NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"Навбаҳор" ўз майдонида "Сўғдиёна"дан устун келди 23:08 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мазкур учрашувда “Навбаҳор” жамоаси “Сўғдиёна” футболчиларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа жадвалида кучли учликдаги ўрнини сақлаб қолди.
Батафсил
ЖАЗИРАМА КУНЛАРИДА НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК? 22:46 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жазирама иссиқ –  бир неча кунда ўртача ҳаво ҳароратининг 10 ва ундан юқори градусга кўтарилишини англатади. Хавфи шундан иборатки, инсон тана ҳарорати 37.1 оС дан кўтарилиши, ёки тана ҳароратининг 38.8 оС га кўтарилиб инсон cаломатлигига салбий таъсир этиши мумкин. Инсон тана ҳароратининг кўтарилиши тананинг қизаришига ва кучли чанқоқга олиб келади.  Кейинчалик, хушдан кетиш, нафас қисиши ва юрак тўхташига олиб келиши мумкин.     
Батафсил
Наманганда "Дамас"ни олиб қочган ўғри топилди 21:51 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Олиб борилган қидирув ишларидан кейин автомашина Давлатобод даҳасидаги “Яшил” деҳқон бозори олдидан техник соз ҳолатда топилган.
Батафсил
Болалар боғчасида шахмат майдончаси 20:32 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тумандаги 140 ўринга мўлжалланган 2-мактабгача таълим муассасасида партия ташаббуси билан Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган “Шахмат майдончаси” болажонларга ўзгача қувонч берди. Ўрнатилган “шахмат майдончаси” ўзининг (5х5) ҳажми жиҳатидан ҳам жуда қулай. Болажонларнинг шахмат доначаларини суришда яхшигина имкониятдир.
Батафсил
"Тонировка" масаласида қарор қабул қилинди 18:34 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил

Ижтимоий шериклик: амалиёт ва самара

Июль 16
08:50 2016

Наманганда “Ҳудудларда ижтимоий шериклик: тинчлик, тотувлик, фаровонлик ва барқарор тараққиёт кафолати” мавзуида семинар-тренинг ўтказилди. 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Ўзбекистон Экологик ҳаракати ва Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида фуқаролик жамиятлари институтларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ваколатини янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. 

– Вилоятда беш юздан зиёд нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият юритмоқда, – дейди Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси Наманган вилояти ахборот-ресурс маркази раҳбари Икром Каримов. – Улар мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнида фаол иштирок этиб, давлат дастурлари ижросини таъминлашга муносиб ҳисса қўшмоқда. Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти давлат гранти маблағлари билан қўллаб-қувватлаб келинаётгани ҳам уларнинг фаолиятида муҳим аҳамият касб этаётир. Жумладан, 2015 йили парламент комиссияси томонидан танловларда фаол қатнашган нодавлат нотижорат ташкилотларининг 18 лойиҳаси 346 миллион сўмдан зиёд грант маблағи билан молиялаштирилди. 

Тадбирда мустақил тараққиёт йилларида ижтимоий шериклик муносабатларининг ривожланиши, ижтимоий-иқтисодий ҳаётнинг турли соҳаларида эришилган ютуқларни тарғиб этиш, атроф-муҳит муҳофазаси, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва жамоатчилик экологик назоратининг истиқболлари, соғлом турмуш тарзини юксалтириш ва бошқа мавзуларда маърузалар тингланди. 

Семинар доирасида нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти бошқа институтларининг 2015 ва 2016 йилларда давлат гранти билан молиялаштирилган лойиҳалари натижалари тақдимоти ҳам ўтказилди. 

 

 

Акрамжон Сатторов, ЎзА

Мавзуга оид

  1. Ўзбекистон ва Туркия ўртасида стратегик шериклик олий кенгаши тузилади

    Ўзбекистон ва Туркия ўртасида стратегик шериклик олий кенгаши тузилади. Бу ҳақда Президентимиз Шавкат Мирзиёев оммавий ахборот воситалари вакиллари билан ўтган брифингда маълум қилди, дея хабар берди Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати.

    2018-04-30 21:49:471134
  1. Биз Президентимиз топшириқларини сўзсиз бажармоғимиз лозим!  Наманган шаҳар ҳокими "Чаманзор" маҳалласида аҳоли муаммоларини ўрганди. Натижа ва самара ҳайратланарли!

    10 июль. Эрта тонгдан то куннинг биринчи ярмига қадар 300 дан ошиқ мурожаатлар ижобий ечимини топди. Натижа ҳайратланарли! Бундан бошқа изоҳимиз йўқ!  “Биз Президентимиз топшириқларини сўзсиз бажармоғимиз лозим. Нафақат халқ ичига, балки уларнинг ишончига ҳам киришимиз шарт. Ҳар бир хонадонда мавжуд ҳолат бўйича ўрганиш якунида амалий иш бўлмоғи, ишсиз иш билан, кам таъминланган оила моддий таъминот билан таъминланиши, аҳолининг бошқа маиший эҳтиёжлари ҳам тўла қондирилиши шарт”,  - деди ҳоким.

    2017-07-10 14:36:536436
  1. ОТАСИГА ТАРВУЗ УЗИШДА ЁРДАМ БЕРАЁТГАН ХИТОЙЛИК БОЛАКАЙ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚ ЮЛДУЗИГА АЙЛАНДИ

    Хитойнинг Юнчуань шаҳрида яшовчи болакайнинг тарвуз узишда отасига ёрдам бераётгани акс этган сурат ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида машҳур бўлди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри. 

    2016-07-09 11:26:18867
  1. Ошкоралик ва очиқлик асосида

    Республикамиз миқёсида бўлиб ўтаётган фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови Косонсой туманида ҳам юқори савияда ўтказилмоқда. Мазкур ижтимоий-сиёсий тадбир туман марказида жойлашган Маҳдуми Аъзам маҳалласида очиқ овоз бериш йўли билан ташкил этилди.

    2016-05-28 20:53:28880
  1. Наманганда "Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим олиш ҳуқуқи: халқаро стандартлар ва миллий амалиёт" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда

    Иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятидаги Халқ қабулхонаси, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш самарадорлигини оширишда намунали иш олиб бораётган Наманган шаҳар ички ишлар бошқармасининг 53-таянч пункти фаолияти билан танишди. 

    2017-11-14 08:44:19457

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz