NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил
Эълонлар ва билдиргилар бўлими 22:27 08/11/2018
Батафсил
Президент топшириғи амалда: Чустда жаҳон кубоги ғолиби мураббийлигида ракетамодел спорт секцияси очилди 21:06 08/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" ташкилоти Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан Чуст туманида “Авиамодел” ва “Ракетамодел” спорт секцияларининг ташкил этилиши спортнинг техник ва амалий турларини кенг оммалаштириш йўлидаги амалий саъй-ҳаракатларнинг ёрқин ифодаси бўлди.
Батафсил
Намангандан Кореяга тўғридан тўғри самолёт қатнаши мумкин 19:51 07/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилояти ҳокимлигида Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён У раҳбарлигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
Батафсил

"Истеъдод мактаби": ёш ижодкорлар Наманганда сараланди

Июнь 16
20:08 2018
Наманган шаҳрида ёш ижодкорларнинг анъанавий “Истеъдод мактаби” республика семинарининг водий вилоятлари ҳудудий босқичи ўтказилди. Бу ҳақда “namnews.uz” ахборот-таҳлилий порталига Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
 
 
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан ёш қаламкашларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ўз устида изланиши учун зарур йўл-йўриқлар кўрсатиш мақсадида ташкил этилган мазкур семинарда ёзувчи ва шоирлар, адабиётшунослар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, водий вилоятларидан келган ёшлар иштирок этдилар.
 
 
Наманган хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежида бўлиб ўтган тадбир аввалида вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Фахриддин Маткаримов, Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари, таниқли шоир Минҳожиддин Мирзо, Ўзбекистон халқ шоирлари, Олий Мажлис Сенати аъзоси Энахон Сиддиқова, Анвар Обиджон ва бошқалар юртимизда миллий адабиётимизни ривожлантириш, ижодкорлар меҳнатини муносиб рағбатлантириш, ёш истеъдод соҳибларини ҳар томонлама рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлашди.
Семинар доирасида ёш ижодкорлар учун бадиий таржима, бадиий публицистика, драматургия, назм ва наср каби йўналишлар бўйича машғулотлар, маҳорат сабоқлари ўтказилди. Фаол иштирокчиларга Наманган вилояти ҳокимлигининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
 
 
Тадбир иштирокчилари Президентимиз топшириқлари асосида Наманган шаҳрида барпо этилган “Адиблар хиёбони” ҳамда Тўрақўрғон туманидаги Исҳоқхон Ибрат мажмуаси билан яқиндан танишдилар.
 
 

Мавзуга оид

  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101284
  1. Академик Салоҳиддинов мактаби! Наманганда янги ўқув даргоҳи шундай аталди

    Наманган муҳандислик-технология институти фаоллар залида атоқли математик олим, физика-математика фанлари доктори, профессор, ЎзР ФА академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Маҳмуд Салоҳиддинов ва биолог-ботаник олим, ЎзР ФА академиги Абдумавлон Абдуллаевнинг талабалар билан учрашуви бўлиб ўтди.

    2017-06-29 00:54:502063
  1. Ижоддан қудрат топаётган истеъдод

    Гули Мурод ижодидаги бош мезон – шахс бутунлигини куйлаш ва шу орқали миллат  фарзандлари  ботинда бинафшалар ундириш.

    2017-05-23 15:52:122039
  1. Ёш полвонларимиз Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этишмоқда

    Шу кунларда Филиппин пойтахти Манила шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда. 

    2016-06-05 17:58:16765

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz