NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистонда илк бор болалар паради ўтказилди! 19:06 22/05/2018
{$info.title|escape:'html'}
Батафсил
Учқўрғонда аҳоли чуқур тиббий кўрикдан ўтмоқда 19:36 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Айни кунларда Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги тиббиёт муассасалари томонидан Учқўрғон туманидаги маҳаллаларда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилмоқда.

Батафсил
Пора билан қўлга тушган ўқитувчига жазо тайинланди 18:53 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди томонидан “Атангангузар” маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайёр суд мажлиси ўтказилди. Унда фирибгарлик йўли орқали 2 минг АҚШ долларини олаётган пайтда ушланган Наманган санъат коллежи ўқитувчиси Оқил Маҳкамовнинг жиноят иши кўриб чиқилди.

Батафсил
Янгиқўрғонда тадбиркор спорт мажмуаси қурди 18:07 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги 30 мингдан зиёд аҳоли яшайдиган “Бирлашган” қишлоғида тадбиркор Юсуфжон Назаров ўз маблағи ҳисобидан спорт мажмуасини барпо этди.

Батафсил
Наманган-Челябинск: ҳамкорлик давом этади! 17:46 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Икки томон ўртасида инвестиция, экспорт, туризм, фан ва таълим соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғрисида шартномалари имзоланган мазкур ташриф Наманган ва Челябинск вилоятлари ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик алоқаларини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқади.

Батафсил

Косонсойдаги мусобақада Самарахон Каримов хотирланди

Май 15
21:01 2018

Наманган вилоятининг Косонсой туманида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши ташаббуси билан Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан фидойи инсон, меҳнат фахрийси Самарахон Каримов хотирасига бағишлаб, уюшмаган ёшлар ўртасида футбол бўйича ёшлар кубоги турнири ўтказилди.

“Косонсой ёшлари жиноятчиликка қарши, ёд ғояларни қоралайди” шиори остидаги баҳслар Самарахон Каримов саъй-ҳаракатлари билан қурилган Косонсой марказий ўйингоҳида ўтказилди. Қуръа натижасига кўра, унда 16 та жамоа  тўртта гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун майдонга тушди.

Барча рақибларини енгиб финалгача етиб келган “Гулистон” ва “Гулобод” жамоалари ҳал қилувчи ўйинда бош соврин учун куч синашдилар. Муросасиз курашлар остида ўтган беллашувда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган “Гулистон” футболчилари ғолибликни қўлга киритди.

Шунингдек, турнирда “Энг яхши футболчи” (Собир Аҳмедов, “Гулистон”), “Энг яхши дарвозабон” (Зокиржон Ғаффоров, “Гулистон”), “Энг яхши ҳимоячи” (Абдуҳаким Убайсов, ”Боғишамол“), Энг яхши тўпурар” (Амирхон Иброҳимов, “Гулистон”), “Энг яхши ёши катта футболчи” (Музаффар Жалилов, “Гулистон”), “Энг яхши ёш футболчи” (Олимжон Тошпўлатов, “Лингвей”), “Энг намунали футболчи” (Аброрхон Ҳожихонов, “Садача”), “Энг чиройли гол муаллифи” (Жамшид Жаҳонгиров, “Мухлис Медиа”), “Энг хавфли ҳужумчи” (Абдураззоқ Жўраев, “Боғишамол”), “Энг яхши мураббий” (Расулхон Мақсудов, “Боғишамол”) номинациялари бўйича ғолиблар ҳам аниқланди.

Турнир якунида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Косонсой тумани кенгаши раиси Алишер Болтабоев, Самарахон Каримовнинг фарзанди Муяссархон Каримова сўзга чиқиб, турнир ғолибларини самимий қутлаб, ғолиб жамоалар ва номинация соҳибларига диплом, эсдалик совғаларини топширдилар.

Рустамхон Темиров.

 

Мавзуга оид

  1. Фото: Косонсойда Самарахон Каримов хотирасига турнир ўтказилди

    Бугунги кунда 9 май, том маънода юртимизнинг гуллаб-яшнашига ўз хиссасини қўшган инсонлар хотираси ёдга олинадиган, фахрийларга иззат – икром, меҳр оқибат одатдагиданда кўпроқ кўрсатиладиган муборак санага айланган.

    2017-05-14 15:16:391037
  1. Ўзбекистонлик профессионал боксчилар Малайзиядаги мусобақада муваффақият қозонди

    Ўзбекистон боксчилари Малайзиядаги профессионал аренада рақиблари устидан муддатидан олдин ғалабага эришди.

    2017-01-09 09:42:42521

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz