NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Ишбилармонлар, қулай фурсатни бой берманг: 1 сўмдан бўш биноларга эга бўлинг!

Ноябрь 07
18:36 2018
Шу йилнинг 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат мулки объектларини ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни тадбиркорлик субъектларига сотиш тартибини соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5552-сонли фармони қабул қилинди.
 
Фармонга мувофиқ, эндиликда, савдоларга чиқарилган давлат мулки объектлари – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ва вилоятлар ҳокимлари томонидан ўз ваколатлари доирасида аниқланган кўчмас мулк объектлари инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни белгилаган ҳолда - 1 сўмга тенг қийматдаги бошланғич нархда сотилиши белгиланди.
 
Шунингдек, бошқа кўчмас мулк объектлари бўйича – қайта баҳоланмасдан, уларни ўтказиш кунидаги савдоларда шаклланган нархда “E-IJRO AUKSION” электрон савдо майдончасига ўтказилади ва савдога чиқарилади.
 
Инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш учун аукцион ўтказмасдан, инвестор билан тўғридан-тўғри музокаралар орқали инвестициявий ҳамда ижтимоий мажбуриятлар белгилаган ҳолда ер участкаларини бериш ва бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини белгилаган ҳолда сотиб олиш имконияти ҳам туғилди.
 
Унга кўра, тегишли давлат идоралари томонидан давлат мулки объектлари ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни сотиш тартибини соддалаштириш бўйича эксперимент тартиби белгиланди.
Эксперимент тартиби билан давлат мулки объектлари ва ер участкалари “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида танлов иштирокчисининг инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятлари инобатга олинган ҳолда сотилади.
 
“Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” давлат унитар корхонаси томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига Республиканинг туман ва шаҳар хокимликлари томонидан 2968 та бўш ер участкалари, 723 млрд. 123 млн. 404 минг сўм инвестиция киритиш, 10476 та янги иш ўринларини яратиш шарти билан 8 млрд. 527 млн.500 минг сўм миқдордаги мол-мулклар аукцион савдоларига чиқарилди.
 
Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 1190 та бўш ер участкалари 356 млрд. 105 млн. сўм инвестиция киритиш, 5152 дан ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 11 млрд. 698 млн 300 минг сўмга сотилди.
 
Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 1778 та бўш ер участкалари 6 млрд. 505 млн. 700 минг сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди.
 
хусусан, Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 154 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 850 млн. сўмлик инвестиция киритиш шарти билан сотувга чикарилди.
 
Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 60 та бўш турган давлат мулки объектлари 599 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 19 млрд. 948 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан 8 млрд. 689 млн. 60 сўм миқдорга сотилди.
 
Тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини ҳамда бўш турган давлат мулки объектларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд.
 
Шуни унутманг, аукциондаги иштирокингиз орқали Ватанимиз равнақи ва бизнесингиз тараққиётига катта ҳисса қўшган бўласиз!
 

Мавзуга оид

  1. Наманган шаҳрининг энг хушҳаво ва қулай жойлашувга эга ҳудудидан ер олмоқчимисиз? Аукционга марҳамат!

    28 июнь куни, навбатдаги савдо аукционлари ўтказилади. Унда Наманган шаҳрининг Орзу массиви ҳудудидан 4 сотихли ер участкалари аукцион савдосига қўйилади. Ер участкаларининг бошланғич нархи 20,0 млн сўмдан. Навбатдаги савдолар эса шу йилнинг 5 июль кунлари ўтказилади. Шошилинг, хушҳаво массивдан уй-жойли бўлинг! Мурожаат учун телефон: +99893 915-43-33

    2017-06-24 00:21:263054
  1. Тўрақўрғонда ҳар бири 450 мегаваттга эга бўлган иккита буғ-газ қурилмаси қурилмоқда

    Миллий матбуот марказида “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти томонидан аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш борасида амалга оширилган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди, деб хабар беради  ЎзА. 
     

    2016-08-10 11:06:081100
  1. Қулай фурсатни бой берманг: Наманганда бўш турган биноларни 1 сўмдан олинг!

    Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 12 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 156 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 850 млн. сўмлик сўмлик мол-мулклар инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилди. Унутманг, аукциондаги иштирокингиз юрт равнақи  ҳамда бизнесингиз тараққиётига улкан ҳисса қўшади!

    2018-11-03 19:26:27233
  1. Иккинчи Жаҳон уруши фахрийларини 2 млн. сўмдан мукофотлаш тўғрисидаги фармон эълон қилинди

    Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизматига Молия вазирлиги ва Марказий банк билан ҳамкорликда мукофотларни тантанали, байрамона тарзда топшириш вазифаси топширилди.

    2017-04-04 20:45:09707
  1. Чодакда ўтказилган меҳнат ярмаркасида аҳолига 1000 дан ортиқ бўш иш ўринлари таклиф этилди

    Наманган вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари,  манфаатдор бошқармалар томонидан  Поп тумани “Чодак” қишлоқ фуқаролар йиғинида “Меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. Ярмаркада Тошкент шаҳри ва вилояти, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг корхона ва ташкилотлари 1000 та  бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.

     

    2016-12-24 09:19:55459

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz