NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги "Очиқлик индекси"да етакчи бўлди 15:36 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Очиқлик индекси” рейтингида ҳокимиятлар миқёсида Наманган вилояти ҳокимлиги умумий ҳисобда Тошкент шаҳри ҳокимлигидан (72,07 балл) сўнг иккинчи, вилоятлар ўртасида эса 65,82 балл билан фахрли 1-ўринни эгаллади.
 
Батафсил
Шота Арвеладзе Намангандаги стадионни нега танқид қилди? 12:25 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
- “Навбаҳор” жамоаси ўз ўйини кучайтириши, умуман, ўзбек футболи ривожланиши учун аввало, майдонларни яхшилаш керак. Чунки футболни майдонда ўйналади, - деди "Пахтакор" клуби бош мураббийси Шота Арваладзе.
Батафсил
"Миллий тикланиш" партияси Чортоқнинг олис ҳудудида аҳоли муаммоларини ҳал этмоқда 11:56 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Партия томонидан аҳоли хонадонларида амалга оширилаётган “Уйма-уй” лойиҳасида ҳамда жойларда депутатлар иштирокида ўтказиб келинаётган “Сайёр қабул”лар давомида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Батафсил
Билдириш эълонлари 11:38 18/09/2018
Батафсил

Ислом бобомни хотирлаб

Октябрь 25
08:42 2016

Наманган вилояти ўлкашунослик музейида ёш ҳунарманд-кулол Маржона Абдуллажонованинг илк шахсий кўргазмаси ташкил этилди. У "Ислом бобомни хотирлаб" деб номланган. 

Вилоят ҳокимлиги, Республика “Ҳунарманд” уюшмаси вилоят бошқармаси ҳамда Янгиқўрғон тумани ҳокимлиги кўмагида ташкил этилган тадбирда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида миллий қадриятларимизни тиклаш, ривожлантириш, аждодларимиз қолдирган бой илмий-маданий меросни ўрганиш ва тарғиб этишга қаратилган алоҳида эътибор юксак самаралар бераётгани таъкидланди. 

– Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг орзу-интилишларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш борасида яратилган имкониятлар ёшларимизнинг халқаро миқёсда эришаётган улкан ютуқларида ўз ифодасини топмоқда, – дейди “Ҳунарманд” уюшмаси Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи Икромжон Каримов. – Ёш истеъдод соҳибаси Маржона Абдуллажонованинг бадиий кулоллик ишлари жорий йилда Чехияда бўлиб ўтган халқаро болалар ижодиёти фестивалида дунёнинг турли мамлакатларидан тақдим этилган 25 мингдан зиёд ижод намуналари орасида юқори баҳоланиб, фахрий ёрлиқ билан тақдирланди. 

Маржона Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Қизилёзи қишлоғидаги 36-умумтаълим мактабининг 9-синфида таҳсил олади. Кулоллик сирларини қишлоғида ҳайкалтарош уста Фармон Исомовдан ўрганган. 2010 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси халқ устаси, наққош ва мусаввир Асқарали Акбаров, чинни идишлар устаси Неъматжон Солиев, миниатюра ва кулолчилик устаси Рустамжон Абдураҳмонов каби ҳунармандлардан соҳа сирларини ўрганмоқда. 

Кўргазмада Маржонанинг юздан зиёд ижодий намуналари намойиш этилди. Унинг “Мустаҳкам оила”, “Қамчиқ туннели”, “Кексалар гурунги” деб номланган бадиий композицияли сопол асарлари, миллий ҳайкалчалар, кўзача-ю идишлари мухлису мутахассислар эътиборини тортмоқда. 

– Мустақиллигимизнинг 25 йиллигига бағишлаб ишлаган буюмларимни Ўзбекистонимизнинг барча ёшларини менинг фарзандларим, деб алқаган ва бутун умрини ёш авлод камолоти учун шароит яратишга бағишлаган Биринчи Президентимиз Ислом Каримовга совға қилишни ният қилган эдим, – дейди Маржона. – Афсуски, бу орзуим армонга айланди. Бироқ Ислом бобомиз бизнинг қалбимизда мангу яшайди. Уларнинг порлоқ хотиралари ҳурмати Биринчи Президентимиз орзу қилганидек Ўзбекистоннинг буюк келажаги йўлида сидқидилдан ўқиймиз ва меҳнат қиламиз. 

Акрамжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА 

Мавзуга оид

  1. Анвар қорини хотирлаб: Ислом Каримов билан ўтган охирги дамлар
    Ислом Каримов омонатларини топшириб, боқий дунёга рихлат қилганларида ҳам Анвар қори у кишининг ёнларида бўлганлар. Ўша паллада имом-хатиб Биринчи Президентимизнинг майитини у киши хуш кўрган жаннат гуллари – райҳонларга буркаган эди ва қорилар билан тонгга қадар Қуръон ўқиб чиққанлар.
    2018-06-15 19:11:291587
  1. Луисвиллда Муҳаммад Али билан ислом русумларига мувофиқ хайрлашув маросими бўлиб ўтди

    Афсонавий боксчи Муҳаммад Али билан ислом расм-русумларига мувофиқ хайрлашув маросими 9 июнь, пайшанба куни унинг она шаҳри — Луисвиллда (Кентукки штати) бўлиб ўтди. Маросимда 14 мингга яқин киши иштирок этди, дея хабар беради «ТАСС».

    2016-06-10 11:02:451225

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz