NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика Ишчи гуруҳи Наманган туманида: Муҳайё туғма юрак нуқсонидан ҳоли бўлди 17:54 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Қизимни соғайтириш учун узоқ вақт ҳаракат қилдик. Олиб бормаган шифохонамиз қолмади. Ҳайрият, ниятимизга етадиган кун ҳам бор экан. Таниқли мутахассислар, олим шифокорлар туманимизга келиб, фарзандимни дарддан халос этишди. Халқ бахту саодати йўлидаги хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга минг раҳмат”, - дейди Асқарали Қурбонов.
Батафсил
Сенатор чилим ва электрон сигареталар чеклови ҳақида нима дейди? 17:25 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим масканлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишининг белгилаб қўйилгани бунда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил

Қишлоқ оилавий поликлиникалари номигами? Депутатлар иш пайтда шифокор ва ҳамшираларни нега топа олишмаётир!

Январь 22
15:33 2018

Соғлиқни сақлаш муассасалари фаолиятини ўрганиш, мувофиқлаштириш ва мунтазам равишда назорат қилиб бориш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси зиммасига юклатилган. Қайд этиш жоиз, яқинда қуйи парламентда соғлиқни сақлаш муассасалари фаолиятига доир янги қўмита ҳам ташкил этилди.


Парламент вакили, ЎзМТДП фракцияси аъзоси Шуҳрат Тўхтабоев фуқароларни ўйлантириб келаётган бир қатор муаммоларга ечим излаш асносида аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ўрганиш мақсадида туман тиббиёт бирлашмаси, қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари, тез ёрдам бўлимлари фаолиятини ўрганди. Асосий эътибор соғлиқни сақлаш муассасаларида яратилган шароитлар, тиббий хизмат сифати, айниқса тез тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолати билан обдон танишишга қаратилди.  Бунда бевосита тиббий муассасаларга келаётган кишилар, даволанаётган беморлар билан юзма-юз мулоқотда уларнинг фикр-мулоҳазалари ҳам тингланди.
Айтиш жоиз, Мингбулоқда фаолият кўрсатиб келаётган туман тиббиёт бирлашмаси, кўп тармоқли поликлиникаси, марказий шифохона, туман марказий ва 6 та ҳудудий тез тиббий ёрдам хизмати, 4 та қишлоқ оилавий поликлиникаси, 4 та қишлоқ врачлик пункти фаолияти ўрганилди. 
Бугунги кунда тиббиёт соҳасида малакали кадрларга бўлган талаб туман соғлиқни сақлаш соҳасини ҳам четлаб ўтмаган экан. Ҳозирда туманда 4 та тор доирадаги (эндокринолог, психиатр, лор, УЗИ) шифокорларига эҳтиёж мавжуд.
Президентимизнинг пенсияда бўлган тажрибали шифокорларни ишга жалб қилишга қаратилган қарори ижроси доирасида амалий ишларга киришилган. Бунинг самараси ўлароқ, кексалик гаштини сураётган тўрт нафар врач 7, 9, 10-сонли қишлоқ оилавий поликлиникалари ва “Қайроғочовул” ҚВПда ишга қайта расмийлаштирилди. Ўтган йили тиббиёт олий ўқув юртлари ҳамда клиник ординатура битирувчиларидан саккиз нафари йўлланма асосида туман шифохона ва поликлиникаларига ишга жойлаштирилди. 
Тумандаги оилавий поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктлари мудирлари томонидан маҳалла фаолларига амалга оширилган ишлар ҳақида ҳар 15 кунда ахборот беришлари лозим. Аммо ўрганиш жараёнида аниқланганидек, барча муассаса раҳбарлари томонидан ўтган 2017 йил сентябр-декабрь ва 2018 йил январь ойларида аҳоли олдида ахборотлар берилмаган. Оилавий поликлиникалар ва қишлоқ врачлик пунктлари томонидан 2018 йил учун маҳалла фуқаролар йиғинларида ахборот бериш юзасидан режа-жадвал тузилмаган. Айтганча, 8- ва 9-сонли оилавий поликлиникалар томонидан ахборот берилганлигини тасдиқловчи баённомалар тақдим этилган бўлса-да, маҳалла фуқаролар йиғини раислари билан суҳбатлашилганида бу ахборотлар шунчаки қоғозбозлик, яъни расмиятчилик учун экани ойдинлашди. 
Тиббиёт муссасаларининг тоза ичимлик суви билан таъминлаши ҳолатини ўрганган депутат “Қўғаликўл” қишлоқ врачлик пунктидан ташқари деярли барча қишлоқ оилавий поликлиникалари ва врачлик пунктлари тоза ичимлик суви билан таъминланмаганлигига гувоҳ бўлди. Бу масалани кечиктирмай ҳал этиш бўйича тумандаги тегишли мутасаддилар эътиборини қаратди.
- Патронаж ҳамшираларининг иш фаолиятини қониқарли деб бўлмайди, ўрганишимиз натижасида туманда кичик тиббиёт ходимларини махсус сумкалар билан таъминланганлик даражаси ўртача 60 фоизни ташкил қилиши маълум бўлди, - дейди Шуҳрат Тўхтабоев. – Бу эса патронаж ҳамшираларининг хонадонларда бўлиб, аҳолини сифатли тиббий кўрикдан ўтказишларига ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмайди. Мисол учун, “Дўмса” ҚВПда 11 нафар патронаждан 5 нафарида, 9-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида 14 нафар патронаждан 8 нафарида сумка бор холос. Сумкалар билан таъминланмаган патронаж ҳамширалар эса ўз ҳисобидан тегишли жиҳозларни сотиб олишган. Ушбу масалани ижобий ҳал этиш юзасидан туман ҳокимлиги, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига тегишли топшириқ берилди.

Қолаверса, тиббиёт муассасаларида ижро интизоми, ходимларни ишга келиб-кетишларида аҳоли томонидан ҳақли эътирозларга сабаб бўлмоқда. Дарҳақиқат, ўрганиш жараёнида айрим муассасаларда ходимлар ўз жойида эмаслиги аниқланди. Масалан, 10-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида 17 январь куни соат 14-25да борилганида, 50 нафар ҳамширадан атиги бир нафар ҳамширани ишда эканини, 8 нафар шифокордан бирортаси ҳам ўз хизмат хонасида йўқлигини қандай изоҳлаш мумкин?
Туман марказий поликлиникасининг фаолияти ўрганилганда, иш вақти соат 8-00 дан 20-00 гача экани тўғрисида пешлавҳа жойлаштирилган бўлса-да, тушлик вақти тўғрисида маълумот йўқ. Шунингдек, поликлиникада тиббий хизматни бепул кўрсатиш тўғрисидаги маълумотлар мавжуд эмас.  Бундан ташқари навбатни назорат қилиш учун тизим ишлаб чиқилмаган. Айтиш лозимки, мазкур камчиликлар ўрганиш давомида бартараф этилди.
Аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш масаласи ҳам ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Бунинг оқибатида кўплаб фуқароларда касалликни барвақт аниқлаш ва олдини ишларига салбий таъсир кўрсатмоқда. Далилларга таянадиган бўлсак, “Гулбоғ” МФЙда яшовчи 28 ёшли Элбек Дарвишев ва “Момохон” МФЙда истиқомат қилувчи 1952 йилда туғилган Раҳима Мусаеваларнинг картаси кўздан кечирилганда уларнинг ўтган 2017 йил давомида тиббий кўрикдан ўтмаганликлари кўзга ташланди.
Депутат тумандаги дори-дармон савдоси билан шуғулланувчи шахобчалар томонидан ижтимоий ва чекланган нархдаги дори воситаларининг мавжудлиги ҳолатини ҳам ўрганди. Дорихоналарда бўлиши мажбурлиги кўрсатилган дори воситалари ва тиббий буюмлари айрим дорихоналарда етарли даражада эмаслиги аниқланди. Хусусан, “Дори-дармон” акционерлик жамиятига қарашли 40-сонли шахобча сотувчиси Фарход Мўминов юқорида қайд этилган мазкур рўйхатни топиб бера олмади. 57-сонли шахобча сотувчиси Шоҳсанам Хўжамбаева эса дорихоналарда бўлиши мажбурийлиги белгилаб қўйилган 32 турдаги дори воситалари ва тиббий буюмлардан 12 таси етишмаслигини айтди.
Ўрганишлар давомида, “Дамкўл”, “Қайроғочовул”, “Қўғаликўл” қишлоқ врачлик пунктларида ижтимоий дорихоналар йўқлиги маълум бўлди. Мазкур тиббий муассасаларда аҳолига арзон ва сифатли дори-дармонларни имтиёзли тарзда етказиб берадиган ижтимоий дорихоналар фаолиятини йўлга қўйиш масаласи туман ҳокимлиги мутасаддилари эътиборига ҳавола қилди.
Дарвоқе, Шуҳрат Тўхтабоев тиббий муассасаларга келган беморлар ва фуқаролар билан ўтказилган мулоқотлар жараёнида уларни ўйлантириб келётган қандай муаммолари бор-йўқлиги билан қизиқди. Хусусан, депутат ташаббуси билан “Ингичка” МФЙда инсульт касаллигига чалинган, даволанишга муҳтожлик сезаётган меҳнат фахрийси Қўзихон Холмирзаева шифокор назоратига олинди. Унга туман тиббиёт бирлашмаси томонидан керакли дори-дармон воситалари етказиб берилди.
Бир сўз билан айтганда, Олий Мажлис депутатларининг жойларга чиқиб, халқ билан юзма-юз мулоқот ўтказиб, нафақат одамлар дардини эшитиш, балки муаммоларга амалий ечим топаётгани фуқароларнинг парламентга, қолаверса сиёсий партияларга бўлган ишончини ошириши шубҳасиз. 
 Оқилхон ДАДАБОЕВ,
журналист, ЎзМТДП фаоли.

Мавзуга оид

  1. Жорий йилда Наманган вилоятида 225 минг гектардан зиёд майдонда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилмоқда

    Президентимизнинг шу йил 12 апрелдаги “Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори деҳқону фермерларимизнинг, қайта ишловчи ва экспорт билан шуғулланувчи ташкилотларнинг бу борадаги имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилмоқда. 

    2016-08-15 15:22:15972
  1. Хорижда ишлаётган 10–15 нафар тажрибали шифокор Ўзбекистонга қайтишга розилик билдирди

    «Халқ саломатлиги: муаммо ва долзарб вазифалар» мавзусида бўлиб ўтган очиқ мулоқот доирасида хориждаги шифокорларни мамлакатга қайтариш масаласига Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромов тўхталиб ўтди.

    2017-02-09 15:51:282097
  1. Райҳон Шаҳзода билан муносабатлари айни пайтда қай даражада эканлигини айтди

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ва хонанда Шаҳзода ўртасидаги муносабатлар кўпчиликни қизиқтиради.

    2017-01-09 16:03:33779
  1. Оилавий спортчилар мусобақаси

    Наманганда “Соғлом оила” шиори остида ўтказилган “Отам, онам ва мен – спортчи оила” мусобақасида 12 оилавий жамоа ўзаро баҳслашди. 

    2016-07-19 17:28:36832

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz