NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида Президент мактаблари очилади 19:19 16/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Мамлакатимизни янги тараққиёт босқичига кўтаришни ўз олдимизга устувор вазифа қилиб қўйган эканмиз, буни амалга ошириш учун бизга, энг аввало, янги авлод кадрлари керак. Ана шундай юксак салоҳиятли кадрларни тарбиялаш мақсадида юртимизнинг ҳар бир ҳудудида биттадан янги типдаги мактаблар - Президент мактабларини ташкил этишни режалаштирганмиз”, деди Шавкат Мирзиёев.
Батафсил
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил

Ислом Каримовни хотирлаб: "Муҳаббат бизни бирлаштирди, бутун ҳаёт йўлимизни ёритди"

Июль 01
11:27 2018

Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг рафиқаси Татьяна Акбаровна Каримова билан тўйлари куни тушган фотосуратини эълон қилди.

Шунингдек, мазкур саҳифада Татьяна Акбаровнанинг турмуш ўртоғи билан қандай танишганлиги ҳақида қуйидаги хотиралари ҳам келлтирилган:

“ - Ислом Абдуғаниевич билан 1970 йили Самарқандда, муҳандислик-технология факультетининг охирги курсида ўқиган кезларим танишганмиз. Биринчи учрашувимиз уларнинг акалари Ибод Ғаниевичнинг уйида бўлган. Ибод Ғаниевичнинг рафиқаси Хайринисо Султоновна менинг холаваччам эди. Мен талабалар ётоқхонасида истиқомат қилар, дарсдан кейин уларникига тез-тез меҳмонга бориб турар эдим. Ибод Ғаниевич оқкўнгил, ақлли ва одамшаванда инсон, боз устига, яхши суҳбатдош ҳам эдилар. Янги йил эшик қоқиб турган кунларнинг бирида опамникида ўтган навбатдаги меҳмондорчиликдан сўнг эндигина кетишга тараддуд кўриб турганимда бир йигит келиб қолди. Уни менга Ибод Ғаниевичнинг укаси деб таништиришди. Бу Ислом Абдуғаниевич эдилар. Биринчи учрашувимизда деярли гаплашмадик. Ўшанда опам йўлдан келган меҳмон қўлини ювиши учун кўзадан сув қуйиб беришимни сўрадилар. Кейин оила даврасида яна бир неча бор учрашдик.

Кечагидек ёдимда, мартнинг еттинчи куни, айни байрам арафаси эди. Кўкламнинг хуш ифорга тўла илиқ ҳавоси. Шиғалаб ёғиб ўтган ёмғирдан кейин атроф-борлиқ тоза, мусаффо ва гўзал бўлиб кетган. Кўлмакларда осмон парчаси акс этар, кўнгиллар ёришиб, фараҳбахш ҳисларга лиммо-лим тўлган эди. Мен талабалар ётоқхонасида эдим. Иттифоқо мени биров сўраб келганини хабар қилишди. Келган инсон ким эканини тасаввур ҳам калаолмаганим рост. Чиқиб кўрдимки, мени йўқлаб келган одам Ислом Абдуғаниевич эканлар.

Мени хиёбонда сайр қилишга таклиф этдилар. Биз илк бор ёлғиз ўзимиз кўришиб, гаплашиб турган эдик. Табиат, об-ҳаво, ўқиш ҳақида суҳбатлашдик. Одатий суҳбат. Лекин сайр асносида Ислом Абдуғаниевич тўхтаб, ҳеч кутилмаганда “Менга турмушга чиқасизми?” деб сўрадилар. Мен учун бу мутлақо кутилмаган ҳол эди. Қандай изоҳлашни ҳам билмайман: ақл вазиятни ҳали тўлиқ англаб, баҳолаб бўлмасдан, қалб ва юрак “ҳа” дея жавоб бериб бўлган эди. Кўнгил шубҳаю гумондан холи кезларда шундай бўлади. Мен бу инсоннинг ички кучи, самимияти, жозибаси, қатъияти ва недир бир оҳанрабосини сезган бўлсам керак... Мен “ҳа” дея жавоб бердим. Бари ана шундай кечган эди. Бор-йўғи бир неча қисқа учрашув...

Ислом Абдуғаниевич апрелда ота-онамдан қўлимни сўрагани Қувасойга бордилар. Тўйимиз май ойида дастлаб Самарқандда, кейинроқ Қувасойда бўлиб ўтди. Тўйдан кейин Тошкентдаги икки хонали  квартирада жуда оддий ҳаёт кечира бошладик. Бу квартирани Ислом Абдуғаниевич Давлат план комитети раисининг ёрдамчиси бўлган кезларда олганлар. 

У киши кучли ирода ва характер соҳиби бўлиб, жуда кўп ишлар эдилар. Биз оила қурган кезларимизда камолга етган инсон эдилар. Мен ўшандаёқ у кишининг шахсияти кўламини англаган, мураккаб, лекин шарафли бир йўлни босиб ўтишларини ҳис этган эдим. 

Мен ҳамиша Ислом Абдуғаниевичга ҳамнафас бўлдим. Мендан бутун умр изланиш, ўсиш, матонатли бўлиш ва тушунишга одатланиш, такомиллашиш йўлидан юрмоқ талаб этилди. Негаки, умр йўлдошим мудом ўқиб-изланиб юксак чўққилар сари талпинардилар. Муҳаббат бизни бирлаштирди, бутун ҳаёт йўлимизни ёритди…”.

 

Мавзуга оид

  1. Дониёр Ғоипов: Ҳаёт қўшиқлари

    Дониёр Ғоиповни кўпчилик яхши танийди. Бу ижодкор ўзининг кўплаб ранг-баранг қўшиқлари билан қўшиқсеварлар эътиборига тушган.

    2016-07-28 17:54:321097
  1. Ислом бобомни хотирлаб

    Наманган вилояти ўлкашунослик музейида ёш ҳунарманд-кулол Маржона Абдуллажонованинг илк шахсий кўргазмаси ташкил этилди. У "Ислом бобомни хотирлаб" деб номланган. 

    2016-10-25 08:42:56852
  1. "ОЙБАҲОР ВА ДИНАРА": ПОКИЗА МУҲАББАТ ҒАЛАБАСИ

    Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир ва ёзувчи, ҳамюртимиз Боқий МИРЗОнинг яқиндан босмадан чиққан «ОЙБАҲОР ва ДИНАРА» номли қиссаси айнан шундай ҳаёт қонунини икки қиз тимсолидаги ёрқин намунасидир.

    2017-03-27 11:57:071828
  1. Луисвиллда Муҳаммад Али билан ислом русумларига мувофиқ хайрлашув маросими бўлиб ўтди

    Афсонавий боксчи Муҳаммад Али билан ислом расм-русумларига мувофиқ хайрлашув маросими 9 июнь, пайшанба куни унинг она шаҳри — Луисвиллда (Кентукки штати) бўлиб ўтди. Маросимда 14 мингга яқин киши иштирок этди, дея хабар беради «ТАСС».

    2016-06-10 11:02:451293
  1. «Ҳасанбойнинг ғалабасидан сўнг бутун маҳалла кўчада». Олимпиада чемпиони Дўстматовнинг хонадонида

    Ҳасанбой Дўстматов 49 килограммгача бўлган вазн тоифасида рингга кўтарилиб, Ўзбекистоннинг Рио—2016 ўйинларидаги биринчи, мамлакатнинг Олимпиадалардаги олтинчи медалини қўлга киритди.

    2016-08-15 08:43:24839

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz