NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Она Туркистон фарзандлари Самарқандда жам бўлди (фото-лавҳа) 12:50 21/11/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14-16 ноябрь кунлари рўйи замин сайқали – Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи қошидаги республика ижодкор ёшлар уюшмаси ташаббуси билан "Самарқанд шеър оқшомлари" туркий тилли ёшлар анжумани ўтиказилди.

Батафсил
Отамдан қолган тошойна қани: Жанубий Корея – Ўзбекистон 4:0 18:08 20/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўйланиб қоласиз: наҳотки миллат футболининг юзи саналган терма жамоа шундай мазмунсиз тўп тепса... сабаби, яқин орада йигитларнинг бу даражада “саёз” ўйнаганига гувоҳ бўлмаган эдик.
Батафсил
"E-IJRO AUKSION": қулай, шаффоф, адолатли савдо майдони 12:38 20/11/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ҳозирда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 1976 та бўш ер участкалари 19 млрд. 110 млн. сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилди. Жумладан, электрон онлайн-аукцион савдоларига бугунги кунда Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 154 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 4 млрд. 850 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларига чиқарилганлиги маълум бўлди.

Батафсил
Наманганда ҳам автомобиллар ишлаб чиқарилади: "Хёндэ" автозаводига тамал тоши қўйилди! 22:31 19/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 17 ноябрь. Бу кун Наманган ва наманганликлар ҳаётида зарҳал ҳарфлар билан битиладиган унутилмас кун сифатида сақланиб қолди. Боиси, Наманган вилояти ҳокимлигида “Hyundai” тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестицион шартномани имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Батафсил
Билдиргилар тахтаси 17:25 19/11/2018
Батафсил

Ислом Каримов ҳақида янги китоб: "Олов тутган одам"

Июнь 05
19:17 2018
Яқин кунларда ёзувчи Луқмон Бўрихоннинг “Олов тутган одам” номли романи нашрдан чиқади. Ушбу бадиий асарда муаллиф Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов фаолиятининг ўта муҳим бир даври, у кишининг Қашқадарё вилоятида раҳбарлик қилган йилларини қаламга олган.
 
 
Ўтган асрнинг 80-йиллари собиқ иттифоқ парчалана бошлаган, Ўзбекистон Республикаси оғир ва азобли кунларни бошидан кечирган, халқимизга маломат тошлари отилган, “Ўзбек иши”, “Пахта иши” деган ҳақоратомуз иборалар пайдо бўлган давр эди. Юзлаб, минглаб юртдошларимиз ноҳақдан-ноҳақ қамоққа ташланган, қувғин қилинган, эл-улусда тушкунлик, ишончсизлик, умидсизлик кайфияти устувор эди.
Мана шундай ғоят чигал ва мураккаб пайтда Ислом Каримов Қашқадарё вилоятига раҳбар этиб тайинланди. Романда бош қаҳрамоннинг жасорати, халқпарварлиги, адолатпарварлиги ёрқин ифодаланган. У, энг аввало, одамларда эртанги кунга ишонч, умид уйғотиш зарурлигини англаб, айнан шу йўналиш бўйича илк фаолиятини бошлади. Ўша даврда ҳукм сурган қоғозбозлик, буйруқбозлик, баландпарвозлик каби иллатларга барҳам беришга уринди, халқ билан юзма-юз гаплашди, муаммоларни очиқ-ойдин ўртага ташлаб, уларни бартараф этиш юзасидан кенгашди. Айниқса, “Пахта иши” касофатидан жабр кўрган оилаларга ёрдам қўлини чўзди, уларнинг дардига малҳам бўлишга интилди.
Луқмон Бўрихон ўз қаҳрамонини фақатгина қаттиққўл ва талабчан раҳбар, давлат ва сиёсат арбоби сифатида тасвирлаш билангина чекланиб қолмади. Балки, роман мутолааси жараёнида Ислом Каримовни дарёдил инсон, юраги қувончу ғуссаларга лиммо-лим оддий бир одам сифатида ҳам тасаввур этиш мумкин.
Эътиборингизга адабиётшунос олим, филология фанлари номзоди, “Жаҳон адабиёти” журналининг собиқ бош муҳаррири Шуҳрат Ризаев томонидан ёзилган муқаддимадан бир парча ҳавола этамиз.
Буюк шахс ҳақида роман
Бу асар қўлёзмаси билан илк танишиб чиққан ўқувчилардан бири, ҳойнаҳой, мен бўлсам керак. Ўша воқеага ҳам, адашмасам, етти-саккиз йилдан ошиб  қолди. Ўшанда Ёзувчилар уюшмаси томонидан қўлимга оғиргина бир жилд тутқазилди. Юртбошимизнинг Қашқадарё вилоятида раҳбарлик қилган даври ҳақида ёзилган роман, ўқиб, фикр билдирсангиз, дейишди.
Очиғи, аввалига анчагина ажабландим, уларнинг гапларига ишонмагандай бўлдим. Ахир бу ўта жиддий ва масъулиятли мавзу, ҳар ким ҳам бу мавзуда қоғоз қоралашга журъат этолмайди, деган ўй хаёлимдан ўтди. Бемаслаҳат, бекенгаш шундай залварли юкни елкасига олгани учун ёзувчи Луқмон Бўрихонни ич-ичимда койиб ҳам қўйдим, унинг қилган меҳнатига ачиндим. Ахир не бир номдор адиблар ҳам бу мавзуга ботина олишмаган. Луқмон Бўрихон улар олдида анча ёш, тажрибасиз туюларди, назаримда. Хуллас, шундай кайфиятда қўлёзмани варақлашга тутиндим. Аммо шуҳба-гумонларим беҳуда экан.
Қўлёзманинг сўнгги саҳифасини ўқиб чиққан пайтимда кўнглимда қандайдир қувонч, завқ пайдо бўлди. Луқмон Бўрихон уддалабди! Унинг асари мавжуд ижтимоий-сиёсий жараёнга, шунингдек, адабиётнинг азалий талабларига деярли  жавоб берарди. Албатта, маромига етмаган, яна бир карра тер тўкишга ундайдиган жиҳатлар ҳам талайгина эди. Биз ёзувчига бу борада ўз фикр ва таклифларимизни билдирдик. Луқмон йўл-йўриқларимизни инобатга олиб ўз асарини тағин икки-уч марта қайта ишлади. Натижада, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти, атоқли давлат ва жамоат арбоби Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳаёти ва фаолиятига оид пишиқ-пухта, ҳужжатли-бадиий роман дунёга келди. Бугун у кенг ўқувчилар оммасига ҳавола этилмоқда.
 
... Шу ўринда бир савол туғилади: ёзувчи Луқмон Бўрихон Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов ҳаёти ва фаолияти ҳақида  бадиий асар яратар экан, нега айнан у киши Қашқадарё вилоятида ишлаган даврни мавзу қилиб олди? Чунки мустақиллик, озодлик ғоялари бу инсонда илк бор ўша кезлари куртак ота бошлаган эди.
Бу ҳақда, кейинчалик, Ислом Каримовнинг ўзи катта йиғинларда сўзлаганидан, айрим асарларида қайд этганидан кўпчилик хабардор. Ўша даврда вилоят раҳбари қашқадарёликлар мисолида бутун Ўзбекистон халқининг дардини, муаммоларини кўра билди. Пахта якка ҳокимлигини, барча шарт-шароитлар мавжуд бўлса-да, республикани ривожлантириш масаласига марказдагилар атай панжа орасидан қараётганлигини англаб етди.
 
 
Бу қуллик ва қарамликдан қутулиш йўли битта, у ҳам бўлса, Мустақилликни қўлга киритиш керак эканлигини бутун борлиғи билан ҳис этди. Ислом Каримов шундай улуғвор кечинмалар, орзу-истаклар оғушида юрган кезлари Ўзбекистон раҳбарлигига сайланади.
                                         Шуҳрат Ризаев,
                                     филология фанлари номзоди.

Мавзуга оид

  1. Европанинг ARTE телеканалида Ўзбекистон ҳақида фильм намойиш этилди

    “Ипак йўли бўйлаб саёҳат” номли фильмда Ўзбекистон халқларининг тарихи, маданияти, анъаналари ҳамда гўзал ва маҳобатли тарихий шаҳарлари ҳақида ҳикоя қилинади.

    2016-06-16 11:43:281430
  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:371159
  1. ЮРАКЛАРДА ОЛОВ ЛОВУЛЛАТГАН МУРОЖААТНОМА ёки уйғониш ва уйғотиш азоби

    Биз шундай даврда яшаяпмизки, бу давр долғаларидан халқни Ватанни омон олиб чиқиш ва янги тараққиёт босқичига кўтариш учун ҳар биримиз Президентимиз атрофида бирлашиб, фидойи бўлишимиз шарт! Бошқача йўл йўқ бизга! 

    2017-12-22 16:34:511336
  1. Нью-Йорк ва Нью-Жерсида портлаган бомбалар бир одам томонидан тайёрлангани маълум бўлди

    18 сентябрда Нью-Йорк ва Нью-Жерсида портлаган портловчи қурилмалар бир одам томонидан тайёрланган бўлган, деб хабар бермоқда ҳуқуқ-тартибот муассасаларидаги манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Fox News телеканали. 

    2016-09-19 08:43:33823
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401764

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz