NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"НАВБАҲОР": ЮКСАК МАРРАЛАР САРИ! 19:48 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” жамоасининг янги мавсумга бағишланган тақдимот маросими бўлди.
Батафсил
"Тараққиёт стратегияси" марказида ишлашни хоҳлайсизми? 18:19 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбар лавозимларига доимий асосда ишлаш учун танлов эълон қилади!
Батафсил
Ёзги биатлон: кубок Наманганда қолди 17:27 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан ёзги биатлон бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Батафсил
Наманганда минтақавий Ёшлар форуми: "Кўмак" тарғибот гуруҳи қандай ишламоқда? 14:30 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши Фарғона водийсидаги “Ёшлар қаноти” қошидаги “Кўмак” тарғибот гуруҳлари фаолиятини такомиллаштириш ва ёшлар ўртасида ички туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган минтақавий форум ўтказди.
Батафсил
Наманганда Наврўз насими ёхуд туристлар ҳайрати 18:40 23/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Бу галги фасллар келинчаги баҳорни Наманган аҳли Юртбошимиз билан қарши олди, давлат раҳбарининг ғамхўрлиги туфайли яқин икки йил ичида кенг кўламдаги ислоҳий ўзгаришлар амалга ошади. 2019 йил чинакамига Наманган йили бўлади!
Батафсил

Ишларининг аввалини ўтганлар қабрини обод этишдан бошлаганлар сизу бизга ҳам ўрнакдирлар

Июль 16
05:33 2017

14 июль Наманган шаҳар ҳокими Шавкат Абдураззақов МФЙлар, шаҳар фаоллари, ёшлар ва нуронийлар ва масжидларнинг имом-хатиблари иштирокида очиқ мажлис ўтказдилар.

Асосий масала Наманган шаҳар Косонсой кўчасида жойлашган “Мангулик” қабристонида оммавий хашар ташкил этиш эди. Шунга асосан ҳар бир ташкилот иши тақсимлаб берилди.

Эрта тонгдан одамлар қабристонда гавжумлашди. 5000 дан зиёд эркагу аёллар йўлакларни тозалашди, манзарали дарахтларга шакл беришди, янгисини экишди, мавсумий гул кўчатлари ўтқазишди. Мевали дарахтлар қабристон устидан олиб ташланди, қабрлар устидаги қуриган ўтларни тозалаб, махсус машиналарда ташишди. Чиқиндилар аввалги каби ёқиб, табиатга ва қабристонга зарар етказилмади. Турли хилдаги қаровсиз, чўккан қабрлар тўлдириб, тартибга келтирилди.

Хашарда қатнашганлар лол қоладиган даражада ишлар қилишди. Уларда ўтганларни ҳурматлаш, қабрларни зиёрат қилиш ва ободонлаштириш ҳисси ошди. Муқаддас ислом динимизда ҳам бу ишларга жуда кўп чақириқлар мавжуд. Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. “Сизларни қабрларни зиёрат қилишдан қайтарган эдим, мана энди зиёрат этаверинглар. Зеро, у сизларга охиратни эслатади”, дедилар (Термизий ривояти).

Демак, қабристонга борган ҳар ким ўзига ўгит ва ибрат олиши лозим. Улар ҳам бизлардек қайсидир соха ходими бўлиб яшашган. Марҳумларнинг сабабларидан биз дунёга келганмиз. Шунинг учун уламолар ота-она ўтгандан кейинги хақларидан энг зарури ҳар жума бориб, қабрни зиёрат қилиш, хақларига дуо қилиш лозимлигини тушунтиришган. Аксига олиб, айрим қабрлар ўта қаровсиз, неча-неча йиллардан бери яқинлари бориб, зиёрат қилиб, атрофни қуриган ўт-ўланлардан тозаламаганлар. Инсонларнинг ўтганларини ҳурмат қилишлари уларнинг қабрларини обод этишларидан билинади. Шунинг учун биз инсонлар жаннатмакон юртда яшаб турган эканмиз, аждодларимизни қанча хотирласак, улар қабрларини обод этсак, фарзандларимиз ҳам бундан яхши ибрат оладилар ва келгусида шу ишларимизни давом эттирадилар.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳар бир инсон аввал ўзининг яқинлари қабрини, кейин ён қабрларни обод этиши лозим. Чунки, биз танимаган қабрларда қандайдир бир яхши амал билан ўтган мўмин ётган бўлса, бизлардан унинг руҳи шод бўлса, қабрларини обод этганимиз учун дунёдаги ҳаётимиз обод бўлади.

Бугунги кунда Президентимиз ҳам қай бир жойга бормасинлар, у ердаги қабристону зиёратгоҳларни ободонлаштириш ҳаракатига астойдил бел боғлаганлар. Бизлар ҳам барча соҳа вакиллари бундай савоб ишларга камарбаста бўлишимиз лозим. Савобли ишларни ташкил қилган, ишларининг аввалини ўтганлар қабрини обод этишдан бошлаганлар сизу бизга ҳам ўрнакдирлар. Масжидимиз жамоати билан юртимизда олиб борилаётган сиёсат  ва барча раҳбарларимизнинг хақларига дуолар қилдик.

Абдулвоҳидхон Исақов,

Наманган шаҳридаги «Мирёқуббой Мирҳакимбой»

жоме масжиди имом хатиби

Мавзуга оид

  1. «Гарчи шунча мағрур турса ҳам, пиёлага эгилар чойнак». Эркин Воҳидов ўқиган шеърлар (видео)

    «Мендан нима қолар? Икки мисра шеър…», — деб ёзганди шоир Муҳаммад Юсуф. Ҳафтанинг бошида — 30 май, душанба куни ўзбек халқининг забардаст шоирларидан бири, мустамлака даврида миллатини улуғлашга ўзида куч топа олган Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов вафот этди.

    2016-06-05 12:42:541557
  1. Наманганлик Ҳусанбой ота “ машаққат чекиб Ислом Каримов қабрини зиёрат қиламан” дейди

    Маълумки,  Шарқда  риёзат - машаққат билан  меҳнат қилиш, илм олиш, ҳаракат қилиш умиди катта бўлган.

    2016-09-08 18:50:37920

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz