NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги "Очиқлик индекси"да етакчи бўлди 15:36 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Очиқлик индекси” рейтингида ҳокимиятлар миқёсида Наманган вилояти ҳокимлиги умумий ҳисобда Тошкент шаҳри ҳокимлигидан (72,07 балл) сўнг иккинчи, вилоятлар ўртасида эса 65,82 балл билан фахрли 1-ўринни эгаллади.
 
Батафсил
Шота Арвеладзе Намангандаги стадионни нега танқид қилди? 12:25 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
- “Навбаҳор” жамоаси ўз ўйини кучайтириши, умуман, ўзбек футболи ривожланиши учун аввало, майдонларни яхшилаш керак. Чунки футболни майдонда ўйналади, - деди "Пахтакор" клуби бош мураббийси Шота Арваладзе.
Батафсил

Кундан кунга яшнаётган Яшнобод!

Декабрь 29
14:39 2017

Биз, “Халқ давлатдан розими?” шиори остида Ўзбекистоннинг барча шаҳар, туманларидаги ўрганишларимиз жараёнида телеграммдан фойдаланиш бўйича ноу-хауни амалга тадбиқ этган ҳокимликнини учратдик. Қайси туман дейсизми? Бу кундан кунга чирой очиб яшнаб бораётган Яшнободдир.  

Таъкидлаш жоизки, Яшнобод Тошкент шаҳрининг ҳудуд жиҳатдан, аҳоли сони бўйича  йирик туманларидан ҳисобланади.

  Яшнобод тумани (Фарғона йўли кўчаси, 21 - ҳокимият манзили) - 1968 йилда ташкил қилинган. Туман Амир Темур хиёбони ва Истиқбол кўчаси бўйлаб Фарғона йўли кўчасигача, Тошкент автомобиль ҳалқа йўли бўйлаб, Оҳангарон йўлидан Паркент кўчасигача давом этади. Майд. 3,37 минг гектар, шу жумладан, кўкаламзор ерлар 615 гектар. Аҳолиси 231,7 минг киши (2017). Кўчалар сони 384 та. Асосийлари: Истиқлол, Тараққиёт, Фарғона йўли, Тошкент автомобиль ҳалқа йўли, Жарқўрғон, Яшнобод ва Оҳангарон. Яшнобод туманида 57 та маҳалла мавжуд. 205 та хусусий уй-жой ширкатлари мавжуд.

Туман ҳудудида 950 та саноат корхонаси, шундан 13 та йирик саноат корхоналари, 3711 та тадбиркорлик субъектлари, кичик корхона ва микрофирма, 308 қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда.

Жумладан, Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси,  «Моя мечта» ёғ-мой ишлаб чиқариш корхонаси, «Артел» маиший хизмат техниклари ишлаб чиқариш холдинг компанияси,   «Подъёмник», «Ўзэнерготаъмир», «Тошкентвино», «Ғалла-Алтег», «Ўзбек қоғози», «Ўзбекистон шампани», «Тошдонмаҳсулот», «Тошкентгуруч» АЖ, «Фарм Гласе» ҚК ва бошқа қурилиш ташкилотлари; темир йўл транспорти корхоналари-тепловоз ва вагон деполари, Юк ортиш-тушириш темир йўл станцияси бор. Шунингдек, туманда 78 транспорт ва алоқа корхоналари жойлашган.

 

«Фарм Гласс» Ўзбекистон-Британия, «Туфин» Ўзбекистон-Исроил, «Лок-Колор-Синтез» Ўзбекистон-Швейцария, «Хобас-Тапо» Ўзбекистон-Германия-Швейцария, «NWA» -Ўзбекистон-Россия қўшма корхоналарида импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Яшнобод туманида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академия Президиуми, 3 илмий текшириш институти, 38 умумий таълим мактаби, 41 мактабгача тарбия ва 1 мусиқа мактаби, 1 та меҳрибонлик уйи, 3 ихтисослашган мактаб-интернат, 6 касб-ҳунар коллежи, 2 лицей ҳамда бизнес мактаби бор.

6 та меҳмонхона, 4 касалхона, 18 поликлиника, аҳолига 80 га яқин савдо ва умумий овқатланиш шохобчалари, 1 йирик бозор – Авиасозлар бозори ва унинг 7 та филиали мавжуд.

10 жамоат кутубхонаси, 2 кинотеатр, 2 маданият саройи, 3 маданият уйи, дам олиш зонаси, 123 та спорт иншоотлари, шундан 76 таси очиқ майдодан, 47 спорт комплекси, 7 та сузиш ҳавзаси (2 ёпиқ) мавжуддир.

 

 

Туманда Биринчи президентимиз шарафига барпо этилган илк меъморий мажмуа – Ислом Ота жомеъ масжиди, шунингдек, XIX асрда қурилган Тошкент тиббиёт академияси биноси (собиқ кадетлар корпуси), Православ черкови, Рим-католик черкови (Польша костели биноси, 1914-17 йиллар) каби республика аҳамиятидаги меъморий ёдгорликлар жойлашган.

  Туман ҳудудида Франция, Туркия, Хитой, Индонезия, Украина, Япония давлатлари элчихоналари жой олган.

Ўтган қисқа давр мобайнида туманда кўзга кўринарли ишларни амалга оширилди.

Хусусан, айни пайтда туманнинг алоҳида комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари Дастури ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарори билан тасдиқланган.

Унга асосан Яшнобод туманида 2017-2019 йиллар мобайнида саноат, хизмат ва сервис, муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси, ижтимоий соҳа объектларини янгидан қуриш ва реконструкция қилиш соҳаларида жами 579 та инвестицион лойиҳаларга умумий 1,4 трлн. сўм маблағлар йўналтирилиши кўзда тутилган. Жумладан, жорий йилда туманда 52 та лойиҳа амалга оширилиб, барпо этилган янги корхоналарда 862 нафар аҳоли иш билан таъминланди. 2018 йилда бу эзгу иш давоми сифатида яна 37 та инвестицион лойиҳалар асосида 1410 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган. 2019 йилда эса 11 та янги лойиҳа бўйича ҳамшаҳарларимизнинг 305 нафари ўз иш ўрниларига эга бўлиши кўзда тутилган.

Шу билан бирга Муҳтарам Юртбошимизнинг жорий йил 6 май куни Яшнобод туманига ташрифи давомида берилган топшириқлари бўйича туманда “Ашхабот” ва “Дўстлик” истироҳат боғлари барпо этилиб, фойдаланишга топширилди. Аҳолига қулай шароитлар яратиш учун 32-сонли оилавий поликлиника реконструкцияланди ва замонавий тиббиёт жиҳозлари билан таъминланди. 15-сонли мактабгача таълим муассасаси замон талабларига жавоб берадиган қилиб янгидан қурилиб жиҳозланди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев биринчи марта мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисга Мурожаатномасидан сўнг, туман тараққиёти учун ҳали амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар талайгина эканлиги кўзга янада яққол ташланиб қолди. Жумладан, айни пайтда 

  • ҳар бир соҳада ҳалоллик ва адолатни барқарор топтириш;
  • аҳолининг кам таъминланган қатлами — ногиронлар, пенсионерлар, ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, маиший ҳизмат кўрсатиш сифатини ошириш, маҳалла ва уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамкорлигини таъминлаш;
  • мамлакатимиз тараққиётига хизмат қиладиган янги саноат корхоналари барпо этиш учун инвестициялар жалб қилиш ва янги иш ўринлари яратиш;
  • фойдаланилмаётган ер майдонлари, бино ва иншоотларга  хусусий секторни жалб қилиб, замонавий илғор технологиялар асосида ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этиш каби қатор масалаларни ижобий ҳал қилиш учун Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши сессияларига таклифлар киритиш бўйича дастур ва лойиҳалар устида ишланмоқда.

Шу ўриндан туманда, хусусан туман ҳокимлигида халқ билан, жамоатчилик билан ишлашда замонавий технологиялардан кенг фойдаланилаётгани бизни хурсанд қилмай қўймади. Ушбу материални тайёрлаш жараёнида бунга амалий гувоҳ бўлдик.

Яшнободда Республикамиз шаҳар, туманлари ичида биринчилардан бўлиб, ҳокимлик ахборот хизмати расман иш бошлади. Айни пайтда ахборот хизматининг ижтимоий тармоқларда веб-саҳифаси, ҳокимлик муассислигидаги www.yashnobodnews.uz веб-портали ишлаб турибди.  

Шу ўринда бироз бадиий чекиниш қилмасам бўлмайди. Яшнободга келиб, устозим, таниқли ва тажрибали спорт журналисти Эркин Холбобони кўрдим. Охирги йилларда республикамизнинг отахон нашрларидан бири “Ўзбекистон овози” газетаси (2018 йилда бу нашрнинг ташкил этилганига роппа-роса 100 йил тўлади — муаллифдан.)даги фаолияти, “Насаф” ҳамда “Қизилқум” профессионал футбол клубларидаги фаолиятлари билан кўпчиликка яхши таниш бу инсонни барча танийди.

Суҳбат асносида Яшнобод туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Эркин Холбобоев келажакда ушбу туманда футбол клуби тузиш нияти ҳам йўқ эмаслигини айтиб қолди. Ажабмаски, яқин йилларда мамлакатимиз футбол оламида “Яшнобод” номли жамоа пайдо бўлса!

Халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг қийнаётган муаммолар тезкор ечимини топиш мақсадади телеграмм гуруҳи очилган бўлиб, унда фуқаролар муаммолари ечиш учун дахлдор бўлган барча корхона ташкилот раҳбарлари аъзо бўлишган, Тушган мурожаатлар соҳалар бўйича гуруҳнинг ўзида ўз эгасини топиб масала шу ондаёқ ечимини топмоқда.

2018 – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб -қувватлаш йили”да барча ҳокимларимиз Яшнобод тумани иш тажрибасини ўз туман, шаҳарларида тадбиқ этсалар мақсадга мувофиқ бўлур эди.

Анвар Икрамов
Namnews Uz ахборот таҳлилий портали раҳбари,

Мавзуга оид

  1. Самарқандга ҳоким бўлган Эркинжон Турдимов "Миллий тикланиш" партиясидан депутат этиб сайланди
    Сиёсий жараёнда энг кўп овоз олган ва сайловчилар катта ишонч билдирган “Миллий тикланиш” партиясидан кўрсатилган номзод Эркинжон Оқбўтаевич Турдимов 82,9 фоизлик натижа билан сайловда муваффақият қозонди.
    2018-08-23 18:18:05609
  1. Икки ойда Поп туманида оилавий ажримлар сони 40 тадан ортган

    Ўтган йилда Поп туманида суд қарори билан 231 та никоҳ бекор қилинган. Ваҳоланки, бу мазмундаги ишлар 2016 йилда 201 тани ташкил этган эди. Бу ноҳуш ҳолат бир йил ичида 30 тага кўпайди.
     

    2018-03-26 17:14:11452
  1. Россияда ҳайвонот боғида қафасдан қочиб кетган йўлбарс боғ ходимини тирнаб ташлади

    Герда лақабли урғочи йўлбарс шанба куни эрталаб Санкт-Петербург ҳайвонот боғида қафасдан қочиб чиқиб, боғ ходимини тирнаб ташлади деб хабар беради РИА Новости

    2016-12-18 12:18:32557
  1. «Манчестер Юнайтед» - «Манчестер Сити» - 1:2. Ёҳуд, Гвардиола Моуриньони қандай мағлуб этди?

    Англия премьер – лигасининг 4 – туридадан жой олган, мухлислар томонидан узоқ кутилган, Манчестер дербиси ниҳоясига етди. Навбатдаги, Гвардиола ва Жозе Моуриньонинг «буюк тўқнашув»ида испаниялик мутахассиснинг португалиялик ҳамкасбидан  бироз устун эканлиги гувоҳига айландик. Мақолада учрашувнинг асосий қаҳрамонларидан бошлаб, «қизил иблислар»нинг мағлубиятидаги  3та сабабни келтириб ўтишга ҳарақат қиламиз.

    2016-09-17 13:58:45636
  1. ФАРҒОНАЛИК 116 ЁШЛИ БОЙДАДА

    Чимён қишлоғининг Қайилма кўчасида 5 нафар фарзанд, 30 дан ортиқ набира, 20 дан ортиқ чевараю эвараларнинг бобоси истиқомат қилади. Отахон анча тетик, гап-сўзлари жойида, ўтмиш воқеаларини яхши эслайди.
     

    2016-08-03 10:37:49833

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz