NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Самарқанд: Каттақўрғон ҳокими ва прокурори нима қилишмоқда? 00:57 22/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Каттақўрғон шаҳар прокурорининг қатор фармойишлари замирида шу ислоҳотлар билан боғлиқ муаммоларни кун ичида ҳал этиш одамларни эртанги кунга порлоқ келажагимизга ишонтириб, ислоҳотларни аввал ўзимиздан бошлашимиз лозимлигини тарғиб этиб келинмоқда.

Батафсил
Тадбиркорлар тажрибаси бойитилмоқда 13:28 21/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳридаги «Замонавий келажак таълим» НТМда лойиҳа доирасида Европа Иттифоқи давлатларида малака оширишда иштирок этувчи тадбиркорлар учун тайёрлов тренинги ташкил этилди.

Батафсил
Наманганда профилактика инспекторларига хизмат уйи ва автомашина калити топширилди 09:42 21/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторлари ўзларига ишониб топширилган ҳудудда фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоялашга тантанали қасамёд қилди. 
 

Батафсил
ТЕРМИЗ – МАРДЛАР ВАТАНИ 09:50 20/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Археологик топилмалар, араб ва юнон манбаларида қайд этилган маълумотлар Термизнинг қадимий эканлигини тасдиқлайди.

Батафсил
Хуршидлик ёшлар қачон замонавий спорт комплексига эга бўлишади ёҳуд Сўфиёндаги хуфёна гуруҳ 17:33 18/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Шу пайтгача 60-70 миллион сўмлик маблағимни сарфладим. Ҳамма ҳужжатлар қонуний, тегишли инстанцияларнинг баридан руҳсат олганман. Лекин билмайман, негадир шу ишга тўсиқ бўлгувчилар кўпми дейман гўё. Баъзида ўйлаб қоламан, Суфиёнда хуфиёна гуруҳ бору улар бу қишлоқнинг ривожланиши, замонавийлашишига тўсиқ қўйиб келади. Билмайман, ҳеч иш юрмаяпти.

Батафсил

Иқтидорли журналист Оқилхон Дадабоев - "Ибрат" газетаси муҳаррири

Октябрь 15
16:38 2017

Наманган вилоятининг ёш ва иқтидорли журналистларидан бири Оқилхон Дадабоев “Ибрат” газетасига муҳаррир этиб тайинланди. Бу ҳақда бизга таҳририят муассиси - “Тош-нашриёт-чор-пресс” нашриёт уйи МЧЖ директори Маматхон Даминшоев хабар берди.

Маълумот ўрнида, Оқилхон Валиевич Дадабоев 1983 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Наманган муҳандислик-технология институтини матбаа ва қадоқлаш технологи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

15 йилдан буён оммавий ахборот воситалари тизимида меҳнат қилаётган бу ижодкор “Аср футболи”, “Наманган садоси”, “Спорт”, “Наманган ҳақиқати” газеталари таҳририятларида, Республика Саломатлик ва тиббий статистика институти Наманган филиалида турли масъулиятли вазифаларда самарли иш олиб борган. Эътироф этиш жоиз, 2016 йилнинг апрель ойидан ҳозирга қадар у Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши матбуот котиби сифатида партия тарғиботини юксалтириш, жамоатчилик ва ОАВ билан ҳамкорликда ишлаш борасида алоҳида жонбозлик кўрсатиб келмоқда. У 2014 йилда “Энг фаол спорт журналисти” республика танлови, 2015 йилда “Йил талабаси” кўрик-танлови, 2017 йилда Наманган вилояти ижодкорларининг “Эҳтиром” II мукофотининг “Энг яхши ахборот хизмати” номинациясида ғолиб чиққан.

“Ибрат” газетасида маънавий-маърифий мавзудаги таъсирчан мақолаларни кўпайтириш, қолаверса, улуғ маърифатпарвар аллома Исҳоқхон тўра Ибратнинг бой илмий, маънавий меросини кенг тарғиб этиш, шу билан бирга матбуотнинг “тўртинчи ҳокимият” мақомида чин маънодаги кучи ва таъсирини сезиларли даражада оширишни муҳаррир биринчи галдаги стратегик мақсад-вазифалар сифатида белгилаб олган.

Таъкидлаш жоиз, 2007 йилдан чиқа бошлаган “Ибрат” газетаси ахборот, маънавий-маърифий дам олиш нашрига ихтисослашган бўлиб, бир неча бор Олий Мажлис Жамоат фондининг грантларини қўлга киритган.

Мавзуга оид

  1. Абдусалом отанинг ҳаёт йўллари ёшлар учун ибрат мактабидир

    Умрининг энг гуллаган даврини — ёшлик чоғларини оловли жанггоҳларда ўтказган Абдусалом ота Раҳмонов ҳам бугун элу юртимиз ардоғида.

    2017-04-20 18:15:41485
  1. Америкалик журналист ва унинг таржимони Афғонистонда ўлдирилди

    АҚШнинг Миллий жамоатчилик радиоси (NPR) журналисти Дэвид Гилки ва унинг таржимони Забиҳулла Таманна Афғонистонда ўлдирилди, дея хабар бермоқда «ТАСС» радиостанция матбуот хизматига таяниб.

    2016-06-06 10:41:07651
  1. Наманган вилоят ҳокимининг ўринбосари Тўлқин Дадабоев вазифасидан озод этилди

    Ўзига бириктирилган вазифа масъулиятини тўлақонли хис этмаган вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Тўлқин Дадабоев вазифасидан озод этилди.

    2017-07-08 12:31:332050
  1. «Диёнат» газетаси "Энг улуғ, энг азиз" республика танловида 1-ўринга сазовор бўлди

    Тошкент шаҳридаги  «MediaHall NAESMI»  (“Зарафшон” кино-концерт зали)да Ватанимиз мустақиллигининг 26 йиллигига бағишланган «Энг улуғ, энг азиз…»  республика кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

    2017-08-22 15:30:031373

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 219 46 17;

                              +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz