NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика Ишчи гуруҳи Наманган туманида: Муҳайё туғма юрак нуқсонидан ҳоли бўлди 17:54 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Қизимни соғайтириш учун узоқ вақт ҳаракат қилдик. Олиб бормаган шифохонамиз қолмади. Ҳайрият, ниятимизга етадиган кун ҳам бор экан. Таниқли мутахассислар, олим шифокорлар туманимизга келиб, фарзандимни дарддан халос этишди. Халқ бахту саодати йўлидаги хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга минг раҳмат”, - дейди Асқарали Қурбонов.
Батафсил
Сенатор чилим ва электрон сигареталар чеклови ҳақида нима дейди? 17:25 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим масканлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишининг белгилаб қўйилгани бунда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил

Касб-ҳунарга ўқитиш марказлари бутун Ўзбекистон бўйлаб очилади

Апрель 18
11:15 2017

Тошкент ва Самарқанддаги каби касб-ҳунарга ўқитиш марказлари барча вилоятларда очилади.

2017−2020 йилларда Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ишсиз фуқароларни касб-ҳунарга ўқитиш марказлари пайдо бўлади. Уларни босқичма-босқич ташкил этиш бўйича дастур Вазирлар Маҳкамасининг 10 апрелдаги қарори билан тасдиқланди, деб хабар қилмоқда Norma.uzга асосланиб  «Газета.uz» .

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ва Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказлари Корея Республикаси кўмагида очилган эди. Айнан шундай лойиҳа ҳозирда Шахрисабзда амалга оширилмоқда. Корея Республикаси Урганч ва Фарғона водийсида (Қўқон ёки Фарғонада) ҳам марказ ташкил этишга кўмаклашади. Бошқа шаҳарлардаги марказлар эса бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари, донор давлатлар грантлари ва халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ҳисобидан бунёд этилади.

Ҳар бири 240 ўринга эга марказлар меҳнат бозорида талаб юқори бўлган мутахассислик ва касблар бўйича бепул қайта тайёрлаш ва малака ошириш билан шуғулланади. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган фуқароларни ўқитиш муддати бир йилгачани ташкил этади.

Бундан ташқари, марказлар иш излаётган шахслар, шунингдек, иш берувчилар аризаларига биноан таълим олувчи ишчи ходимлар учун малака ошириш бўйича қисқа муддатли пулли курсларни ҳам тақдим этади. Бироқ улар сони жами йиллик таълим олувчилар сонининг 15 фоизидан ортиши мумкин эмас.

Таълим олаётган ишсиз фуқаролар кўпи билан ярим йил давомида бандликка кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида стипендия билан таъминланади.

 

Мавзуга оид

  1. "Ватанпарвар" ўқитиш тизимида инновацион технологиялар
    " - Учқўрғон тумани ўқув спорт-техника клуби учун янги ўқув биноси қуриб берилгани соҳага қаратилаётган алоҳида эътибор ифодасидир”, – дейди “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши раиси Аҳмаджон Аълохўжаев. “ – Икки қаватли бинода юқорида айтиб ўтилган инновацион ўқув технологиялари билан жиҳозланган 8 ўқув хонаси, замонавий автотренажёр ва якуний имтиҳон олиш хоналари мавжуд. Ҳар бир ўқув хонасида 25 нафар ўқувчининг замонавий билим олиши учун барча шароит яратилган.
    2018-06-29 12:26:121352
  1. ИНҲА УНИВЕРСИТЕТИДА ЯНГИ ФАКУЛЬТЕТ ОЧИЛАДИ

    Алоқа тарихи музейида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг янги факультети очилишига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. 

    2016-06-16 12:37:541004
  1. Ҳудудларда илмий-лойиҳа ишлаб чиқариш марказлари иш бошлади

    Марказлар қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига илғор тажрибаларни ўрганишда кўмаклашади.

    2016-09-07 13:57:46809
  1. "КАСБ ТАНЛОВИ – БАХТ ТАНЛОВИ"

    Бу борада Наманган шаҳридаги 15-мактаб педагоглари олиб бораётган фаолият бошқа таълим муассасалари учун намуна бўла олади.

    2017-05-12 17:31:441493

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz