NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"Тараққиёт стратегияси" маркази қорайтирилган ойнак учун тўловлар ўта қимматлигини билдирди 20:12 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Пуллик рухсат бериш тизими мавжуд бўлган мамлакатлардан қўшни Қирғизистонда транспорт воситаси орқа ва ён орқа ойналарини тусини ўзгартиришга рухсат олиш учун тўлов бир йилга 200 АҚШ долларига тенг миқдорда ҳамда Тожикистонда бир йилга 310 АҚШ долларига тенг миқдорда ундирилиши белгиланган. Бу эса Ўзбекистонда таклиф этилаётган тўлов миқдори билан таққослаганда Қирғизистондан деярли 20 бараварга, Тожикистондан қарийб 7 бараварга қиммат дегани.
Батафсил
Наманганда техник-амалий спорт турлари ривожланмоқда 19:47 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Учқўрғон тумани картадромида Ўзбекистон мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан ўтказилган картинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги ғолиб-совриндорлари аниқланди.
Батафсил
"Yoshlar-kelajagimiz" давлат дастури ижросига киришилди 19:25 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, ёшлар тадбиркорлиги ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича барча қулайликларни яратиб бериш лозим. Бунга кўра, 5 кунлик амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тингланди ва йўл қўйилган хато-камчиликлар кўриб чиқилиб, жойларда ҳал этилмаган масалалар юзасидан манзилли режалар ишлаб чиқилди.
 
Батафсил
Билдирги ва эълонномалар 19:04 17/07/2018
Батафсил
АДҲАМЖОН ЭРГАШЕВ – ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ! 17:02 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Эътироф этиш жоиз, Адҳамжон ўз вақтида ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатида олтин медалга ва ўтган йили катталар иштирокидаги жаҳон чемпионатида бронза медали соҳибига айланган эди. Қолаверса, у Хитойнинг Нанкин шаҳри мезбонлик қилган II ўсмирлар Олимпиадаси совриндори ҳам ҳисобланади.

Батафсил

Ислом дини санъаткорнинг тарғиботига муҳтожми?

Июнь 01
16:04 2018

“Ўзбекконцерт” давлат муассасида “Миллий эстрада санъатининг ёшлар маънавий, ахлоқий тарбиясидаги ўрни ва санъаткор одоби” мавзуида ўтказилган йиғилишда ташкилот директори Одилжон Абдуқаҳҳоров сўз олиб, санъаткорлар орасида бугун урфга кираётган соқол, динга алоқадор суратларни ижтимоий тармоқларга жойлаш, рамазонда саҳарлик ва ифторлик дастурхонини кўз-кўз қилиш каби ҳолатларни қаттиқ танқид қилди.

"- Санъаткор таровеҳ намозига бориб, имом билан суратга тушиб, уни ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига жойлаштириши, “показуха”нинг кимга кераги бор? Менга ҳеч ким йиғилиш ташкил этиб, бу гапларни гапир, дегани йўқ. Аксинча, ўзим ижтимоий тармоқларни кузатиб, бундай суратларга ғашим келгани учун сизларга бу ҳақда одамлар қандай ўйлаётганини етказяпман”, - деди Одилжон Абдуқаҳҳоров.

У мамлакатдаги ўзгаришлар, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан маданият ва санъат соҳасига қаратилаётган эътиборни айрим газета ўқимай, телевизор кўрмай, радио эшитмай, хуллас бурнидан нарисини кўрмай қўйган “санъаткор”ларга етказишга уринди. Сўз бориб, диний эркинлик масаласига бориб тақалди.

“- Мамлакатимизда чексиз диний эркинликлар бериляпти. Бироқ бу берилган имкониятларни суиистеъмол қилиш, дегани эмас. Боринг, ибодатингизни қилинг, намозингизни ўқинг, лекин халқнинг энсасини қотирманг. Агар санъаткорларнинг хулқи ҳам қўйган соқоли сингари динимизга мос бўлганда бугун бу гапларни гапирмаган бўлардик”, - дея қайд этди муассаса раҳбари.

Ҳақиқатан ҳам берилган диний эркинлик сабаб сўнгги вақтларда хонандалар орасида ҳам диний қўшиқлар куйлайдиганлар сони ортган. Ҳар куни бирор хонанда диний мавзудаги қўшиғини радиолар орқали тақдим этаётганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Одилжон Абдуқаҳҳоровнинг айтганида жон бор: санъаткорнинг хулқи, одоби айтаётган қўшиғига монанд бўлиши керак. У бу ҳақида гапираркан “Ниҳол” давлат мукофоти совриндори хонанда Канизани мисол келтирди:

“ - Каниза диний мавзуда қўшиқ айтиб чиқибди. Қани айтинг, шу тўғри келадими..? Ҳамма ўз ишини қилгани яхши.”

Мавзуга оид

  1. Наманганда солиқ қонунчилиги тарғиботига бағишланган кўргазмали семинар ўтказилди

    Наманганда Ўзбекистон Республикаси солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилги асосий йўналишлари қабул қилингани муносабати билан солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар мазмун-моҳияти тарғиботига бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди. 

    2017-01-26 18:43:38570
  1. Луисвиллда Муҳаммад Али билан ислом русумларига мувофиқ хайрлашув маросими бўлиб ўтди

    Афсонавий боксчи Муҳаммад Али билан ислом расм-русумларига мувофиқ хайрлашув маросими 9 июнь, пайшанба куни унинг она шаҳри — Луисвиллда (Кентукки штати) бўлиб ўтди. Маросимда 14 мингга яқин киши иштирок этди, дея хабар беради «ТАСС».

    2016-06-10 11:02:451165

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz