NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси танлов эълон қилади. 19:25 09/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси Наманган шаҳар давлат ҳизматлари марказининг (аввалда “Карбонам” МЧЖга қарашли бўлган) янги биносини жиҳозлаш учун мебел ва жиҳозлар харид қилиш бўйича ишлаб чиқарувчи ва етказиб берувчилар ўртасида танлов эълон қилади.

Батафсил
Наманганлик Гулмирадан антиқа тўқилган оёқ кийимлар 11:30 19/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Гулмиранинг қўл меҳнати маҳсулотлари жуда бежирим, пишиқ ва мустаҳкам бўлиб, оёқ кийим таглигини олиб, пойафзалнинг устки қисмини турли безаклар билан безатган. Энг муҳими, кийиш учун жуда қулай.

Батафсил
Учқўрғон туманида картинг бўйича вилоят очиқ биринчилиги бўлиб ўтди 09:11 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши томонидан ташкил этилган мусобақада мезбонлар билан бирга, Андижон, Фарғона, Тошкент вилоятлари ва пойтахтдан келган спортчилар беллашди.

Батафсил
Миллий қадриятларимизнинг мусиқий ифодаси 09:07 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган санъат коллежида Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мақомчилар ансамблининг тақдимот концерти бўлиб ўтди. 

Батафсил
Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида 09:03 14/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони

Батафсил

Косонсойда ҳалқ кўтаринкилиги ёҳуд тунни кунга улаб қилинган меҳнатлар самараси ҳақида

Декабрь 29
16:17 2017

26 декабрь. Наманган шаҳри. Отчопар. Бу ерга Косонсой туман ҳосил байрами муносабати билан кўпкари улоқ ташкил этилди. Унда қўшни Қирғизистондан ҳам номдор улоқчиларни, Тошкент, Андижон Фарғона, Наманган вилоятлари ҳатто Сурхон воҳасида моҳир чавандоз полвонларни ташриф буюргани байрамга ўзгача файз киритди.

10 той, 4 та бўзак, 20 тадан эчки ва қўй, 40 та гилам учун 35 та бориш келишда курашлар 4 соатдан ошиқ вақт давом этди. Биринчи боришда Кўкбўри номли тулбордан улоққа тушган туман ҳокими Жавлонбек Йўлдошев улоқни маррага ташлаб, биринчи мукофот той соҳиби бўлди. Косонсойда тунни кунга улаб меҳнат қилган ҳокимнинг номдор чавандозлардан-да абжирлик қилиб, мукофотини олди.

 

***

Дунёга донғи кетган ислом уламолари Маҳдуму Аъзам, Саййид Бурҳониддин Қиличлар юрти - Косонсой!

Турон тамаддунининг қадимий ўчоғи Кушон империяси пойтахти - Косонсой
5000 йиллик тарихга эга Муғтепа, Муғ қалъаси сир-синоатларини ўз бағрида сақлаётган - Косонсой!

Бу ҳеч ҳам муболаға эмас. Косонсойнинг об-ҳавоси, мафтункор табиати, зилол сувларию шарқироқ сойларини дунёнинг бирон жойидан топиб бўлмас. 
Буни фан илмий жиҳатдан исботлаган. Шароф ота Рашидов даврида эътиборга тушиб, 100 га яқин йирик қурилишлар эвазига “здравотуризм” масканига айланган бу ҳудуд. Биринчи Президентимиз ҳукмронлиги пайтида қайтатдан чирой очди.
Устоз изидан олға бораётган Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан юртимизнинг туризм салоҳиятини янада тараққий топтириш асносида қисқа давр ичида асрга татигулик ислоҳотлар амалга оширилди. Ва бу ислоҳотлар ўз натижасини бермоқда. 
Косонсой улуғ авлиёлар юрти. Бу заминда оламга донғи кетган уламолар таваллуд ва сўнгги манзил топган. Хуллас Косонсой - Ўзбекистонда, нафақат Ўзбекистонда балки бутун дунёда туризм янги йўналиши ЗИЁ-ЭКО-ТУРИЗМнинг нодир масканидур! Шу ўринда туризмга оид муҳим хабарни улашамиз: Зиёрат туризмини тараққий топтириш йўлида куни кеча Ўзбектуризм ва ҳукумат вакилларидан иборат делегация Малайзия ва Индонезия давлатларида бўлиб музокоралар ўказиб ўзаро манфаатли битимлар туздилар.


Бу эса Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива қатори Косонсой ҳам зиёрат ва экотуризмнинг янада серқадам масканига айланишига замин яратди.
Кўхна ва навқирон Косонсойга муборак жума куни кечки соат ўнлар атрофида келдик. Ҳаво совуқ бўлишига қарамай кўнгиллар қаймоқ. Ҳоким Жавлонбек Йўлдошев ҳокимият биносининг шундоқ биқинида жойлашган истироҳат боғида ўрнатилган маҳобатли арчанинг жойлашувини ўзгартираётган экан. Туман раҳбари билан айнан устида учрашдик. 
- Янги йил арчаси болажонлар қувончи, ўзига хос шукуҳга эга ҳиссиёт маркази бўлиб келган. - дейди Жавлонбек Набижанович, - Бир неча кун аввал ўрнатиб, безатилган арчанинг жойлашуви ёқмади. Шу боис уни марказроққа кўчиряпмиз. Мана шу кичик ўзгариш ҳам байрам кайфиятига катта таъсир кўрсатади. 
Дарҳақиқат ҳокимнинг сўзларида жон бор. Ўн йиллар мобайнида Наманган, Поп туманларига раҳбарлик қилиб, фидойи, жонкуяр ва ташаббускорлиги билан яққол ажрала олган Жавлонбек Йўлдошев халқни давлатдан рози қилиш учун тер тўкиб ишламоқда. Буни туманнинг тўрт раҳбарлари бошчилигидаги секторлар фаолиятини ўрганганимизда амин бўлдик. 
***
Шанба. Секторлар фаолияти бўйича олган қоғоздаги маълумотларни соат ўн иккига қадар ўргандик. Маълумотлар ҳақиқатга тўғри келди.

  2017 йил Инвестиция дастурига асосан тумандаги 18-сонли умумтаълим мактабга 420 ўринли ўқув биноси қуриш билан мукаммал қайта қуриш ишлари учун жами 1 млрд 401,7 млн.сўм маблағ ажратилиб, белгиланган лойиҳа смета асосида қурилиш-монтаж ишлари якунланди ва туман ҳокимининг 2017 йил 27 сентябрдаги 1148-сонли қарори билан фойдаланишга топширилди.

Косонсой туман тиббиёт бирлашмасида 3 млрд 93 млн.сўмлик мукаммал таъмирлаш ишларини тумандаги “Таъмирқурилиш” кўп тармоқли хусусий фирмаси томонидан амалга оширилди.

Мазкур пудрат ташкилоти томонидан туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тез тиббий ёрдам, хирургия ва терапия бўлимларини замон талабларига мос равишда мукаммал қайта таъмирлаш ишлари якунланди.

Тумандаги 35-сонли мактабгача таълим муассасасини “Косонсой само юлдузи” х/к томонидан 870 млн.сўмлик реконструкция қилиши ишлари якунланган бўлиб туман ҳокимининг 2017 йил 27 сентябрдаги 1148-сонли қарори билан фойдаланишга топширилди.

Ўзбекистон Республикаси ПҚ-2906-сонли қарорини туманда ижросини таъминлаш юзасидан таянч пункти профилактика инспекторларига 7 та мавжуд биноларни реконструкция қилиш 27 та янгитдан қуриш ҳисобига амалга ошириш режалаштирилган бўлиб туманида жами 14 та ҳудудларида  (шундан 7 таси мавжуд бинони реконструкция қилиш ҳисобига, 7 таси янгидан қурилиш ҳисобига) туман ИИБ профилактика инспектори учун хизмат уйларининг қурилиш-монтаж ишлари якунланиб фойдаланишга топширилди.

Тумандаги Гулистон-2 МФЙда жойлашган 4 та кўп каватли уй жойларни 4400.0 кв.м. том қисмлари  таъмирланди.

 Таъмирлаш ишлари учун 400.0 млн.сўмлик маблағ сарфланди, шундан 184.0 млн. сўми имтиёзли банк кредитлари ва 190 млн сўмлик ҳомийлик маблағи 36.0 млн сўми хонадон эгалари маблағлари  ҳисобидан  таъмирланди.

Гулистон-2 ва Гулистон-1 уй жойларини том қисмлари 1800.0 кв.м.-жорий таъмирланди ва таъмирлаш ишларига 30.0 млн.сўм маблағ  сарфланди.

Жорий йилнинг ўтган  уч ой мобайнида 24,6 минг.кв.м. уй-жойлар қурилган, 1,9 км ичимлик суви тармоқлари тортилиб 3 км ички йўллар таъмирланди, 3,2 км  янги газ тармоғи тортилди ҳамда 0,7 кмлик магистрал тармоғи реконтрукция қилинди

Ахолини электр энергияси билан таъминлаш янада яхшилаш мақсадида 4 км узунликдаги ва 0,4 кВли тармоқ ҳамда 8 та янги трансформатор пункти ўрнатилди.

Туман аҳолисини суюлтирилган газ балонлари билан таъминлаш мақсадида табиий газ етиб бормаган худудлардаги аҳоли хонадонларига жами 2 минг дона маиший газ баллонлари ҳамда 640 тонна суюлтирилган газ билан таъминланди.

 Ахолини ижтимоий ҳимоялаш мақсадида кам таъминланган ва ногирон фуқаролар 30 дан ортиқ ногиронлик аравачалари ва иссиқ кийим бошлар билан таъминланди

Туманда 2016-2018 йилларда туманни ижтимоий иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида умумий қиймати 66.7 млрд. сўмлик 92 та (саноатда 24 та, қишлоқ хўжалигида 34 та ва хизмат кўрсатишда 34 та) лойиҳаларни амалга ошириш ва натижасида 1001 нафар янги иш ўринларини яратиш кўзда тутилган.

Ҳисобот даврида (август–октябр ойларида) амалга оширилиши белгиланган лойиҳалар ижроси таъминланиб жами 10 та (саноат йўналишида 7 та, хизмат кўрсатишда 2 та ва қишлоқ хўжалигида 1 та) лойиҳалар бажарилиши таъминланди ва натижада 175 нафар янги иш ўринлари яратилди.

Жумладан саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури доирасида сочиқ маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича “Терри жар текстил” МЧЖ (50 нафар иш ўрин) ва “Баркас текс” МЧЖ (21 нафар иш ўрин) корхонлари модернизация қилинди  ва янги пойабзал ишлаб чиқариш ташкил этиш бўйича "Agro servise trade company" МЧЖ  корхонаси (25 нафар иш ўрин), "Соф фан текстил АКФ" МЧЖ  трикотаж маҳсулотларини ишлаб чиқариш (15 нафар иш ўрин)  лойиҳалари  ташкил этилди.

Шунингдек сочиқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида “Муҳаммадхон” МЧЖ 100 минг доллор ва “Хожиакбар” МЧЖ 100.0 минг доллор маблағлари конвертация қилиниб Хитой давлатидан дастгоҳлар олиб келиб ўрнатилди натижада 20 нафар иш ўринлари  яратилди.

Хизмат кўрсатиш дастури доирасида "Мадяров Азимжон" томонидан  савдо дўкони ва "Даво" хусусий корхонаси томонидан дорихона музқаймоқ ва диогностика маркази ташкил этилди ва 24 та янги иш  ўринлари яратилди.

Шунингдек, “Ахмадхон ҳожи Косоний” фермер хўжалиги томонидан диагностика маркази ташкил этилди ҳамда “Алвон шижоат” МЧЖ корхонаси томонидан 70.0 минг доллар банк кредити ҳисобига Россия Федерациясидан юрак фаолиятини текширадиган янги замонавий дастгоҳ олиб келиб ўрнатилди.

Қишлоқ хўжалиги йўналишида ёнғоқ ишлаб чиқариш ва экспорт қилишни ривожлантириш, 2017-2021 йилларда ёнғоқ етиштириш ҳажмини янада кўпайтириш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар асосида ёнғоқ плантацияларини барпо этиш мақсадида туман ҳокимининг 2017 йил 28 августдаги 1038-сонли қарори билан “Бухоро” массиви ҳудудида жами 180 гектар ер майдонида боғдорчиликка (ёнғоқзор) ихтисослашган томчилаб суғориш усулида “Косонсой чандлер” фермер хўжалиги ташкил этилди.

Ушбу фермер хўжалиги ташкил этилишини иккинчи йилидан бошлаб 550-600 тонна ёнғоқ олиб ҳаммаси экспортга йўналтирилади.

Шунингдек, туманда август-октябр ойларига белгиланган 443.0 минг доллор экспорт прогнози, ҳақиқатда 902.6 минг долларга бажарилди (203.7 %), экспорт  салоҳиятини  ривожлантириш мақсадида янги экспортёр корхона "ORCHARD TURON AGROFIRMASI" МЧЖ ташкил этилиб маҳсулот экспорти йўлга қуйилди.

Таҳлилларимизни туман ҳокимлиги ташкилий кадрлар бўлими бошлиғи Алишер Шералиев   билан муҳокама қилдик. Ундан сўнг тамаддига тараддудланган пайтда фоеда туман хотин-қизлар қўмитаси раиси Дилфуза Валиева билан кўришиб қолдик.


- Анвархон икки-уч оилани яраштирув муҳокамамиз бор. Шунда иштирок этсангиз яши бўларди. 
- Хоп бўлади, - дедимда фотомухбирим, дўстим Сардор Исаков га жавоб бериб, ичкарига йўл олдим. Уч ярим соат ичида ажралиш ёқасидаги уч оила тикланди. Бунда жамоатчи фаол Соҳира Юнусова, маданият бўлими бошлиғи Ҳурматой Қодирова, туман ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари билан анча тер тўкдик.

***

Яна бир эътиборга молик масала.  Жавлонбек Набижанович раҳбарлик масъулиятини қабул қилган кундан бошлаб тумандаги барча мактабгача таълим муассасаларини айланиб чиқди. Болажонларга совға улашди. Уларга яратилган шароитлар билан танишди. Натижада бир қатор амалий ишлар қилинди. Ҳоким ва  3-сектор раҳбари, туман ИИБ бошлиғи Фурқат Мирзаевларни тинимсиз меҳнатлари эвазига 26-МТМда 88 миллион сўмлик қурилиш ишлари амалга оширилди.

Асосий биноси Қуқумбойда канални бўйид жойлашган ушбу боғчага  Гулҳумор Юнусова раҳбарлик қилади. Раҳбар ўтирган бино 2016 йилда реконструкция қилинган бўлиб, 140 ўринда 140 бола тарбияланади. Унинг Бешкетмон ва Навбаҳор маҳалларидан жойлашган филиалларида эса шароит яхши эмас эди.  Ҳар икки филиал 90 ўринга мўлжалланган бўлиб, 60  нафар болажонлар тарбияланмоқда.

Бешкетмон  филиалига ахлат ва чиқиндилар учун жой ташкил этилди. Хомийлар билан биргаликда ховлида тарбияланувчилар ўйнаш майдонлари, навеслар, бинонинг том қисми, хоналар ичкариси хамда ташқи худудлари, ёзги айвонча таъмирланди.

400 метр жойдан ичимлик суви тортиб келинди. Сув бачок ва сув тортадиган матор (насос) ўрнатилиб, ичимлик суви муаммоси бартараф этилди, 2 млн сўмлик дарвоза ўрнатилди, жами 54 млн сўм маблағ сарф қилинди.

Узоқ йиллардан буён сув ташиб келтирилган боғчада ҳақиқий байрам бўлди. Август ойида сув келди.

Навбахор филиалида эса биносининг том қисми, ёзги айвонча, хоналар ичкариси таъмирланди, ховлиси хамда йўлакчалар стяжка қилинди, хожатхона қурилди, жами 34 млн. 400 минг сўм маблағ сарф қилинди.

Гўрмирон маҳалласида жойлашган 36-мактабгача таълим муассасасида эса хоналар, болалар майдончасидаги качела хамда ўйин мосламалари таъмирланди хамда қўшимча ўрнатилди, 3 та  (мудира, хамшира, ошхона) хоналар талабга жавоб бермаганлиги учун бузиб, янгидан замон талабига мос холда қурилди, ховлиси, йўлакчалар стяжка қилиниб, таъмирланди, жами 45 млн. сўм маблағ сарф қилинди.

Косонсой туманида ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини янада ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича туман ИИБ бошлиги Фурқат Мирзаев раҳбарлигидаги 3-сектор ишчи гуруҳи томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида тўхталадиган бўлсак, 14 та маҳалла фуқаролар йиғинлари кенгашлари билан биргаликда:

5378 таси ўрганиб чиқилди, хонадонларга кириб фуқаролар билан сухбатлашилганда, улар берган фикр ва мулоҳазалар натижасида 1065 та муаммо аниқланди (жумладан, уй-жой соҳаси – 206 та, соғлиқни сақлаш соҳаси – 50 та, коммунал соҳа – 103 та, йўл соҳаси – 230 та, оила соҳаси – 27 та, иш билан таъминлаш соҳаси 146 та ва бошқа соҳалар – 303 та), 766 таси ўз жойида бартараф этилди (таклиф ва иавсиялар берилди), 291 таси туман дастурига киритилиши ва 8 таси вилоят даражасида хал этилиши лозимлиги учун вилоят ҳокимлигининг Ахборот-таҳлил гурухига белгиланган тартибда юборилишини таъминланди.

         Вилоят ички ишлар бошқарма бошлиғи ва туман ИИБ бошлиғи билан биргаликда, сектор ҳудудида  20 дан ортиқ кам таъминланган, ногирон, якка ёлғиз фуқаролар хонадонларига бориб совғалар ҳамда озиқ-овқатлар тарқатилди.

Жумладан, тумандаги “Ёшлик” маҳалласи Замондош кўчасида яшовчи  1989 йилда туғилган Тўраев Бунёд Абдухалилович (1-гурух ногирони, туғма),  1961 йилда туғилган Йўлдошев Ўктам (2-гурух, рухий касал), 2011 йилда туғилган Абдунабиева Муяссар Нўмонжон қизи (1-гурух ногирони, юролмайди),   1964 йилда туғилган Қирғизова Рисолат Қўчқоровна (2-гурух ногирони, асаб касал), “Чуст кўча” МФЙ Намуна кўчаси 10-уйда яшовчи 1978 йилда туғилган Миллиева Ражаби (1-гурух ногирони), “Такаранг” МФЙ Зиёкор кўчасида яшовчи 1947 йилда туғилган Исмаилов Исломжон   (1-гурух ногирони), “Мажнунтол” МФЙ “Гулбоғ” кўчаси 26 уйда яшовчи 1994 йилда туғилган Темиров Даврон Мадаминович (2-гурух ногирони), “Гулбоғ” МФЙ Мустақиллик кўчаси 31 уйда яшовчи 2009 йилда туғилган Нуралиева Дилнавоз Элмурод қизи (1-гурух ногирони) яшайдиган хонадонларга ташриф буюрилиб, ушбу фуқаролар аҳволидан хабар олинди ва уларга совғалар, озиқ-овқатлар берилди.

Шунингдек, сектор рахбари ташаббуси билан фуқаролар, “Ёшлик” маҳалласи Замондош кўчасида яшовчи 1989 йилда туғилган Тўраев Бунёд Абдухалилович (1-гурух, туғма ногирони) ва 1961 йилда туғилган Йўлдошев Ўктамларни (2-гурух ногирони, рухий касал) коммунал тўловлардан бўлган қарздорликларини бартараф этилди.

Сектор рахбари ва аъзолари томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан 56 та хонадонларни кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилди, 12 та хонадонга моддий ёрдам пули ажратилди, Бўстон  МФЙда яшовчи 150 та кам таъминланган хонадонлар газ балонлари билан таъминланди.

“Навбахор” МФЙда жойлашган қишлоқ оилавий поликлиника қурилиш тўхтаб қолганлиги аниқланиб, суриштирилганида, Наманган вилоятининг топшириғига хамда Наманган вилояти хокимлигининг “Инженеренг” компаниясининг буюртмасига асосан, “Кушон бинокор қурилиш” хусусий корхонаси қурилиш, таъмирлаш ишлари учун 2 млрд 175 млн сўмлик смета тайёрланганлигини, дастлаб қурилиш, таъмирлаш ишлари учун Косонсой тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан шартномага асосан 175 млн. сўм пул ўтказилиб берилганлигини, “Кушон бинокор қурилиш” хусусий корхонаси томонидан қишлоқ оилавий поликлиникасида 270 млн. сўмлик ишлар амалга оширилиб, маблағ етмаганлиги учун қурилиш, таъмирлаш ишлари тўхтаб қолганлиги, хозирда 2 млрд. 175 млн. сўмлик смета Республика бюджетидан пул тушмаганлиги учун экспертизадан чиқмаганлигини, бунинг оқибатида Навбаҳор МФЙда жойлашган қишлоқ оилавий поликлиникасида қурилиш, таъмирлаш ишлари тўхтаб қолганлиги аниқланиб, хат орқали Вилоят хокимлигига мурожаат қилиниб, муаммо бартараф этилди, хозирда таъмирлаш  ишлари олиб борилмоқда. 2018 йил да муассаса тўла таъмирланади.

Бундай хайрли ишлар давом этажак. Туманда барча сектор раҳбарлари фаол ҳаракатда.

 

Анвар Икрамов , 

Namnews Uz ахборот-таҳлилий портали раҳбари.

Тошкент-Косонсой

Мавзуга оид

  1. Европанинг ARTE телеканалида Ўзбекистон ҳақида фильм намойиш этилди

    “Ипак йўли бўйлаб саёҳат” номли фильмда Ўзбекистон халқларининг тарихи, маданияти, анъаналари ҳамда гўзал ва маҳобатли тарихий шаҳарлари ҳақида ҳикоя қилинади.

    2016-06-16 11:43:281198
  1. Ҳар бир фуқаронинг давлат учун қадрли, эътибор ва ғамхўрлик остида эканлигини англаши учун ҳалқ ичига янада чуқур кириб боришимиз лозим!

    “Ҳурматли ишчи гуруҳи аъзолари, шу нарсани билингки, сиз ишлисиз, ҳар ойда оладиган ойлигингиз бор, таъминотингиз бор. Танишларингиз ҳам етарли. Муаммоларингизни ҳал этишда етарли тажрибангиз бор. Энди шундай тушунчани аҳолига ўргатишингиз, уларни холидан хабар олиб, ишсизни ишли қилишга, камхаржга моддий ёрдам беришга, муаммоли масаласи борларга ечим топиб беришга ўзи хиссангизни қўшишингиз зарур.   Ҳар бир фуқаронинг давлат учун қадрли, эътибор ва ғамхўрлик остида эканлигини англаши учун ҳалқ ичига янада чуқур кириб боришимиз лозим”, - деди М.Дадажонов.

    2017-07-12 11:55:582912
  1. Жиноятни содир этишда гумон қилинган шахсларни ушлаб туриш муддати 72 соатдан 48 соатга қисқартирилади

    Ўзбекистон Республикаси Президенти в.б. Шавкат Мирзиёев мамлакат суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида Президент фармонини имзолади. 

    2016-10-22 13:20:59572
  1. Фото: Косонсойда Самарахон Каримов хотирасига турнир ўтказилди

    Бугунги кунда 9 май, том маънода юртимизнинг гуллаб-яшнашига ўз хиссасини қўшган инсонлар хотираси ёдга олинадиган, фахрийларга иззат – икром, меҳр оқибат одатдагиданда кўпроқ кўрсатиладиган муборак санага айланган.

    2017-05-14 15:16:39991

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz