NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги "Очиқлик индекси"да етакчи бўлди 15:36 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Очиқлик индекси” рейтингида ҳокимиятлар миқёсида Наманган вилояти ҳокимлиги умумий ҳисобда Тошкент шаҳри ҳокимлигидан (72,07 балл) сўнг иккинчи, вилоятлар ўртасида эса 65,82 балл билан фахрли 1-ўринни эгаллади.
 
Батафсил
Шота Арвеладзе Намангандаги стадионни нега танқид қилди? 12:25 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
- “Навбаҳор” жамоаси ўз ўйини кучайтириши, умуман, ўзбек футболи ривожланиши учун аввало, майдонларни яхшилаш керак. Чунки футболни майдонда ўйналади, - деди "Пахтакор" клуби бош мураббийси Шота Арваладзе.
Батафсил

Ислом Каримов номи берилган халқаро аэропорт тубдан яхшиланади

Май 04
16:10 2017
Тошкент халқаро аэропортида замонавий талабларга мувофиқ йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати тубдан яхшиланади.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 4 майдаги қарори билан Тошкентдаги халқаро аэропортга Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти Ислом Каримов номи берилди.
Ҳужжат билан бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида халқаро аэропорти инфратузилмаси фаолияти самарадорлигини янада ошириш ҳамда йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилашга доир комплекс чора-тадбирлар дастурининг ҳар томонлама тайёрланишини ва асосланишини таъминлаш билан шуғулланувчи махсус комиссия ташкил этилди, деб хабар беради «Газета.uz».
Бош вазир «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизматининг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқади.
Дастурда қуйидаги устувор вазифаларни бажариш ўз аксини топиши белгиланган:
режим-қўриқлаш чора-тадбирлари тизимларини такомиллаштириш, шунингдек, аэропортда замонавий, шу жумладан, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ҳисобига йўловчиларнинг божхона, чегара ва иммиграция тартиботларидан ўтиш вақтини қисқартириш;
мавжуд таркибни танқидий таҳлил қилиш ҳамда божхона, чегара ва иммиграция хизматлари, ички ишлар органлари ва аэропортда хизмат кўрсатиш инфратузилмаси ходимлари барча тоифаларини танлашга нисбатан талабчанликни ошириш, улар томонидан хизмат ваколатларининг ҳар қандай тарзда суиистеъмол қилинишининг олдини олиш ва уларга барҳам бериш;
пойтахтга ва республикага келадиган йўловчилар, меҳмонлар ва хорижий делегацияларга хизмат кўрсатишнинг юқори даражасини таъминлаш, Ўзбекистоннинг бош ҳаво бандаргоҳида ўзбек халқига қадимдан хос бўлган самимий илтифот ва меҳмондўстлик муҳитини яратиш;
зарур қулай шарт-шароитларни яратишни назарда тутган ҳолда аэропортнинг тегишли инфратузилма хизматлари фаолияти самарадорлигини таъминлаш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш ва уларнинг багажи билан ишлашнинг технологик жараёнини оптималлаштириш;
кузатиб қолувчилар ва кутиб олувчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, махсус ажратилган ҳудудда автотранспортлар тўхташ жойларини ташкил этиш, ободонлаштириш масалаларини комплекс ҳал этиш;
аэропортнинг барча хизматлари фаолияти самарадорлиги ва сифатини ошириш, шунингдек, йўловчиларга хизмат кўрсатишнинг янада қулай шарт-шароитларини яратиш учун илғор хорижий тажрибани ўрганиш ва жорий этиш.

Мавзуга оид

  1. Беш йил давомида аҳолига транспорт хизматларини кўрсатиш яхшиланади

    Ўзбекистон шаҳар ва қишлоқларида транспорт хизмати билан таъминлашга 840 млрд сўмдан зиёдроқ маблағ ажратилади.

    2017-01-11 19:09:57501
  1. Ахборот хизмати: унинг серқирра фаолияти нималарда акс этмоқда?

    Наманган шаҳар “Ягона дарча” марказида ўқув машғулоти бўлди. У вилоят ҳокимлиги ҳамда БМТнинг маҳаллий бошқарув тизимини қўллаб-қувватлаш дастури томонидан ташкилланди. 

    2016-09-29 16:27:19597
  1. Америкалик журналист ва унинг таржимони Афғонистонда ўлдирилди

    АҚШнинг Миллий жамоатчилик радиоси (NPR) журналисти Дэвид Гилки ва унинг таржимони Забиҳулла Таманна Афғонистонда ўлдирилди, дея хабар бермоқда «ТАСС» радиостанция матбуот хизматига таяниб.

    2016-06-06 10:41:07912
  1. Мирзиёев 400 миллиард сўмлик лойиҳа билан танишди. Наманганнинг Уйчи, Ҳамроҳ, Қўқон, Марғилон ва Ғалаба кўчалари тубдан янги қурилади

    Давлатимиз раҳбари Наманган шаҳрининг Уйчи кўчасида қурилаётган кўп қаватли турар жой бинолари ва инфратузилма объектлари, Ҳамроҳ, Қўқон, Марғилон ҳамда Ғалаба кўчаларида қурилиш режалари билан танишиш ҳамда кам таъминланган оилалар учун кўп қаватли арзон турар уйлар тақдимоти билан танишди.

    2017-07-08 13:26:132505

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz