NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Самарқанд: Каттақўрғон ҳокими ва прокурори нима қилишмоқда? 00:57 22/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Каттақўрғон шаҳар прокурорининг қатор фармойишлари замирида шу ислоҳотлар билан боғлиқ муаммоларни кун ичида ҳал этиш одамларни эртанги кунга порлоқ келажагимизга ишонтириб, ислоҳотларни аввал ўзимиздан бошлашимиз лозимлигини тарғиб этиб келинмоқда.

Батафсил
Тадбиркорлар тажрибаси бойитилмоқда 13:28 21/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳридаги «Замонавий келажак таълим» НТМда лойиҳа доирасида Европа Иттифоқи давлатларида малака оширишда иштирок этувчи тадбиркорлар учун тайёрлов тренинги ташкил этилди.

Батафсил
Наманганда профилактика инспекторларига хизмат уйи ва автомашина калити топширилди 09:42 21/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторлари ўзларига ишониб топширилган ҳудудда фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоялашга тантанали қасамёд қилди. 
 

Батафсил
ТЕРМИЗ – МАРДЛАР ВАТАНИ 09:50 20/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Археологик топилмалар, араб ва юнон манбаларида қайд этилган маълумотлар Термизнинг қадимий эканлигини тасдиқлайди.

Батафсил
Хуршидлик ёшлар қачон замонавий спорт комплексига эга бўлишади ёҳуд Сўфиёндаги хуфёна гуруҳ 17:33 18/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Шу пайтгача 60-70 миллион сўмлик маблағимни сарфладим. Ҳамма ҳужжатлар қонуний, тегишли инстанцияларнинг баридан руҳсат олганман. Лекин билмайман, негадир шу ишга тўсиқ бўлгувчилар кўпми дейман гўё. Баъзида ўйлаб қоламан, Суфиёнда хуфиёна гуруҳ бору улар бу қишлоқнинг ривожланиши, замонавийлашишига тўсиқ қўйиб келади. Билмайман, ҳеч иш юрмаяпти.

Батафсил

Ислом Каримов бошлаган жараён Остонада шогирди Шавкат Мирзиёев иштирокида ниҳоясига етказилади

Июнь 05
23:26 2017

Бундан бир йил муқаддам Тошкентда симпозиумлар саройида сўнгги бор Биринчи президентимиз Ислом Каримовнинг шўх-шодон хоразмча рақсига гувоҳ бўлгандик. У нафақат ўзининг балки, ёнида стратегик ҳамкор давлатлар раҳбарлари Владимир Путин, Си Цзиньпин, Нурсултон Назарбоевларнинг ҳам юрагига ўт солганди.

Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистон раислигидаги йилида катта ўзгаришлар юз бериб, унга Ҳиндистон ва Покистонни аъзо қилиш жараёни бошланганди. Бу тарихий жараёнга Ислом Каримов замин ҳозирлаганди. Узоқ йиллик қарама-қаршиликка эга давлатнинг яқинлаштириш учун катта салоҳият талаб этилади. Дунё сиёсатида асосий гегемонлар амалга ошира олмаган ишни Биринчи президентимиз ўз бўйнига олганди ва уддалаганди.

2017 йил 8-9 июнь кунлари Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ўтказилади. Унда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этади. У устози бошлаган жараённинг ниҳоясига етказилишида иштирок этади. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, ШҲТнинг Тошкент саммити қарорларини амалга ошириш доирасида Остона шаҳрида Ҳиндистон ва Покистон ташкилот аъзолигига қабул қилинади. 

Мажлисда минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб муаммолари юзасидан фикр алмашилади, 2017-2018 йилларда ташкилотга раислик қиладиган давлат масаласини кўриб чиқилади.

Шунингдек, Мирзиёев EXPO – 2017нинг расмий очилиш маросимида қатнашиб, бир қатор хорижий давлатлар раҳбарлари учрашувлар ўтказади.

Анвар Икрамов  

Мавзуга оид

  1. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

    Бугун Ўзбекистон Президенти вазифасини вақтинча бажарувчиси тайинланиши эълон қилинган эди, деб хабар беради «Sputnik».

    2016-09-08 17:06:051005
  1. ШҲТнинг 2017 йилги саммити Қозоғистон пойтахти Остонада бўлиб ўтади

    ШҲТга раислик қилиш ҳуқуқи Ўзбекистондан Қозоғистонга ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    2016-06-24 17:19:45691
  1. Луисвиллда Муҳаммад Али билан ислом русумларига мувофиқ хайрлашув маросими бўлиб ўтди

    Афсонавий боксчи Муҳаммад Али билан ислом расм-русумларига мувофиқ хайрлашув маросими 9 июнь, пайшанба куни унинг она шаҳри — Луисвиллда (Кентукки штати) бўлиб ўтди. Маросимда 14 мингга яқин киши иштирок этди, дея хабар беради «ТАСС».

    2016-06-10 11:02:45959
  1. Хитой Ўзбекистон И.Каримовнинг бошлаган ишини давом эттиришига ишончи комил эканлигини билдирди

    2 сентябрь жума куни 78 ёшида ҳаётдан кўз юмган юртбошимиз Ислом Каримов 3 сентябрь куни Самарақанд шаҳрида дафн этилди. Дафн маросимда Хитой Халқ Республикаси номидан Давлат  кенгаши раҳбарининг ўринбосари Чжан Гаоли иштирок этди.

    2016-09-04 10:08:33569

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 219 46 17;

                              +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz