NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика ишчи гуруҳи ўрганаётган Янгиқўрғонда юз берган жанжал ўлим билан тугади 19:56 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Республика ишчи гуруҳи муаммоларни ўрганиш ва уни бартараф этиш бўйича қизғин фаолият олиб бораётган бир кезда Янгиқўрғон туманида икки маҳалладош иштирокида юз берган кўнгилсиз ҳодиса ўлим билан якун топди. 

Батафсил
Наманганда порахўр ички ишлар ходими қўлга тушди 18:37 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ички ишлар мулозими Ғолибжон Ўринбоев М. ни жиноий жавобгарликка тортмаслик ва “Cobalt” автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига унинг укаси Б. дан 1 минг АҚШ долларини пора сифатида беришини талаб қилган. Бу далилий факт ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз тасдиғини топган.
Батафсил
Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга нодир китоб совға қилди 17:46 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Чашмаи Хирад” китобида ўзбек адабиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоийнинг тожик тилига таржима қилинган асарлари тўпланган.
Батафсил
Ўзбекистон ва Тожикистон: стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди 17:09 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда мудҳиш оилавий жанжал: Ота ўз ўғлини ўлдириб қўйди 16:25 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14 август куни соат 19:00ларда Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Ж. маиший жанжал давомида ўғли А. Ж. нинг чап оёғига ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида тан жароҳатини олган А.Ж. шифохонада вафот этган.

Батафсил

ИТТИФОҚ - ТАЛАБА ҚИЗ ТАҚДИРИДА ёҳуд имкониятлардан унумли фойдаланиш самараси

Июнь 12
10:33 2018
Мақсад - инсоннинг кўнглида туғиладию, гўё маёқдек йироғу юксакларда тургандай ўзига чорлагани чорлаган. Унинг манзилларига бетиним ҳаракату, шаҳду шижоат билан интилганлар етишади. Акс ҳолда, мақсад қуруқ хаёлга айланади, кўнгил совийди. Эртанинг иқболи, бахту саодати бугундан бой берилади. Шундай экан, умримизнинг бирор дақиқаси, бирор они жўшқинлик ва интилувчанликсиз кечмаслиги шарт. “ Бирники мингга, мингники туманга татийди” нақли бежиз яралмаган. Ватанимизнинг ҳар жиҳатдан юксалиши миллион-миллион ёшларнинг фаоллигидан юзага келади. Буни Наманган давлат университети филология факультети ўзбек тили йўналиши 3-босқич талабаси Манзура Абдуллаева мисолида ҳам яққол кўриш мумкин. Чунки, у 2017 йили сўнггида  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи стипендияси соҳибига айланди. Янги ташкилотнинг фаол аъзоси сифатида ўзининг “Ижодкор ёшлар клуби” лойиҳасини тақдим этиб, эндиликда уни ўзи тенгдошлари билан биргаликда изчил амалга оширмоқда.
 Манзура бундай камолотга дарров ва осонгина эришгани йўқ. У бунгача ҳам асло тиним билмади. Натижада устозлари раҳбарлигида ёзган адабий тадқиқотлари ўндан зиёд илмий тўплам ва журналларда ёритилди. Бирин-кетин “Қуёш эртага қайтар”,  “Болакўз” асарлари босилди. 2017 йилда “Чўлпон” нашриёти ҳикояларидан жамланган “Қумғон”  номли насрий китобини кирилл ва лотин ёзувларида 10.000 нусхада чоп этди. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг “Ижод” фонди томонидан нашрдан чиқарилган бу ижодий армуғони республикадаги барча коллеж, лицей ва мактабларнинг кутубхоналаригача етиб борди.
Талабамизнинг ташкилотчилиги ўзига хос қирраларга эга. 2016 йил август ойида бўлиб ўтган “Юрт келажаги” кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари сафидан ўрин олди. Шу йили ўтказилган  Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси “Истеъдод мактаби” VIII Республика семинарида қатнашди. Кейинроқ вилоятда ўтказилган “Йил талабаси” кўрик-танлови ғолиби бўлди. Ўзбекистон Халқ-демократик партияси ташкиллаган “Ёш сиёсатчи - 2017” кўрик-танлови вилоят босқичида фахрли ўринга лойиқ топилди. Республика олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “Зукко китобхон” кўрик-танловининг I даражали дипломи билан тақдирланди.
Ижодкор қиз Ўзбекистон Республикаси давлат мустақилигининг 26 йиллигига бағишланган “Энг улуғ, энг азиз!” анъанавий танловининг вилоят босқичида “Босма ва электрон ОАВ ходимларининг журналистик ишлари” номинацияси бўйича  юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва янгиланишлар ҳақидаги туркум мақолалари учун  Диплом  билан сийланди.
Манзуранинг таниқли сиёсат ва давлат арбоби, ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йилигига бағишланган “Энг яхши иншолар” танловида “Қутлуғқадам инсондан қолган излар” мавзуидаги ижодий иши  юқори баҳоланди. У шахсан улуғ инсоннинг қизи Сайёра Рашидованинг дасхати туширилган миннатдорчилик мактуби ва махсус совғасига сазовор бўлди.
Талабамиз Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг аъзоси сифатида ҳамиша фаол бўлишни ўзи учун бурч деб билади. Ўтган йил сўнггида республика “Ёш тарғиботчилар маркази” ўқув-семинарига таклиф этилди. У ерда тенгдошлари билан тажрибаларини ўртоқлашди.
Бадиий ижод билан илмий изланишларни теппа-тенг олиб бораётгани туфайли сал олдинроқ  унинг “Исҳоқхон Ибрат - серқирра ижод соҳиби” рисоласини ўқишга муяссар бўлган эдик. Энди эса “Китобхонлик: ўқиганларим ва уққанларим” қўлимизда турибди. Янги китоби таниқли адабиётшунос, академик Бахтиёр Назаровнинг назарига тушганлиги, у кишининг сўзбошиси билан очилганлиги, рости, бизларни беҳад фахрлантирди. Ижодкор қизимиз учун эса, бу янада масъулият юклаши аниқ. Халқимиз маънавиятини юксалтиришдек эзгу ҳаракатнинг олдинги сафларида бор билими ва иқтидори билан астойдил хизмат қилиш ҳисси Манзура Абдуллаевани ҳамиша фаолликка ундайверади.
30 июнь - Ёшлар куни олдидан у “Ижодкор ёшлар” клуби аъзоларининг насрий ва назмий асарларидан саралаб, “Наманган наволари” тўпламини нашрга тайёрламоқда. Ўйлаймизки, унинг бу саъй-ҳаракати ҳам яқин орада ўз самарасини кўрсатади. Тенгдошларига муносиб рағбат сифатида йигит-қизларнинг  ижодий парвозини янада юксалтиради.
Алишер ИСОҚБОЕВ,
НамДУ проректори

Мавзуга оид

  1. Наманганда бўлган япониялик қиз Ўзбекистонда яшаб қолишини билдирди

    Мамлакатимизда комил ёшлар авлоди шаклланди. Бу биринчи  Президентимиз Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган таълим-тарбия стратегиясининг нақадар ҳаққонийлигидандир.

    2016-10-02 16:44:24805
  1. “ТЧК” бари Beeline Club карталари эгаларига чегирмалар тақдим этади

    Энг йирик алоқа оператори Beeline Gold ва Platinum имтиёз карталари эгалари Beeline Club ҳамкори – “ТЧК” баридан 15% va 20% чегирмадан фойдалана олишлари ҳақида маълум қилади.

    2016-12-15 12:18:181563
  1. Ўзбекистонлик талаба

    Қозон федерал университетининг ўзбекистонлик талабаси Сабина Мусаева “Дунё дурдонаси - 2016” танловида қатнашиб, ғолиб бўлди.

    2016-06-03 09:12:11931
  1. Орзу кичик саноат зонаси орзусидаги тадбиркорлар кўпаймоқда. 1000 дан ортиқ ёшлар иттифоқ тавсияси билан ишли бўладилар

    Яъни, вилоят марказидаги “Орзу” маҳалла фуқаролар йиғинида “Орзу” кичик саноат зонасига дастлабки пойдевор қўйилди. Шу муносабат билан ўтказилган тантанали маросимда нуронийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, депутатлар, тадбиркорлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳозир бўлдилар. Қурбонлик сўйилиб, қуръон тиловат қилинди. Дуога қўл очиб, Яратгандан элимиз турмуш шароитини янада яхшилаш йўлидаги эзгу саъй-ҳаракатлар бароридан келтиришига тилак билдирилди.

    2017-08-07 06:32:284182

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz