NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика Ишчи гуруҳи Наманган туманида: Муҳайё туғма юрак нуқсонидан ҳоли бўлди 17:54 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Қизимни соғайтириш учун узоқ вақт ҳаракат қилдик. Олиб бормаган шифохонамиз қолмади. Ҳайрият, ниятимизга етадиган кун ҳам бор экан. Таниқли мутахассислар, олим шифокорлар туманимизга келиб, фарзандимни дарддан халос этишди. Халқ бахту саодати йўлидаги хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга минг раҳмат”, - дейди Асқарали Қурбонов.
Батафсил
Сенатор чилим ва электрон сигареталар чеклови ҳақида нима дейди? 17:25 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим масканлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишининг белгилаб қўйилгани бунда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил

Исҳоқхон Ибратнинг ибрати

Май 13
11:14 2018

Президентимизнинг Наманганга, хусусан, Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Тўра Ибрат мемориал мажмуасига ташрифи ва   маърифатпарвар аллома хотирасига  чексиз эҳтиром кўрсатгани барчамизни беҳад  ғурурлантирди.  

-    Давлатимиз раҳбарига аллома қолдирган  улкан маънавий мерос ҳақида иштиёқ билан гапириб бердим, - дейди Шавкат Мирзиёевга ҳамроҳлик (гид) қилган  Наманган Давлат университети таянч докторанти, ёш олим Сардор Рустамов. - Бинобарин, дунёвий билимларни чуқур ўрганган, етти  тилни мукаммал билган серқирра ижодкор, олим ва шоир, педагог Исҳоқхон Ибратнинг ҳаёти ва ижоди биз, ёшлар учун чинакам ибрат мактабидир. Президентимиз алломанинг “Олти тилли луғат”, “Хатлар мажмуи”, “Тарихи Фарғона”, “Тарихи маданият”, “Замон тарозуси” сингари  14 та тилшуносликка оид, илмий-тарихий, бадиий ҳамда маърифий асарлари ҳақидаги маълумотлар билан танишаркан, домланинг кўплаб китоблари қатағон йиллари ёқиб ва кўмиб юборилгани адабиётимиз учун  катта йўқотиш бўлганини афсус билан таъкидладилар. Аждодимизнинг архитектура ва дизайн масалаларидаги ёндашувлари акс этган лойиҳани кузатиб, унинг бу тажрибасини ҳам кенг ёйиш ва  ўрганиш зарурлигини уқтирдилар.

Дарҳақиқат, Ибратнинг илк матбаачи, янги усулдаги мактаб асосчиси сифатидаги бемисл хизматлари таҳсинга сазовор. У 1908 йилда Оренбург шаҳридан литографик машина харид қилиб минг машаққатлар билан Наманганга  олиб келган ва  “Исҳоқия босмахонаси”га асос солган. Мазкур босмахонада ўтган асрнинг 60 йилларига қадар турли илмий-маърифий китоб ва рисолалар,  “Туркистон вилояти газети”, “Садои Туркистон”, “Садои Фарғона” сингари газеталар чоп этилган. 

Шунингдек, Ибрат шоир сифатида ҳам девон тартиб берган. Минг таассуфки, унинг “Девони Ибрат”и бизгача етиб келмаган. Ўз даврида эл орасида юксак эътибор топиб, қозилик мартабасига эришган, бироқ, айрим ғаламисликлар боис тазйиққа  учраган маърифатпарвар бобомиз  1937 йилда 75 ёшида ҳибсга олиниб,  вафот этади.

Айни пайтда ушбу музейда буюк аждодимизнинг қўлёзмалари, рисолалари, фойдаланган буюмлари, суратлари, либослари, ўқув қуроллари ва уй-рўзғор жиҳозлари ҳамда бир қатор қимматли ва нодир манбалар ўрин олган.     

Исҳоқхон Ибрат музейи билан танишув асносида Президентимиз вилоят зиёлилари, нуронийлар ва алломанинг авлодлари билан ҳам самимий мулоқот қурдилар. “- Мен Ибрат домла ҳақида кўп  ўқияпман, - дедилар Юртбошимиз. – У кишининг эл-юртимиз тараққиёти йўлидаги фидокорона хизматлари нафақат ўз даврида, балки бугунги кунда ҳам барчамиз учун ҳақиқий ибрат намунаси бўлиб қолмоқда. Шундай буюк аждоди борлиги билан наманганликлар ҳар қанча фахрланса арзийди ва ёшларимиз ҳам шунга муносиб бўлишлари керак!" 

Бугун  Ибрат домланинг орзулари ушалди. Унинг тарихий аҳамиятга молик ишлари инобатга олиниб, хотирасини абадийлаштириш юзасидан улкан мажмуа барпо этилди. Зеро, фидойи инсонлар ёди ҳамиша  барҳаёт. 

Орифжон  Жўраев,

журналист.

Мавзуга оид

  1. Ибратнинг муносиб издоши

    Алишер Дадахонов ғурур ва ифтихорга муносиб шундай ёшлардан биридир. Унинг бир неча тилларни мукаммал билиши, иқтисодиёт ва инновация йўналишларида илмий изланаётгани, ўз соҳасида муваффақиятларга эришаётганини назарда тутиб уни улуғ маърифатпарвар Исҳоқхон тўра Ибратнинг муносиб издоши дейиш мумкин.

    2018-05-30 13:47:179224

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz