NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
УЧҚЎРҒОНДА МУТАСАДДИЛАР ҚАЧОН "УЙҒОНАДИ"? 18:29 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун “одамларни рози қилинг­лар, қишлоқларимиз обод ва кўркам бўлсин”, деб баралла айтиб турилган бир вақтда тумандаги раҳбарларимиз йўл тутаётган тутумдан ажабланмасдан иложимиз йўқ. Негаки, уйнинг том қисмини таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳар бир хонадонга 8 миллион сўмдан тўғри келар экан. Бунинг учун банкдан кредит олишимиз айтилмоқда. Майли, биз бунга қарши эмасмиз. Аммо мавжуд 32 та хонадонда яшовчиларнинг аксарияти эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бор кишилар эканлигини эътиборга олиш, кредит пулини камайтириш ҳақида ҳам ўйлаш лозим-ку?!

Батафсил
Навбатдаги ғалаба муборак, Муроджон! 17:36 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Эътироф этиш жоиз, бокс оламида “Кака” номи билан меҳр қозонган 24 ёшли спортчимиз Муроджон Аҳмадалиев мазкур жангни қўшиб ҳисоблаганда учинчи ғалабани қўлга киритди. Бундан олдинги икки жангда эса у  аргентиналик Давид Паза ва америкалик Жорж Руизни муддатидан аввал, яъни нокаут эвазига таслим этишга муваффақ бўлган.
Батафсил
Наманганда Агентлик сайёр қабули: таҳририятлар почтадан пулини қачон олади? 16:13 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Давлат мулкини хусусийлаштириш “баҳона”сида кўплаб туман ва шаҳар ҳокимликларининг газеталари таҳририятлари биноларидан маҳрум бўлиб, уларда турли хил ноқулайликлар юзага келган. Шунингдек, газета таҳририятлари почта, матбуот тарқатувчи идораларидан обуна пулини олишда муаммоларга дуч келмоқда. Оқибатда босмахонадан қарздорлик кўпаймоқда, ишчи-ходимларнинг ойлик иш ҳақларини беришда узилишлар пайдо бўляпти.
Батафсил
"Навбаҳор" мағлубиятига жиддий эътироз: Бизга шунақа футбол керакмиди? 18:43 14/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Мавсум давомида бир мутасадди айтиб ўтганди: "Мўминжоновни алмаштирсак бир нечта футболчилар ҳам кетиб қолади, шунинг учун ҳам ўзи бошқариб юрибди". Мўминжонов келганидан бошлаб ўрнини шу тарзда "суғурта" қилиб олган, қойилмисиз?  Саволлар бирин-кетин чиқиб келмоқда. Энг алам қилган жиҳати нима биласизми, кечаги аламли мағлубиятдан сўнг бош мураббий Илҳом Мўминжоновнинг ўйиндан кейинги аъло кайфияти бўлди. Бу ҳолат, ҳатто "Сўғдиёна"дан учралган шубҳали мағлубиятдан сўнг ҳам кузатилганди, сукут сақлаган эдим. "Насаф" билан ўйиндан сўнг ҳам шу ҳолат.

Батафсил
Наманганда "Адолатли қайнона"лар борми? 17:54 14/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Уларнинг “адолатли қайнона” сифатидагина эмас, балки истеъдодли инсон, турли ҳаётий вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш қобилияти, юксак муомала маданиятига эгалиги билан ҳам ажралиб туришлари ҳам аён бўлди.
Батафсил

Китоб дўкони фақат тижорат учун эмас

Февраль 16
14:42 2017

— Президентимизнинг «Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида»ги фармойиши китоб савдоси тадбиркорликнинг бошқа турларидан фарқли эканини яна бир бор кўрсатди, — дейди Наманган шаҳридаги «Китоб олами» савдо мажмуаси раҳбари Маъруфжон Мўминов. — 2004-2005 йилларда хорижга қилган сафарларимда у ердаги китоб дўконларининг тажрибаси билан танишдим ва менда ҳам тадбиркорликнинг бу йўналиши билан шуғулланиш истаги пайдо бўлди. Ўтган йили Наманган шаҳрида очган «Китоб олами» савдо мажмуамизда 20 га яқин бўлим ва юз мингдан зиёд китоб мавжуд. Мўъжаз ўқув зали, тамаддихона, болалар бурчаги мижозлар хизматида. Бу йил, аниқроғи, 18 январь куни Наманган шаҳрининг Навоий кўчасида яна бир китоб дўкони иш бошлади.

Фармойишда ихтисослашган китоб дўконлари учун вилоят, туман марказлари ва шаҳарларда ҳамда қишлоқларда аҳоли гавжум ва қулай ҳудудлардан жой ажратиш ёки ижарага бериш масалаларини қайта кўриб чиқиш, сотув айланмасида китоб улушининг ҳажми 70 фоиздан кўп бўлган тадбиркорлик субъектларини алоҳида статистик ҳисобга олиш ва уларга тегишли солиқ имтиёзлари қўллаш алоҳида қайд этилгани фаолиятимизни кенгайтиришга ҳар жиҳатдан таянч бўлади. Бундай имтиёздан руҳланиб ана шундай китоб дўконларини вилоятнинг ҳар бир туманида очишни режалаштиряпмиз. Бундан ташқари, марказда адабиётга ошно инсонлар бирлашувчи, халқаро адабий алоқаларни йўлга қўювчи, китоб кўргазмалари ва тақдимотларини ўтказишга мўлжалланган «Адабиёт уйи»ни қуриш ниятидамиз. Шунингдек, китоб тарғиботи ва уни ҳар бир хонадонга кириб бориши учун харид қилинган китобларни уйга элтиб беришни йўлга қўйиб, ёшларни тез-тез «Китоб олами»га саёҳат қилдириш каби тадбирларга ҳам алоҳида эътибор қаратяпмиз.

"Mahalla" Gazetasidan.

Мавзуга оид

  1. Адҳам Икромов: Суюнчи пулини туғуруқхона ходимларига эмас, меҳрибонлик уйларига беринг. Шифокорларнинг эса маошини ошириш керак

     туғуруқхоналарда янги чақалоқ туғилганда шифокорларга бериладиган «суюнчи пули» ҳақида берилган саволларга Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромов жавоб берди.

    2017-02-09 16:03:352381
  1. «Чорсу» бозори кенгаяди, негаки бу ерда фақат юришгина эмас, нафас олиш ҳам қийин эди...

    «Чорсу» бозорининг Самарқанд кўчаси дарвоза доимо тирбанд. Бу ерда бошланган ишларни кўриб, 70 ёшли Ҳалима опа Мирзаабдуллаева  гапира кетди: “Нега бузишяпти. Ҳа, йўл кенгаядими? Вой қандай яхши, ахир бу кўчадан юриш эмас, нафас олиш ҳам амри  маҳал эди”.

    2017-07-19 11:33:193146
  1. Сиёсий партиялар учун семинар

    Наманганда сиёсий партияларнинг дастурий мақсадлари ва уларнинг доимий электорати манфаатлари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастуридан келиб чиқиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 20:34:59909
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401560
  1. Кенияда савдо дўкони очган наманганлик тадбиркор Африкалик ҳамкорларнинг Ўзбекистонга ташрифига туртки бўлмоқда

    Шуҳрат Тожибоевнинг олис Африкадаги бизнес ҳамкорлари Ўзбекистоннинг ишлаб чиқариш салоҳиятига катта қизиқиш билдиришмоқда. “Биз тадбиркорлик ва ишлаб чиқариш борасида Хитойга тенги йўқ эканлигига ишончимиз комил эди. Лекин ўзбекистонлик ҳамкорлар билан ишлаб, бу борада юртингизни улкан салоҳиятга эга эканлигига амин бўлдик”, - дейди Абдулфаттоҳ Кеда.

    2017-07-05 20:46:593626

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz