дўстлик ришталарини янада равнақ топишига хизмат қилиши тўғрисида гапирилди.

 “GM Uzbekistan” автомобиль заводининг мажлислар залида Ўш вилояти ҳокимият органлари вакиллари ҳамда Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари ҳокимлари биргаликда чегарадош вилоятларда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ва дўстона алоқаларни янада кучайтириш бўйича меморандум имзоладилар.         

Кун якунидаги бир пиёла чой устида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон санъат усталари ҳамда  Қирғизистондан келган санъаткорлар томонидан катта концерт дастури намойиш этилди.

Мавзуга оид

  1. Президентимиз Лондонда Буюк Британия ҳукумати вакили билан кўришди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун (15 май куни) Лондон шаҳри аэропортида қисқа техник тўхташ давомида Буюк Британия ташқи ишлар вазири ўринбосари Алан Дункан билан учрашди.

    2018-05-15 20:36:29308
  1. ​ЎЗБЕКИСТОН - ҚИРҒИЗИСТОН: ЎЗАРО ДЎСТЛИК МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

    Икки мамлакатнинг ҳукумат аъзолари оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида “Шанҳай сити” меҳмонхонасининг мажлислар залида ўзаро очиқ мулоқот ўтказди.

    2016-10-28 12:41:08581
  1. Норинда Президентнинг Наманган вилояти фаоллари билан учрашуви бошланди

    Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Норин тумани ҳокимлиги мажлислар залида мутасаддилар, тадбиркорлар, фаоллар, кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашуви бошланди.   

    2018-05-02 21:14:311304
  1. Муфтий Усмонхон Алимов Наманганга ташриф буюрди

    Муборак Рамазон ойининг шукуҳли кунлари давом этмоқда. Бу кунлар Намангандаги тарихий бунёдкорлик ишларига янада барака киритгандай.   

    2016-06-26 13:03:441590
  1. Жамоат жойларида чекиш ва спиртли ичимликлар тақиқланиши тўғрисидаги белгилар пайдо бўлади

    Баҳордан жамоат жойларида алкогол ва тамаки маҳсулотлари истеъмолини тақиқловчи белгилар пайдо бўлади.

    2016-12-07 12:29:08560

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz