Комил Алламжонов Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди

2019 йил 4 февраль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Алламжонов Комил Исмоиловични Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори вазифасини бажарувчи лавозимига тайинлаш тўғрисидаги фармойиши қабул қилинди.
Бу ҳақида агентликнинг телеграмдаги каналида расман хабар берилди.
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, бир неча кун аввал чиқарилган агентлик фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисидаги Президент қарорига кўра, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўз мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилган.
Мавзуга оид
Бугун Ўзбекистон Президенти вазифасини вақтинча бажарувчиси тайинланиши эълон қилинган эди, деб хабар беради «Sputnik».
Фарғона шаҳрида “Универсиада – 2016” республика спорт ўйинлари нихоясига етди.
Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Президент Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Фахрийларини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлди.