NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Кўкка ўрлаётган тутун: Аҳоли саломатлигига хавф солмоқда. Мутасаддилар эса ҳамон жим...

Май 07
17:00 2018

Сиз суратда кўриб турган улкан қувурдан чиқаётган тутунни балки, бирор корхона ёки фабриканики деб ўйларсиз? Асло, ундай эмас. Бир неча йилдики, бу ҳолат давом этмоқда ва аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда. Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят санитария-эпидемиология давлат назорати, вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси каби қатор мутасадди ташкилотларга қилинган мурожаатлар ҳам бежиз кетмоқда. Хўш, бу тутун қайси корхонадан чиқаётган экан, деб қизиқаётгандирсиз?...

Наманган шаҳрининг "Қўқон" ва "Дамбоғ" кўчалари оралиғида собиқ "Совпартактив" шифохонаси, ҳозирги кардиология маркази жойлашган. Ишлатилган шприц, осма укол шланглари, бинт, пахта каби тиббиёт буюмлари ушбу тиббий муассасасининг ўзида куйдирилар экан. Куйдирилган буюмлар қолдиғи қурум ҳолида атрофдаги хонадонларга тарқалади. Аҳоли анча йиллардан буён аччиқ тутун ва қурум заҳридан азият чекмоқда.

Валишер Нугмонов раислик қилаётган “Фаровон” маҳалласида 791 та хонадонда 4684 нафар, қўшни “Дамбоғ” маҳалласида (МФЙ раиси Носиржон Алиев) 627 та хонадонда 4571 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг аксариятини ёшлар ва қариялардан иборат. Наҳотки, уларнинг саломатлиги ҳеч кимни қизиқтирмаса? Бир зум ҳам ташвишга солмаса?…..

Бундай "манзара" қачонгача давом этади? Ахир, инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун қўйилаётган бир пайтда унинг саломатлигини хавф остида қолдирувчи бу салбий ҳолатга ким, қачон барҳам беради?! Одамлар ана шу оддий саволга жавоб берилишини кутмоқда.

Аъзамжон МАМАДАЛИЕВ,

Наманган шаҳридаги

“Дамбоғ” кўчасида яшовчи фуқаро.

Таҳририятимизга келган ушбу мурожаатда кўтарилган муаммоларни ҳал этиш борасида namnews.uz ахборот-таҳлилий портали Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ва бошқа тегишли мутасаддилардан амалий жавоб кутади ва бу мавзуга яна қайтади.

Мавзуга оид

  1. Поплик раҳбарлар ҳамон "уйқу"да! Парламент спикери-ю, фракция раҳбари, депутатлар огоҳлантириши вазиятни ўнглармикан

    Халқ депутатлари Поп тумани Кенгаши сессиясида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари томонидан шу йилнинг 2-7 июнь кунлари мазкур туманда ҳудудни ривожлантиришнинг энг муҳим вазифаларини ҳал этишга, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга доир ўтказилган ўрганиш натижалари таҳлилий-танқидий муҳокама қилинди.

    2017-06-09 09:30:111820
  1. Рио-2016. Бектемир Мелиқўзиев финалда, Муроджон Аҳмадалиев эса бронза медали совриндори
    Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида давом этаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларининг бокс бўйича ўтказилаётган мусобақаларида бугун яна бир спортчимиз ҳал қилувчи финал баҳсида олтин медаллар учун курашиш хуқуқини қўлга киритди.
    2016-08-19 07:54:19768
  1. Катта халқа йўли бўйидаги катта хавф ёҳуд олмазорлик мутасадилар эътиборига

    Тошкент шаҳри Олмазор туманининг катта халқа йўли бўйидаги ҳудудининг Қорақамиш канали билан параллел қисми ўта аянчли ҳолатда эканлигига гувоҳ бўлдик. Бундан икки-уч ой бурун ўтганимда ҳам канал бўйидаги ҳудудда ....

    2018-06-10 18:28:483504
  1. Танқидга жавоб келди: тутун муаммоси бартараф этилди
    Сизга шуни маълум қиламизки, вилоят кардиология маркази ҳудудида, табиий чиқиндиларни йўқотиш (утилизация қилиш) муфель печида ёқилиши туфайли атроф-муҳитга зарар етказилаётганлигига, фуқаролар томонидан мурожаатлар асосида интернет сайтида берилган мақоладан кейин, вилоят ДСЭНМ мутахассислари иштирокида ҳолат ўрганилди.
    2018-06-11 11:03:552896
  1. УЧҚЎРҒОНДА МУТАСАДДИЛАР ҚАЧОН "УЙҒОНАДИ"?

    Бугун “одамларни рози қилинг­лар, қишлоқларимиз обод ва кўркам бўлсин”, деб баралла айтиб турилган бир вақтда тумандаги раҳбарларимиз йўл тутаётган тутумдан ажабланмасдан иложимиз йўқ. Негаки, уйнинг том қисмини таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳар бир хонадонга 8 миллион сўмдан тўғри келар экан. Бунинг учун банкдан кредит олишимиз айтилмоқда. Майли, биз бунга қарши эмасмиз. Аммо мавжуд 32 та хонадонда яшовчиларнинг аксарияти эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бор кишилар эканлигини эътиборга олиш, кредит пулини камайтириш ҳақида ҳам ўйлаш лозим-ку?!

    2018-07-15 18:29:591585

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz