NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"НАВБАҲОР": ЮКСАК МАРРАЛАР САРИ! 19:48 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” жамоасининг янги мавсумга бағишланган тақдимот маросими бўлди.
Батафсил
"Тараққиёт стратегияси" марказида ишлашни хоҳлайсизми? 18:19 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбар лавозимларига доимий асосда ишлаш учун танлов эълон қилади!
Батафсил
Ёзги биатлон: кубок Наманганда қолди 17:27 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан ёзги биатлон бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Батафсил
Наманганда минтақавий Ёшлар форуми: "Кўмак" тарғибот гуруҳи қандай ишламоқда? 14:30 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши Фарғона водийсидаги “Ёшлар қаноти” қошидаги “Кўмак” тарғибот гуруҳлари фаолиятини такомиллаштириш ва ёшлар ўртасида ички туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган минтақавий форум ўтказди.
Батафсил
Наманганда Наврўз насими ёхуд туристлар ҳайрати 18:40 23/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Бу галги фасллар келинчаги баҳорни Наманган аҳли Юртбошимиз билан қарши олди, давлат раҳбарининг ғамхўрлиги туфайли яқин икки йил ичида кенг кўламдаги ислоҳий ўзгаришлар амалга ошади. 2019 йил чинакамига Наманган йили бўлади!
Батафсил

Косонсойда Фарғона водийсида ягона "Ёшлар оромгоҳи" қурилади

Март 10
18:19 2019

Наманган вилоятининг Косонсой туманида Фарғона водийси ёшлари учун 5 гектар ҳудудда замонавий минтақавий "Ёшлар оромгоҳи"нинг қайта қурилиши учун тамал тоши қўйилди.

Бу ҳақда “Namnews.uz” ахборот-таҳлилий порталига Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этиш жоиз, Президентимиз шу йилнинг 28 февраль – 1 март кунлари Наманганга ташрифи чоғида мазкур оромгоҳ қурилиши, унинг мақсад-вазифалари юзасидан топшириқлар берганди. Қисқа фурсат ичида, лойиҳа ишлаб чиқилиб, ҳудуд қайта қурилишга тайёрланди.

Шу муносабат билан ўтказилган маросимда таъкидланганидек, Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Наманганга бир миллионта китоб совға қилинади. "Ёш китобхон" кўрик танловининг республика босқичи Косонсойда барпо этилажак “Ёшлар оромгоҳи”да ўтказилади.

Оромгоҳ қурилишига тамал тошини қўйиш маросимида Президент маслаҳатчисининг ўринбосарлари Қаҳрамон Қуронбоев, Фарход Маҳмудов, Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Фахриддин Маткаримов, Косонсой тумани ҳокими Баходир Юсупов иштирок этдилар.

Маълумот ўрнида, оромгоҳ қурилиши лойиҳасининг умумий қиймати 6 миллиард сўм бўлиб, бир вақтнинг ўзида 210 нафар ёшлар, йил мобайнида 12 минг нафардан зиёд ўғил-қиз қамраб олинади.

Мазкур оромгоҳни фойдаланишга топширилиши натижасида, келгусида Ёшлар иттифоқининг Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларидаги 5495 нафар етакчи ва 527 минг нафар сардорларини йил мобайнида малака ошириши ҳамда турли тадбирлар ташкил этиши учун қулай шарт-шароитлар вужудга келади.

Оқилхон Дадабоев,

журналист.

© namnews.uz

 

Мавзуга оид

  1. ЯНГИЕРДА ЭКСКВАТОРЛАРНИ ТАЪМИРЛАШ ЗАВОДИ ҚУРИЛАДИ

    2017 йилда Янгиердаги (Сирдарё вилояти) «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тепловоз депоси базасида экскваторлар ва гусеницали техникаларни таъмирлаш бўйича завод бунёд этилади. 

    2016-06-13 13:09:461161
  1. Наманганда водийда ягона бўлган "Ибрат" мажмуасининг лойиҳаси якунига етди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятида бўлиб ўтган сайловолди учрашувида бир қатор устувор 

    2017-01-05 09:44:421184
  1. ТОШКЕНТДАН ФАРҒОНА ВОДИЙСИГА ИЛК ЙЎЛОВЧИ ПОЕЗДИ ҚАЧОН ИШГА ТУШИРИЛИШИ МАЪЛУМ БЎЛДИ

    Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишидаги биринчи йўловчи поезди 27 августдан бошлаб қатнай бошлайди. Поезд пойтахтдан соат 08:30 да йўлга чиқади. Бу ҳақдаги “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раиси Очилбой Раматовнинг буйруғи ижтимоий тармоқларда тарқалди. Компания мазкур маълумот ҳақида расмий хабар берганича йўқ. 

     
    2016-08-20 15:02:341063
  1. Фото: Косонсойда Самарахон Каримов хотирасига турнир ўтказилди

    Бугунги кунда 9 май, том маънода юртимизнинг гуллаб-яшнашига ўз хиссасини қўшган инсонлар хотираси ёдга олинадиган, фахрийларга иззат – икром, меҳр оқибат одатдагиданда кўпроқ кўрсатиладиган муборак санага айланган.

    2017-05-14 15:16:391396
  1. Ёшлар иллатларга қарши

    Наманган педагогика коллежида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Наманган вилояти кенгаши томонидан “Одам савдоси – аср муаммоси” мавзусида тадбир ўтказилди. 

    2016-06-11 08:30:271098

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz