NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Билдириш бўлими 14:57 16/10/2018
Батафсил
ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ: Ўзаро ҳамкорлик олий таълим соҳасида яхши самара бермоқда 19:32 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган муҳандислик-технология институтида жаҳоннинг нуфузли олий таълим муассасалари билан хамкорликда малакали кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Россия Федерациясининг Саратов Давлат техника университетининг Энгельс технология институти билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани бу борадаги яна бир амалий қадам бўлди.

Батафсил
Журналистлар Наманганда жам бўлди: Обод қишлоқ манзаралари ОАВда акс этяптими? 12:23 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Обод қишлоқ манзараларини оммавий ахборот воситаларида халқчил ва мазмунли етказишда Фарғона водийсидаги айрим босма ва электрон нашрлар, ижодкорларда етарли маҳорат кўзга ташланмаётгани, “Обод қишлоқ” дастури ғояси нима учун амалга ошираётганлигини одамларимизга тўлақонли етказиб бериш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Батафсил
Фахрий педагог Мукаррам момонинг айтганлари: "Менга энг "иккичи" синфни беришганди" 10:01 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ёдимда, мактабда энди иш бошлаган кезларим эди. Ёш ва тажрибасизлигимни ҳам эътиборга олмай, менга энг "иккичи" ва тўполончи синфни беришган. Тиниб-тинчимаслигим учунми, меҳнатим туфайли шу болаларни одобли ва билимли қилиб, фаол йигит-қизлар қаторига қўшдим.
Батафсил
ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ОТАСИ ҚАНДАЙ ИНСОН БЎЛГАН ЭДИ? 19:16 14/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ислом Каримовнинг падари бузруквори Абдуғани бобо 1894 йилда туғилган. Абдуғани бобо бутун умр хизматчи бўлиб ишлаган ва ўзларига ҳам, бошқаларга ҳам қаттиққўл, талабчан инсон эди. Соқолини қиртишлаб олиб, этигини ярқиратиб мойлаб юришга одатланган Абдуғани бобо аввало ўзлари қатъий интизом ва тартиб-қоидага риоя этар, фарзандларидан ҳам шуни талаб қилар эди. Маҳалла-кўйнинг эҳтиромини қозонган инсон бўлган.
Батафсил

Ислом Каримов номи ҳамиша ёдда

Январь 29
10:27 2017

Наманган худудий электр тармоқлари  корхонаси  жамоаси эрта тонгда мажлислар залига  йиғилишди. Уни касаба уюшма қўмитаси раиси  Рустамжон Дедамирзаев очди. У бугун кун масаласи – Биринчи Президентимиз Ислом Каримов  таваллуд топган сана – 30 январь арафасида истиқлолимиз меъмори бўлган бу улуғ шахсга ҳурмат бажо келтиришни сўради.

Вилоят маънавият  тарғибот  гуруҳи аъзоси, “Дунё ва давр”  - “namnews.uz” нашрлари бош муҳаррири  Раҳимжон Ирисов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ислом Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисидаги қарори матнини  газетадан ўқиб  эшиттирди. Шунингдек, у халққа, давлатга, жамиятга хизмат қилишнинг  олий  намунаси  бўлган бу инсоннинг ҳаёт йўли ҳар бир фуқарога ўрнак эканлигини таъкидлади. Бунда  “Дунё ва давр” гезетаси  саҳифаларида ўтган йиллар Биринчи Президентимиз қаламига мансуб асарлар тўпламидан давомли  берилган  иқтибосларга эътибор қаратди. Бу иқтибослар “Ислом Каримов асарларини ўрганамиз” рукни остида яна ва яна чоп  этилишини билдирди.

Сўзга чиққанлар ижтимоий соҳанинг ҳамма жабҳасида тизим яратган Ислом Каримов  мамлакатимизда электрлаштиришни ривожлантириш, энергия манбааларини яратиш, муқобил энергия ишлаб чиқариш ғояси ва  харакатининг ҳам асосчиси эканлигини таъкидлашди. Бунинг учун  сохада ишловчилар Биринчи  Юртбошимиз ғояларига содиқ ҳолда ўзларига  бириктирилган  вазифаларда  сидқидиллик билан меҳнат қилишга сўз бердилар.

Сайфиддин Хусаинов,

халқ депутатлари  вилоят кенгаши депутати.  

 

Мавзуга оид

  1. Бурч ва жасоратингиз асло унутилмайди!

    Наманган вилоятида бугунги кунда 61 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, 2 минг 740 нафар меҳнат фронти фахрийси умргузаронлик қилишмоқда. Бу табаррук кишиларни ижтимоий муҳофаза қилиш, моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, яшаш даражасини ошириш ҳамиша диққат марказда бўлиб келади. 

    2018-04-29 12:04:55358
  1. Гандбол. Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида чорак финалчилар номи маълум бўлди
    Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида 20 ёшгача бўлган хотин-қизлар ўртасида гандбол бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатида чорак финалчилар номи маълум бўлди.  
    2016-07-12 13:55:421034
  1. Луисвиллда Муҳаммад Али билан ислом русумларига мувофиқ хайрлашув маросими бўлиб ўтди

    Афсонавий боксчи Муҳаммад Али билан ислом расм-русумларига мувофиқ хайрлашув маросими 9 июнь, пайшанба куни унинг она шаҳри — Луисвиллда (Кентукки штати) бўлиб ўтди. Маросимда 14 мингга яқин киши иштирок этди, дея хабар беради «ТАСС».

    2016-06-10 11:02:451254

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz