NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

"Истиҳола – бу душманликдир"

Июль 15
22:48 2017

Куни кеча кеч соат 18:00 да Наманган шаҳридаги  20-мактаб ҳовлиси меҳмон ва мезбонлар билан тўлди. Улар ҳузурида шаҳар ҳокими Шавкат Абдураззақов сўзга чиқди: «Азизлар, мен шу ерда туғилиб, катта бўлганман. Қайси кўчага кирмай таниш-билишларим қучоқ очиб, сўрашишга ошиқишади. Баъзилар “идорангиздамиз, табриклаш учун  келгандик” дейишади. Зарурат бўлмаса хонага кирмай ишлашга аҳд  қилганмиз.  Табриклагани келаман деганлар ўз вазифаларида  қатъийроқ ишласалар шуни ўзи етарли! Наманганда “истиҳола” деган  ибора бор. Истиҳола – бу душманликдир. Бугун бир-биримизга  камчиликларимизни, муаммоларимизни айтишимиз керак».

Ҳоким  ҳақ!

«Шодлик» маҳалласи  шаҳарнинг  энг қулай худуди. Юқоридаги Янгиариқ ҳар бир хонадонни  сув билан таъминлайди. Бироқ мағзава суви ариққа ташлаб қўйилгани, хожатхоналарнинг  оқланмагани, дориланмагани, ошхоналарда санитария талабларининг  йўқлиги,  деворларнинг ис босиб ётгани инсонийликка  номуносибдир. Мазкур масалаларда  аниқ топшириқлар берилди. Айрим хўжаликларнинг  коммунал тўловлардан қарзлари бор. Аммо орзу-ҳаваслар осмонда. Чойхонада ошхўрлик  қилишга  пули бўлсаю, қарзини  тўлашга тополмаса...

“Шодлик”да 763 хонадон бор. 5607 фуқаро истиқомат  қилади. МФЙ раиси Одилжон Охунов ишчан раҳбар. Ҳар бир хонадон аҳволини яхши билади. Шунинг учун ишчи гуруҳи келишига энг муаммоли масалаларни, кам таъминланган оилаларнинг энг зарур рўйхатини тайёрлаб қўйган экан.

Ўзини эплаган, ўртахол, бой оилалар  эса  гуруҳ аъзолари  келишини кутишган. Ҳовлилар тоза, озода. Хатто, “нега менинг уйимга кирмадингиз” деган “таъна”лар қилган  онахонлар ҳам кўп бўлди. Улар ҳокимлик вакилларининг ўз ҳовлиларига киришларини чин маънода исташган,  ҳеч қандай муаммолари йўқ одамлардир.

Йиғилишда маҳалла нуронийларидан бири Олимжон ака  Раҳматов гап қотди: “Бир неча йил аввал  шаҳримизга Шавкат Мирзиёев келганларида, камчиликларни айтганларида, беихтиёр қўл кўтариб, сўзга чиқдим:  “Кўзимиз ўрганиб қолган экан. Ҳаёт шу, турмуш шу деб бепарво  бўлиб қолган эканмиз” дегандим. Марказий кўчаларимиз  яхши. Энди ҳовли-жойларимизга жуда катта эътибор беришимиз керак экан”.

Отахоннинг гапларини ҳамма қўллаб-қувватлади. Аёллардан бири сўзга  чиқиб, онасига  ногиронлик аравачаси берилганидан  хурсанд бўлиб, миннатдорчилик билдирди. Хомийлик ёрдами ва товуқ тарқатилаётган вақтда, кўчадан ўтиб кетаётган Тўрақўрғон кўча, 12 тупик, 39-уйда яшовчи Зокиржон Раҳимов беихтиёр замонамизга, Юртбошимизга, бошқа раҳбарлар шаънига  илиқ сўзлар айтиб дуо қилди.

Шерозий кўча 51-уйда яшовчи Шокиржон Нишонов яқинда жазони ижро этиш муассасасидан қайтган. Бир ярим ой муқаддам уйланган. Оилада Шокиржондан бошқа яна 14 жон бор. Оила бошлиғининг атрофида тўрт фарзанд, 8 набира мавжуд. “Дамас”  билан киракашлик қилиб, кун кўришмоқда. Тикувчилик цехида ишлаётган Шокиржонга ишонч билдирилди. 20 дона  товуқ совға қилинди.

“Товуқни яхши парвариш қилинг, тухумини ака-укаларингиз, жиянларингизга беринг. Тобора кўпайтириб, қўшимча машғулот қилинг”, - дейди маҳаллақўм.

Раҳимжон ИРИСОВ

 

Мавзуга оид

  1. БУ КУНЛАРГА ЕТГАНЛАР БОР...

    Туманимиз марказида ёки қишлоқларда, маҳалла ва кўчаларда янги-янги иншоотлар барпо этилмоқда. Йўллар равонлаштирилмоқда. Икки томонида мўъжазгина сервис ва хизмат кўрсатиш шохобчалари қурилмоқда. Буларнинг барчаси тинчлик неъмати, хотиржамлик мевасидир.

    2016-07-07 09:05:441083

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz