NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"Тараққиёт стратегияси" маркази қорайтирилган ойнак учун тўловлар ўта қимматлигини билдирди 20:12 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Пуллик рухсат бериш тизими мавжуд бўлган мамлакатлардан қўшни Қирғизистонда транспорт воситаси орқа ва ён орқа ойналарини тусини ўзгартиришга рухсат олиш учун тўлов бир йилга 200 АҚШ долларига тенг миқдорда ҳамда Тожикистонда бир йилга 310 АҚШ долларига тенг миқдорда ундирилиши белгиланган. Бу эса Ўзбекистонда таклиф этилаётган тўлов миқдори билан таққослаганда Қирғизистондан деярли 20 бараварга, Тожикистондан қарийб 7 бараварга қиммат дегани.
Батафсил
Наманганда техник-амалий спорт турлари ривожланмоқда 19:47 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Учқўрғон тумани картадромида Ўзбекистон мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши ташаббуси билан ўтказилган картинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги ғолиб-совриндорлари аниқланди.
Батафсил
"Yoshlar-kelajagimiz" давлат дастури ижросига киришилди 19:25 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, ёшлар тадбиркорлиги ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича барча қулайликларни яратиб бериш лозим. Бунга кўра, 5 кунлик амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар тингланди ва йўл қўйилган хато-камчиликлар кўриб чиқилиб, жойларда ҳал этилмаган масалалар юзасидан манзилли режалар ишлаб чиқилди.
 
Батафсил
Билдирги ва эълонномалар 19:04 17/07/2018
Батафсил
АДҲАМЖОН ЭРГАШЕВ – ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ! 17:02 17/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Эътироф этиш жоиз, Адҳамжон ўз вақтида ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатида олтин медалга ва ўтган йили катталар иштирокидаги жаҳон чемпионатида бронза медали соҳибига айланган эди. Қолаверса, у Хитойнинг Нанкин шаҳри мезбонлик қилган II ўсмирлар Олимпиадаси совриндори ҳам ҳисобланади.

Батафсил

Катта халқа йўли бўйидаги катта хавф ёҳуд олмазорлик мутасадилар эътиборига

Июнь 10
18:28 2018
Лоқайд бўлолмайман, агар кимга ёки нимага ножиз муносабатни кўрсам, албатта ўз "реакция"мни билдириб келганман. Бу виждон амри.
 
 
Тошкент катта шаҳар, унинг муаммолари ҳам катта. Унинг раҳбарлари халқ фаровонлиги йўлида улкан ишларни амалга оширишни ўз олдиларига қўйганлар. Ана мақсадлар йўлида барчамиз мутасаддиларга камарбаста бўлсак-гина иш юради. Жамоатчилик назоратининг талаби шундай. Муаммони олиб чиқиб, уни жамоатчилиги эътиборига ҳавола қилиш, пировард натижага эришмоғимиз лозим.
 
 
 
Тошкент шаҳри Олмазор туманининг катта халқа йўли бўйидаги ҳудудининг Қорақамиш канали билан параллел қисми ўта аянчли ҳолатда эканлигига гувоҳ бўлдик. Бундан икки-уч ой бурун ўтганимда ҳам канал бўйидаги  ҳудудда ободонлаштириш ташкилотларининг чиқинди ташлайдиган махсус жойини кўргандим. У ерда шох-шаббалар ёқилаётганди, ўшанда. Куни кеча яна шундай ходиса қайтарилди. Атайин машинада тушиб, канал бўйига келдим. Ачинарли манзара. Чаманбоғ массиви ва "Медгородок" ўртасидаги ҳудудда яна катта тутун осмонга ўрламоқда. Канал бўйлари эса турли маиший чиқиндиларга тўла. Сув – оби ҳаётдир. Уни ифлослантириш азалдан гуноҳ сифатида кўрилган. Аждодларимиз фарзандларига сувни эъзозлашни ўргатганлар. Афсуским, ҳозир эса ёшлар тугул биз катталарнинг сувга, атроф-муҳитга бўлган муносабатимиз ачинарли эканлигини тан олмоғимиз лозим.
 
 
Маиший чиқиндиларни сув бўйига тўкиш хавф, улкан миқдордаги шох-шаббаларни аҳоли ўртасидаги ҳудудда ёқиш катта хавф, бу бир вақтнинг ўзида экологияга улкан зарардир. Ушбу мақола мутасаддилари эътиборидан четда қолмаслигига умидимиз бор. Зеро барчамиз, шу замин фарзандимиз, уни эъзозламоғимиз лозим.
 
Анвар Икромов,
 namnews.uz ахборот-таҳлилий портали раҳбари.
 
 

Мавзуга оид

  1. Кўкка ўрлаётган тутун: Аҳоли саломатлигига хавф солмоқда. Мутасаддилар эса ҳамон жим...

    Наманган шаҳрининг "Қўқон" ва "Дамбоғ" кўчалари оралиғида собиқ "Совпартактив" шифохонаси, ҳозирги кардиология маркази жойлашган. Ишлатилган шприц, осма укол шланглари, бинт, пахта каби тиббиёт буюмлари ушбу тиббиёт муассасасининг ўзида куйдирилар экан. Куйдирилган буюмлар қолдиғи қурум ҳолида атрофдаги хонадонларга тарқалади. Аҳоли анча йиллардан буён аччиқ тутун ва қурум заҳридан азият чекмоқда.

    2018-05-07 17:00:07432
  1. «Манчестер Юнайтед» - «Манчестер Сити» - 1:2. Ёҳуд, Гвардиола Моуриньони қандай мағлуб этди?

    Англия премьер – лигасининг 4 – туридадан жой олган, мухлислар томонидан узоқ кутилган, Манчестер дербиси ниҳоясига етди. Навбатдаги, Гвардиола ва Жозе Моуриньонинг «буюк тўқнашув»ида испаниялик мутахассиснинг португалиялик ҳамкасбидан  бироз устун эканлиги гувоҳига айландик. Мақолада учрашувнинг асосий қаҳрамонларидан бошлаб, «қизил иблислар»нинг мағлубиятидаги  3та сабабни келтириб ўтишга ҳарақат қиламиз.

    2016-09-17 13:58:45579

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz