NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ИСЛОМ ДИНИ – ТИНЧЛИК ДИНИДИР! 19:21 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Исломнинг маъноларидан бири – тинчлик. Исломда тинчлик инсон қалбидан бошланади. Сўнг қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади.
Батафсил
Таниқли сўз устаси Обид Асомов вафот этди 18:53 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, қизиқчи ва актёр Обид Асомов 55 ёшида ўткир юрак инфаркти сабабли вафот этди.
Батафсил
Билдиргилар ва эълонлар 18:38 13/12/2018
Батафсил
Президент фармони: Ишлайдиган фахрийларга пенсия тўлиқ берилади 12:02 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Батафсил
Президент қарори: Парашют спорти бўйича секциялар очилади 11:21 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Батафсил

Кореялик таниқли шифокорлар Наманганда: мингдан зиёд киши тиббий кўрикдан ўтказилди

Сентябрь 26
19:16 2018
Бугунги кунда Ўзбекистон билан Корея Республикаси ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик алоқалари барча соҳаларда ижобий самарасини бериб келмоқда. Ўзаро манфаатли алоқалар доираси тобора кенгайиб бораётганлиги ҳам қувонарлидир.
 
Бунинг ёрқин натижасида куни кеча юртимизга келган бир гуруҳ кореялик ишбилармон доиралар вакиллари, тиббиётчилар ва санъаткорлардан иборат делегация аъзолари Наманган вилоятида ҳам бўлишди.
 
Ташриф дастурига кўра, Чоннам университетининг миллий шифохонаси мутахассислари вилоят аҳолисига юқори малакали тиббий хизмат кўрсатди. Меҳмонлар Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида тантанали равишда кутиб олинди.
 
 
Тиббиёт маркази консультатив поликлиникаси олдида Жанубий Кореянинг шифокорлар ва волонтёрлар гуруҳи аъзолари ташрифига бағишлаб ўтказилган тадбирда Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Солижон Мўминов, Кореянинг Ўзбекистонда  соғлиқни сақлаш тизими бўйича маслаҳатчиси Тек Рим Воон ва бошқалар сўзга чиқиб, икки давлат ўртасидаги кенг қамровли муносабатлар ривожланаётганлигини, бу айниқса тиббиёт соҳасида яққол намоён бўлаётганлигини таъкидладилар.
 
Хорижлик мутахассислар томонидан аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш бошланди. Чоннам университети миллий шифохонаси мутахассислари саккиз йўналишда беморларни қабул қилишди. Ортопед, ЛОР, офтальмолог, реабилитолог, педиатр, юз-жағ ва қон-томир жарроҳликлари бўйича етук мутахассислари 63 нафар волонтёрлар иштирокида тиббий хизмат кўрсатишди. Улар томонидан ёзиб берилган дори дармонлар ва тиббиёт буюмлари беморларга бепул тарқатилди.
 
- Наманган аҳлига хайрия тариқасидаги акция доирасида беминнат хизмат кўрсатаётганимиздан мамнунмиз, ҳамкорлигимиз янада равнақ топишига ишончим комил, - дейди доктор Ми Суч Сунг.
 
- Кўзимдаги муаммодан қийналар эдим. Юртимизга келган чет эллик шифокорлар қабулида бўлдим. Даволаниш бўйича зарур маслаҳатларни олдим,- деди Муслимжон Низомов, беҳад маннун бўлиб.
 
 
Шу куни Ўзбекистон ва Жанубий Корея шифокорлари иштирокида юқори технологик жарроҳлик амалиётлари ҳам ўтказилди. Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази травматология ва ЛОР бўлимларига ётқизилган беморларда хайрия тариқасида жарроҳлик амалиётлари олиб борилди. Жумладан, кореялик ортопед, профессор Тек Рим Воон травматология бўлимига ётқизилган, Янгиқўрғон тумани Нанай қишлоғида яшовчи  Собиржон Акбаралиевнинг чап чаноқсон бўлинмасида тотал эндопртезлаш амалиётини “Маҳорат дарси” сифатида кўрсатиб берди.
 
 
Наманган вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида маҳаллий шифокорлар билан мулоқот бўлди. Қизиқарли кечган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги хусусийлаштириш ва пуллик хизмат кўрсатиш маркази раҳбари Камолхўжа Эшонназаров, Кореянинг Ўзбекистонда  соғлиқни сақлаш тизими бўйича маслаҳатчиси Тек Рим Воонлар жадал суръатлар билан тараққий этиб бораётган жаҳон тиббиёти ютуқларини янада самарали қўллаш, Ўзбекистон ва Жанубий Корея давлатлари шифокорлари ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтариш юзасидан фикрларини баён этишди. Тадбир қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди.
 
Таъкидлаш жоиз, хайрия тариқасида ўтказилган акция натижасида мингдан зиёд киши хорижлик мутахассислар тиббий кўригидан ўтди. Маҳаллий шифокорлар эса чет эллик врачлар тажрибасидан воқиф бўлишди.
 
Абдулла Ғозиев,
журналист.
 
Суратлар Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати томонидан тақдим этилди.
 

Мавзуга оид

  1. Мессининг тақдири шифокорлар қўлида
    Аргентина терма жамоаси таркибидаги ўйинда жароҳатини кучайтириб олган Лионель Месси Жанубиий Америкадан Париж орқали "Барселона" таркибига келиб қўшилди.
    2016-09-05 09:19:10714
  1. ПУШКИН ТАВАЛЛУДИГА БАҒИШЛАНГАН ОНЛАЙН МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

    Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонасида “Камолот”да меҳмонда” лойиҳаси доирасида атоқли рус шоири Александр Сергеевич Пушкин ижодига бағишланган онлайн мулоқот бўлиб ўтди. 

    2016-06-06 10:59:151009
  1. Таниқли Людмила Иванова бугун, 7 октябрь куни 83 ёшида вафот этди

    Шифохонада режалаштирилган даво муолажаларини олиши керак бўлган актриса жонлантириш бўлимида ҳаёт билан видолашди.

    2016-10-08 08:13:48890
  1. Наманганда “Юксак маънавиятли авлод” фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди

    Республика Маънавият тарғибот маркази, вилоят ҳокимлиги, бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Президентимиз раҳнамолигида ёшларни Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги йўлидаги эзгу ишларга рағбатлантириш, уларда дахлдорлик, бунёдкорлик, келажакка ишонч туйғуларини мустаҳкамлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

    2016-05-28 20:57:101332

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz