NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Танзила Нарбаева: Женщины - наиболее социально активная часть общества! 14:17 19/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Роль Комитета должна возрасти в совершенствовании государственной политики по развитию сектора ННО, координации усилий ННО, органов власти, бизнеса, доноров, занимающихся решением социальных вопросов (поскольку они в значительной степени имеют «женское лицо»), обеспечения инклюзивной социальной политики, контроля качества социальных услуг

Батафсил
Наманганда «Avtotest» ўқув маркази иш бошлади 19:42 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

 2017 йил 4 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  “Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Мазкур ҳужжатда юридик шахслар, яъни корхона, ташкилот ва муассасаларга қарашли автомобиллар ҳайдовчиларнинг бундан буён мунтазам равишда  ўз малакаларини ошириб боришлари кўзда тутилган.

Батафсил
Халқ бюджети  – у шаффофликни таъминлайди   18:43 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугунги конференциядаги  тақдимотида “Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари Акмал Бурхонов бир қатор долзарб масалалар орасида Фуқаролар учун бюджет (Халқ бюджетини) тайёрлаш ва чоп этишнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Халқ бюджети ўз олдига тасдиқланган давлат бюджетини оддий, халқчил тилда, минимал равишда техник иборалар ишлатилган тарзда кенг оммага тақдим этиш мақсадини ўз олдига қўйган

Батафсил
Халқни давлатдан рози қилишга  инновацияни жорий этиш Халқаро конференциянинг асосий мазмуни бўлди! 13:13 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Тадбир доирасида давлат бошқарувида фуқаролар иштирокини таъминлаш бўйича илғор хорижий тажриба тақдим қилинди, шунингдек давлат сиёсатини муҳокама қилиш жараёнларида аҳолининг фаол иштирок этишини рағбатлантирувчи инновақион механизмларни жорий қилиш, кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини ошириш ҳамда жамият ҳаётининг долзарб масалаларини хал этишда давлат ва жамият ўртасида ижтимоий шериклик механизмини йўлга қўйиш масалаларига бағишланган муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.

Батафсил
Наманган: «Дўстлик бозори»да кутубхона очилди (фото) 12:41 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Аҳолини  китобхонликка бўлган эътиборидан келиб чиқиб ташкил этилган зиё маскани 700 номдаги адабиётлар билан бойитилган.

Батафсил

Исҳоқхонтўра Ибрат мактаб дарсликларига киритилсин!

Ноябрь 05
23:46 2017

Истиқлол фидойилари ҳисобланмиш миллий уйғониш даври ўзбек адабиётининг етук намояндалари қаторида Исҳоқхон Ибрат муҳим ўрин тутади. Унинг ҳаёти ҳамда серқирра ижодий фаолиятининг ибратли жиҳатлари бир талайки, бугунги ёшлар учун чинакамига ўзига хос сабоқ мактаби ролини ўйнайди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек: “Улуғ аждодимиз Ибрат тахаллусини ўзига бежиз танламаган экан. Унинг Ватан ва юрт тараққиёти йўлидаги фидокорона ҳаёти нафақат ўз даврида, балки, бугунги кунда ҳам барчамиз учун ҳақиқий ибрат намунаси бўлиб хизмат қилмоқда, десак адашмаган бўламиз”. Шундай экан, таълим-тарбия тизимида маърифатпарвар ҳамюртимизнинг ҳаёти ва ижодий меросини ўрганишга алоҳида эътибор билан қарашимиз айни маҳалда долзарб масалага айланганини англаб етамиз. Биз бу ишга аввалдан, астойдил киришилмаганини эътироф этган ҳолда энди режали, керак бўлса, изчил олиб борилиши зарурлигига асқотадиган илмий-амалий фикр-мулоҳазаларни билдиришга жазм этиб турибмиз.

Мактаб, лицей, коллежлар учун чиқарилган дарсликларда гарчи Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпон, Абдулла Авлоний ва Муҳаммадшариф Сўфизода каби жадидчи қаламкашлар ҳақида анчагина маълумотлар ижодларидан парчалар берилганига қарамай, улар билан бир сафда турган Исҳоқхон Ибратга шу пайтгача негадир алоҳида ўрин ажратилмаган. Назаримизда, фақатгина олий ўқув юртларидаги ўзбек тили ва адабиёти йўналишидаги талабалар “Миллий уйғониш даври ўзбек адабиёти”  фани дарсликларидан ўқимоқдалар, холос. Истардики, Ибрат фаолияти ва ижодий меросини ўргатишни  мактабдан бошлаб, ўрта-махсус таълимда янада муккаммалроқ давом эттириб, сўнгра институт ва университетларда кенг қамровли ташкил қилинса, бу борада узлуксизликка эришилган бўлар эди. Натижада, ёшлар онгини истиқлол фидойилари ҳақидаги билимлар билан бойитиш маълум даражада такомилга етарди. Шу соҳадаги эзгу ниятларнинг ижобатига кўмаклашиш учун дастлаб керакли маълумотларни бериб сўнгра кўнглимизда туғилган таклиф ва мулоҳазаларимизни мухтасар баён қилиб ўтмоқчимиз.Чунончи, Ибрат амалий ишларига ижодий  фаолиятини уйғунлаштирган серқирра салоҳият соҳиби. Ўзидан бизларга бой адабий ва илмий мерос қолдирган. Унинг  “Луғати ситтати ал-сина” асари олти тилли луғат бўлиб, арабча-форсча-ҳиндча-туркча-русча-сартча (ўзбекча) сўзлардан тартибланган. Муаллиф русча ёзув тизимини билмайдиганларга ҳам қулай бўлсин учун рус сўзларини ҳам араб ёзуви  билан беради. Маълумки, рус ва Европа сўзларини араб ёзувида ифодалаш анча мураккаб бўлса-да, Ибрат бу ишни мувафаққиятли ҳал қилди”

Адибнинг тилшуносликка оид иккинчи рисоласи “Жомеъ ул-хутут” (“Ёзувлар мажмуаси”) дир. Унда дунёдаги қирқ битта ёзувнинг тадрижий такомили ғоят аниқлик билан ёритилган. Шуниси диққатга сазоворки, 132 саҳифали мазкур илмий асар муаллифнинг ўзи томонидан ташкилланган “Матбааи Исҳоқия” босмахонасида ғоят чиройли ва бежирим шаклда чоп этилган.

 Президентимиз Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 7-8 июлидаги Наманган сафарлари чоғида даставвал Тўрақўрғонда бунёд этилаётган Ибрат хиёбонига ташриф буюрганларида: “Унинг “Фарғона тарихи” асари мамлакатимиз тарихига оид нодир манбалардан биридир” дея таъкидлаганлари бежиз эмас.  Инчунун, мазкур китобини ёзишга киришган мозийшунос ўзи ўқиган, уққан, билган ва кўрганларини миллатдошларига илинган. Яна бир қўлёзмалигича қолиб ётган истиқлол даврига келибгина мухлислар қўлига китоб ҳолида тақдим қилинган асари "Мезон ул-замон" дир. Яъни, замон тарозуси маъноси мужассам рисоланинг мавжуд тўққиз мезони оламдаги ўзгаришларга одамдаги ўзгаришларни уйғунлаштирмоққа, янгиликлардан бебаҳра қолмай, иллатлардан тезроқ фориғланишга даъватнома тарзида битилган. Туркий назм ва ўзбек мумтоз сўз санъатининг нодир намуналари мутолаасига болаликдан ошноланган Исҳоқхон тўра умр бўйи адабиётнинг туйғуларга йўғрилган кичик жанрида қалам тебратиб, ўзига хос бадиий мерос қолдирди. Шеърий ижодини теран тадқиқ этган Улуғбек Долимов унинг шоирона тафаккурига, айниқса, публицистик шеърларига юқори баҳо берган.

Бир одамда шунча қобилят ва салоҳиятнинг мужассамлиги камёб ҳодиса. Ибратнинг ибратона ҳаёти ва фаолияти ҳозирги ёшлар учун ҳар жиҳатдан ўрнак қилиб кўрсатса арзийди. Бу борадаги амалий ишларни кучайтирмоқ, изчил ташкилламоқ  фурсати етди. Агар ибратшуносликни тизимли олиб бормоқчи эканмиз, бизнингча, қуйидагича йўл тутмоқ  мақсадга мувофиқ:

Биринчидан, таълим муассасалари ўқитувчиларига олти йўналишдаги машғулот мавзусини таклиф этамиз:

а) Ибрат-тилшунос;    б) Ибрат-шоир;                в)  Ибрат-мозийшунос;

г) Ибрат- жамиятшунос; д) Ибрат- матбаачи ва журналист; е) Ибрат-ҳуқуқшунос.

Юқоридаги мавзулар бўйича  ўзбек тили ва адабиёти, тарих, жамиятшунослик, ҳуқуқшунослик асослари фанлари ўқитувчилари томонидан уларнинг ҳар бири ўзлари дарс бераётган соҳага оид Исҳоқхон Ибратнинг китоблари бўйича тўгарак машғулотлари, ўқув-тренинглари  уюштиришлари керак;

Иккинчидан, ўқувчи ва талабаларга мустақил иш мавзулари доирасига Исҳоқхон Ибратнинг серқирра фаолияти ва маънавий-маърифий меросини ўрганишни киритиш лозим;

Учинчидан, ҳамюртимизнинг Наврўз айёмида таваллуд топганини инобатга олиб, март ойида барча ўқув муассасаларида  “Ибратхонлик” кечаларини ўтказишни анъанага айлантириш;

Тўртинчидан, кўп тилларни ўзлаштираётган иқтидорли болалар ўртасида “Ибрат издошлари” кўрик-танловини эълон қилиб, ғолибларни луғат китоблар жамланмаси билан рағбатлантириш;

Бешинчидан, Республикамизнинг барча ҳудудларидаги таълим муассасаларида “Ибрат - ўзбек маърифатпарвари” мавзусида иншолар танловини ташкил қилиш орқали мамлакатимизнинг чекка-чекка минтақаларидаги ўқувчи-ёшларнинг ватанпарвар ва юртпарвар Исҳоқхон Ибратнинг ҳаёт саҳифаларини ўрганишга бўлган қизиқишларини кучайтириш, бу билан уларни истиқлол фидойисининг беқиёс ишларидан бохабарлигини таъминлаш.

Олтинчидан, таълим муассасалари ёшлари ўртасида ўтказиладиган “Маънавият соатлари” режасида ҳар йили “Исҳоқхон Ибратнинг муносиб издошлари бўлайлик!” мавзусида давра  суҳбатлари  ташкил этишни белгилаб қўйиш.

Хулоса ўрнида айтамизки, биз билдирган таклифлару мулоҳазалар, албатта, беъэтибор қолмайди. Юртини севган, юрт улуғлари меросига меҳр-муҳаббатли ҳар бир ёш Ибратнинг қай бир жиҳатидан ўрнак олса, истиқлолли Ватанимизнинг равнақига қўшаётган ҳиссаси янада ортиши аниқ.

Манзура Абдуллаева,

НамДУ талабаси, ибратшунос

Мавзуга оид

  1. Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини якунлаши ҳақида эълон қилди

    Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси Америка Кубоги финалида Чилига мағлуб бўлингач, миллий терма жамоа сафида бундан буён ўйнамаслиги ҳақида маълум қилди.

     

    2016-06-27 16:51:48856
  1. Ислом КАРИМОВ: “ЎРГАНИШ, ЎРГАНИШ ВА ЯНА БИР БОР ЎРГАНИШ КЕРАК”

    Наманган савдо ва маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежига қадам қўйган шахс ўзи кутган, орзу қилган оламга кириб қолгандай ҳис этади.

    2016-09-17 20:18:57523
  1. Жорий йилда мактаб ярмаркалари учун 37,3 миллион дона ёзув дафтари етказиб берилади

    Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ҳудудлар бўйича дафтар маҳсулотларига бўлган эҳтиёж ўрганилиб, мактаб ярмаркалари учун 37,3 миллион дона ёзув дафтари етказиб берилиши белгиланган.

    2016-08-05 13:59:58740

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz